Хуршид Дўстмуҳаммад «Роман»
Роман жанри ўзининг салмокдорлиги билан китобхонни ўзгача мутолаага чорлайди. Муаллифнинг олам ва одам ҳақидаги залварли қарашлари, ўй-мушоҳадалари у яратган образлар орқали ўқувчига «юқади».
Илк бор бундан йигирма йил мукаддам чоп этилган «Бозор» романида Хуршид Дўстмуҳаммад инсон феъл-атворини, орзу ҳавасларию қисматини кенг маънодаги бозор майдонида кўрсатишга, тасвирлашга ҳаракат қилган. Асар адабий жамоатчилик ва китобхонлар орасида қизғин баҳс-мунозаралар уйғотди. «Донишманд Сизиф»да муаллиф вокеалар тизимини олис ва кўҳна юнон халк афсонасидан танлаган, унга ўзбекона тафаккур либоси билан кўрк бағишлаган. «Ўйин» романи эса бамисоли тандирдан узилди-ю, ушбу жилддан ўрин олди. Унда вокеалар ўқувчини ўтган асрнинг 60-йилларидаги беғубор ва шўх-шан болалик кезларига етаклайди. Қувноқ ва адоксиз ўйинлар қанотида катта ҳаётга кириб келаётган болаликнинг қайтмас ва сурурли онларига ошно этади. Ҳар учала роман ҳаётга, инсон кечмишлари – шодлигу армонларига кутилмаган нигоҳ ила қарашга ундайди. Тасаввур оламингизни янгилайди.
Муаллиф: Хуршид Дўстмуҳаммад
Нашриёт: «Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 736 бет
ISBN: 978-9943-20-793-6
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 2729
- Вазни: 0.80кг
- ISBN: 978-9943-20-793-6