Menu
Your Cart

«Тўқиш оламига саёҳат»

«Тўқиш оламига саёҳат»
йўқ

«Тўқиш оламига саёҳат»

Ниҳоятда гўзал, қадимий, эскирмайдиган қўл ҳунарларидан бири қўлда тўқишдир! У барча даврлар ва халқларнинг бадиий ижод тажрибасини заррама-зарра мужассам қилган чинакам оммавий санъат ҳисобланади. Тўқиш амалий санъатнинг бошқа ҳар қандай тури сингари муттасил ривожланиб ва такомиллашиб боради, шунинг учун тўқилган биронта ҳам ишни батамом тўлиқ ва тугалланган деб бўлмайди. Ушбу нашр бу қизиқарли машғулотни ўзлаштириб олиш ва севиб қолишда китобхонга ёрдам беришга уриниб кўради, холос.

Қўлда тўқилган трикотаж кийим-кечаклар ўзига хос, кўркам баъзан чиройлилиги, нафислиги жиҳатидан машинада тўқилган трикотажлардан қолишмайди. Қўлда тўқилган жемпер, рўмол, кардиган, куртка, пальто, қалпоқча, шарф, қўлқоп ва бошқа турли-туман кийим-кечакларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Тўқишга ёшлар қизиқиб қолгани айниқса қувончли. Бунинг сабаби ҳам тушунарли. Чунки бу ҳунар энг замонавий модаларга жавоб бера оладиган кийим-кечаклар яратиш имконини беради.

Қўлда тўқиш анча оммалашиб кетди. Тўқишга қизиққан кишиларнинг баъзилари махсус курсларда ўқиб чиқишган, кўпчилиги ўзи ўрганган, эндигина ўрганишга интилаётганлар ҳам оз эмас.

Бу қўлланмани яратишдан мақсад бошланғич тўқишни ўрганувчи крючокни ушлашдан бошлаб, то барча турдаги схемаларни тушуниб, уни мустақил тўқий олишидир.

 

Номи: «Тўқиш оламига саёҳат»

Нашриёт: «VNESHINVESTPROM» нашриёти  

Ҳажми: 40 бет 

Сана: 2017 йил

ISBN: 978-9943-4234-3-5

Ўлчами: 70×100 1/16 ‎

Муқоваси: Юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тўқиш оламига саёҳат»
12 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 0904
  • Вазни: 0.09кг
  • ISBN: 9789943423435
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 20328
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.