Исломда покликка алоҳида эътибор берилган. Ибодатларнинг қабул бўлиши ҳам албатта, моддий ва маънавий-руҳий покликка бевосита боғлиқ. Шунинг учун фиқхга доир барча асарлар поклик китоби билан бошланади. Поклик деганда асосан бадан, кийим ва жой поклиги тушунилилади. Баданни поклаш ғусл, таҳорат ёки таяммум қилиш билан амалга оширилади.
Ушбу китобда мусанниф таҳоратга доир деярли барча оят ва ҳадисларни келтириб, шарҳ ва фақихларнинг фатволари билан бойитилган. Шунингдек, китобда ҳозирги давримиз тақозоси билан таҳоратга доир янги пайдо бўлган масалалар атрофлича баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг №4480-сонли хулосаси асосида тайёрланган.
Китобнинг электрон нашри
Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим, Одилхон Юнухон ўғли
Нашриёт: «Шарқ» нашриёти
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 376 бет
ISBN: 978-9943-6605-4-0
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 2576
- Вазни: 0.57кг
- ISBN: 9789943122628