«Чироғим, мен-Сидқийман, Хандақлиқийман!...»
Ўттиз йилдан зиёд умрим давомида Чимкент, Чирчиқ шаҳарларидаги давлат архивларини «титу фит» айлаганларим, саф-саф ота-хону онахонлар билан суҳбатларим ва бошқа айтмоқчи бўлганларим... бари асаримизнинг «мағиз»ларида батафсил битилган экан. Фақат бир заруратни қайта-қайта таъкидлайман: улуғлар ҳақида, бор ҳақиқат тўғрисида уйдирмалар ёзишдан қўрқайлик. Сабаби, уларнинг сўрови қаттиқ бўлар экан. Ўзим ёзган ушбу асаримнинг ёруғликка чиқаётган дастлабки нусхасини ўқиб, кўп ўринларда ўзимни ҳеч тутиб туролмадим. Бу балки асардаги азизларга руҳан яқинлигимдир, балки ёшимиз ўтиб кўнгил бўшлиғи ортиб бораётгандир... Нима бўлганда ҳам ижод маҳсулимиз учун ёруғ йўл очган Тангри Таолога ҳазор шукроналар айтаман!..
Асил, Асад
Муаллиф: Асад Асил
Номи: «Чироғим, мен-Сидқийман, Хандақлиқийман!...»
Нашриёт: «ШАРҚ» НМАК
Сана: 2008 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-00-244-9
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ