«Холид ибн Ал-Валид» Енгилмас қўмондон
Ислом дини учун олиб борилган жанглар ўзининг ёрқинлиги ва ғалабаларга бойлиги билан жанг санъати тарихга бемисл ҳисса қўшган. Истеъдотли мусулмон қўмондонларининг жасорати ва маҳорати эса ҳеч кимга сир эмас. Лекин, шунга қарамай, дунёда ислом жанг тарихи ҳақида жуда кам маълумотлар бор. Ҳеч бир ҳарбий мутахассис мусулмонлар иштирокидаги машҳур жанглар тарихи ҳақида батафсил маълумот ёзмаган. Умуман олганда, бундай тадқиқотлар олиб бериш учун жиддий уринишлар ҳам бўлмаган. Бу мавзу шу вақтгача ҳеч ким томонидан ёритиб берилмаган.
Покистонлик тадқиқотчи генерал-лейтенант А.И.Акрамнинг «Холид ибн ал-Валид» асари мазкур бўшлиқни тўлдиришга ҳизмат қилади.
Ушбу асар, аввало, муаллифнинг аниқ тарихий манбаларга асосланган, қолаверса, жанг бўлиб ўтган ҳудудларни шахсан бориб кўриб, хариталарни шакллантиргани, исломнинг дастлабки, муҳташам йилларида содир бўлган жанглар ва воқеаларни жонли тарзда тавсифлагани билан аҳамиятлидир.
Китобхон мутолаа давомида Холид ибн ал-Валид ҳаёти ва ҳарбий мувафақиятлари билан танишар экан, муҳим бир масаладаги аниқ ечим, яъни айрим муаллифларнинг мусулмонлар ҳарбий тактика ва маълум тартибдаги жанговар ҳаракатлар ҳақида билишмаган, бу ҳақида Расулуллоҳнинг (Соллаллоҳу алайҳи вассаллам) вафотларидан кейинги ҳарбий тўқнашувларда уларга қарши жанг қилган византияликлар ва форслардан ўрганишган, деган қарашлари асоссиз эканига амин бўлишади.
Муаллиф: Али Иброҳим Акрам
Таржимон: Гулинур Ойматова
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 688 бет
ISBN: 978-9943-20-916-9
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмитанинг 6439-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
- Stock: йўқ
- Код: 3861
- Вазни: 1.50кг
- ISBN: 9789943209169