Menu
Your Cart

«Узрнома»

«Узрнома»
«Узрнома»
Янги Тез кунда
«Узрнома»
«Узрнома»

«Узрнома»

УЗРНОМА

(Фаластинлик болалар ҳаётидан қисса)

Бош қўйгум иссиқ бир ётоқ ичида, Хотиржам, гафлатнинг уйқуси билан.
Сен эса қалтираб тонгу кечада, Бедорсан очликнинг қайғуси билан.

Нафсим оч, йиртқич қуш, нозиктаъб меҳмон, Энг лазиз таомлар олдимда ҳар дам.
Сен эса бурда нон излайсан ҳамон, Кўзда нам, дилда гам, бошинг қилиб хам.

Ғарқ бўлиб неъматнинг денгизларида Исрофнинг касридан кўнглимда занглар.
Сен эса очликнинг кенгликларида, Иложсиз огзингга соласан қумлар.

Ҳар нафас портлашдан ҳайиқиб, бўзлаб, Даҳшатдан жавдирар мунгли нигоҳинг.
Топмайсан отангни, онангни излаб, Етим бошинг узра йўқдир паноҳинг.

«Эй олам, ёрдам бер!..» дейсан бўлиб зор, Юрагим йиртилар оҳу нолангдан.
Афв этгин, жон болам, мен қалби бадкор, «Узрнома» битдим қалбим қонидан.

Муаллиф: Хумайро Халил

Нашриёт: «Nido»
Ҳажми: 152 бет
Сана: 2026 йил 
ISBN: 978-9910-8232-6-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Бичими: 14.5x20 см
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Узрнома»
0 сўм
  • Stock: Тез кунда
  • Код: 0000
  • Вазни: 0.11кг
  • ISBN: 978-9910-8232-6-8
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 27