Ҳозирги илму фаннинг мислсиз равишда тараққиёт топган
замонида, ҳар бир мўмин-мусулмон киши Ислом дини моҳиятини тўла англаши ва уни
ҳаётга татбиқ этишда, шубҳасиз мавжуд фиқҳий мазҳаблар ва уларнинг имомларининг
ҳаёти ва илмий фаолиятларидан тўла хабардор бўлиши давр талаби ҳисобланади.
Шундагина исломда мазҳабнинг моҳияти ва унинг мусулмон жамиятида тутган ўрнини
яққол тасаввур этиши мумкин бўлади. Мазҳаб имомлари ҳақида маълумот олиш
мақсадида саодат асрига яқин бўлган ва ишончли манбаларга асосланган ҳолда
битилган китоб ёки рисолаларни таржима этиб, бу борадаги эҳтиёжни қондириш
муҳим бир илмий вазифа ҳисобланади. Аллоҳ таоло камина фақирни имом, аллома Абу
Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдулҳодий Мақдисийнинг «Тўрт имом
маноқиблари» номли асарини ўзбек тилига ўгириб, илму маърифатга чанқоқ
ўқувчиларга тақдим этиш шарафига муяссар этди. Муаллиф, роҳимаҳуллоҳ, бу
асарида ўзидан олдин ўтган ўнлаб уламоларнинг китоб ва асарларига мурожаат
қилган ва у ерда келтирилган маълумотлардан ўз ўрнида кенг истифода этган.
Мазкур муҳаққиқ, мужтаҳид, муфассир, муҳаддис ва фақиҳ имомларнинг серқирра ва
айни вақтда қомусий билимларга молик эканликлари учун ҳам қиёматга қадар
умматнинг эътироф этилган буюк имомларига айландилар. Алҳамдулиллаҳи Роббил
аъламийн. Азиз ўқувчиларимизнинг исломий билим ва маърифатлари тараққий
топишида, мустаҳкамланишида ва фиқҳий мазҳаблар моҳиятини янада чуқурроқ
билишида, иншааллоҳу таоло, араб тилидан ўгирилган ушбу асар кўп фойдали
бўлади, деган умиддамиз.
Мутаржим
Таржимон ва изоҳлар муаллифи: Саййид Абдулҳамид Муҳаммад Турсун
Ҳажми: 160 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9910-687-09-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 3 августдаги 03-07/4710-рақамли хулосалари асосида чоп этилди
Имом Абу Ҳанифа
Имом Молик
Имом Шофеъий
Имом Ҳанбал