Menu
Your Cart

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган. 

Имом Муслимнинг ҳаёти ҳақида у яшаган давр тарихига доир асарларда, машҳур алломалар ҳаётига бағишланган китобларда етарлича маълумотлар бор. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим» шарҳларининг муқаддималарида ҳам шориҳлар тарафидан муаллиф ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Кейинги пайтларда имом Муслимнинг ҳаётига бағишланган махсус асарлар ҳам ёзилди. Жумладан, Ислом тарихида ўтган улуғ зотларнинг таржимаи ҳолларига доир силсила чоп этилди. Шайх Машҳур Ҳасан Маҳмуд Салмоннинг ушбу силсила таркибига кирувчи «Имом Муслим ибн Ҳажжож» номли китоби бу борадаги энг яхши тадқиқотлардан бири ҳисобланади.

«Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси бўлмиш мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Сиз унда Ислом оламида энг мўътабар саналган ҳадис китоблари орқали охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг аксар ва асосий қисми билан ошно бўласиз, аждодларимиз қолдирган, асрлар оша асраб­авайлаб келинган бу буюк илмий мерос билан яқиндан танишасиз.

Силсила ўз мавзусида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилотлардан, кўзга кўринган арбоблардан, жумладан Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши, Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ, Муборак Масжидул Ақсо имом хатиби доктор Юсуф Жума Салома (Қудуси шариф), машҳур олим ва халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, шайх қози Муҳаммад Тақий Усмоний (Покистон Ислом жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси Миср диёри муфтийси доктор Али Жумъа (Миср араб жумҳурияти) каби кўплаб уламолардан тақризлар олинди.

* * *

Уламоларимиз томонидан ҳадисларни жамлашда қилинган ҳаракатлар натижасида юзлаб, балки минглаб нодир асарлар дунёга келган бўлиб, бу асарлар ичида катта ҳадис тўпламлар алоҳида ўрин тутиши табиий. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини халқимизга етказиш учун ўша китоблар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламини танлаб олдик. Уларнинг бошида Ислом уммати қадимдан эътироф қилиб келаётган энг мўътабар олти ҳадис китоби ўрин олган. Қолган учта ўринга мазкур олтиликнинг олтинчи ўрнига даъвогарлик қилган ҳадис китоблар танланди. Бу тўққизта китобни ҳадис уламолари орасида «Саҳиҳ тўққизталик» деб ҳам юритилади. Улар қуйидагилар:
1. «Саҳиҳи Бухорий».
2. «Жомеъи Термизий».
3. «Саҳиҳи Муслим».
4. «Сунани Абу Довуд».
5. «Мужтабои Насаий».
6. «Сунани Ибн Можа».
7. «Муваттои Молик».
8. «Сунани Доримий».
9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».

Ушбу келтирилган ададларни жамлаганда ҳадисларнинг жами сони 46775 тага етади. Аммо бу ушбу китобларнинг биз танлаган нусхаларига кўра бўлиб, бошқа нусхаларда ҳадисларнинг адади бироз фарқ қилиши мумкин. Шу билан бирга, бу ҳадисларнинг ичида такрорлари ҳам бор. Мисол учун, такрорларини ҳисобга олмаганда «Саҳиҳул Бухорий»нинг ҳадислари 4000 та, «Саҳиҳи Муслим»ники 3033та бўлади.
Муҳаддислар одатда ҳадисларни ҳар жиҳатдан ўрганиш мақсадида уларни турли сарловҳалар остида такроран ҳам келтирганлар. Шу боис, бир китобнинг ичида бир маънодаги ҳадис бир неча маротаба ҳам келиши мумкин. Бунда муҳаддислар имкон қадар айни бир хил лафздагисини эмас, балки мазмунан бир хил бўлса­да, сўзлари фарқли бўлганини келтиршига ҳаракат қилишган ёки ҳадисни бошқа санад билан ривоят қилиб, уни қувватлашга интилишган. Хусусан, имом Бухорийнинг китобларида ҳадисларнинг айнан такорланиши деярли учрамайди. Уларнинг матнида қайсидир даражада фарқ мавжуд бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яхши ният билан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ёрдам сўраган ҳолда таржима қилишга киришар эканмиз, тўққизта энг мўътабар ҳадис китобларидан ташкил топган ушбу оламшумул тўпламга «Олтин силсила» деб ном қўйишни маъқул топдик. Уни илмий асосда, халқаро андозаларга мувофиқ равишда, малакали мутахассислар иштирокида таржима қилиб, ўзига хос энциклопедия қилишга киришдик.
Бу китобларнинг биринчи олтитаси энг саҳиҳ ва санади олий ҳадис китобларидир. Булар Ислом уммати ичида катта шуҳрат топган олти асл китоблардир. Ислом уммати уларни бир овоздан ҳадиси шарифларни жамлаш борасидаги энг саҳиҳ ва мўътабар китоблар деб эътироф этган, чунки улар шариатдаги энг асосий ва энг қимматли маълумотларни ўзида жамлагандир. Балки имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳи таъкидлаганидек, «шариатнинг барчаси шулардир». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда оз ҳадисларигина ушбу олтита асл китобдан четда қолган. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, бу китоблар инсон икки дунё саодатига эришиши учун муҳтож бўладиган нарсаларни ўз ичига олгандир.

Мазкур олти ҳадис китобларига қўшилган кейинги уч китоб ҳам улардан қолишмайди. Бу уч китобдан ҳар бирининг олти саҳиҳ китоб ичидан жой олишга ҳақли эканини кўпчилик уламолар таъкидлаганлар. Улар ўзларидан олдинги олти китобни қўллаб, қўшимчалар билан тўлдирадилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу ҳадис китоблари мусулмонлар учун Қуръони Каримдан кейинги энг эшончли, тўғри ва баракотли китоблардир. Уларни мусулмонлар доимо эъзозлаб келганлар, ўқиб, ўрганганлар ва бу дунё ҳамда охиратлари учун улардан жуда кўп фойдалар олганлар. Шунинг учун ҳам бу буюк манбаларни халқимизга таржима қилиб, тақдим этиш фақат яхшиликка, хайру баракага сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишимизда бизга ёрдамчи бўлсин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин! Омин !

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2024 (2019) йил
Ҳажми: 672 бет
ISBN: 978-9943-5775-0-3
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 12 февралдаги 721-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


Мундарижа

Кириш                                                                                                                                                                              

Имом Муслим ҳамда унинг «Саҳиҳи Муслим» асари                                                                                                 

Имом Муслим                                                                                                                                                                 

Имом Муслимнинг илмий фаолияти                                                                                                                            

Имом Муслимнинг шогирдлари                                                                                                                                    

Имом Муслимнинг асарлари                                                                                                                                         

«Саҳиҳи Муслим» асари ҳақида                                                                                                                                    

«Саҳиҳи Муслим»нинг ҳадис тўпламлари орасида тутган ўрни ва уламоларнинг унга эътибори                        

Ушбу нашр ва таржима ҳақида                                                                                                                                      

Китоб муқаддимаси                                                                                                                                                        

1-боб. Ишончлилардан ривоят қилишнинг, ёлғончиларни тарк қилишнинг вожиблиги ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқишдан огоҳлантириш ҳақида

2-боб. Расулуллоҳ соллаллоҳу таоло алайҳи васалламнинг номларидан ёлғон гапиришдан огоҳлантириш ҳақида                                                                                                                                                                               

3 боб. Эшитган барча нарсасини сўйлайверишдан қайтарилгани ҳақида                                                                

4 боб. Заифлар, ёлғончилар ҳамда ҳадиси олинмайдиганлардан ривоят қилишдан қайтарилгани ҳақида           

5-боб. Санад билан ривоят қилиш диндан экани ҳақида                                                                                           

6-боб. Ҳадис ровийлари ҳамда хабар нақл қилганларнинг айбларини ошкор қилиш ҳақида                                 

7-боб. Ровийларнинг бир-биридан қилган ривоятлари нима билан дуруст бўлиши ва бу борада хатога йўл қўйганлар ҳақида эслатма                                                                                                                                              

8-боб. «муъанъан» ҳадисни ҳужжат қилиб келтиришнинг дурустлиги ҳақида                                                         

1. Иймон китоби                                                                                                                                                             

1-боб. Иймонни, исломни, тақдирни ва қиёматнинг аломатини билиш ҳақида                                                     

2-боб. Иймоннинг нималиги ва унинг хусусиятлари баёни                                                                                      

3-боб. Исломнинг нима экани ва унинг хусусиятлари баёни                                                                                    

4-боб. Ислом арконларидан бири бўлган намозларнинг баёни                                                                                 

5-боб. Аллоҳга иймон ва дин аҳкомларининг баёни                                                                                                  

6-боб. Жаннатга киришга сабаб бўладиган иймоннинг баёни ҳамда ўзига буюрилган нарсаларни маҳкам тутган кишининг жаннатга кириши ҳақида                                                                                                                  

7-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ислом беш нарса устига бино қилинган...» деган сўзлари ҳақида                                                                                                                                                                               

8-боб. Аллоҳ таолога, унинг Расулига ва дин аҳкомларига иймон келтириш ҳамда унга даъват қилиш ҳақида   

8 боб (такрорий). Икки шаҳодат калимаси ҳамда ислом аҳкомларига даъват қилиш ҳақида                                   

9-боб. Одамлар «аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», демагунича уларга қарши уруш қилишга буюрилгани ҳақида                                                                                                                                          

10-боб. Иймоннинг аввали «лаа илааҳа иллаллоҳ», дейишдир                                                                                 

11-боб. Ким Аллоҳга иймон билан, шак келтирмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради ва дўзах унга ҳаром бўлади                                                                                                                                                                              

12-боб. Аллоҳни робб деб рози бўлган киши иймоннинг таъмини тотибди                                                           

13-боб. Иймоннинг шуъбалари ҳақида                                                                                                                         

14-боб. Исломнинг сифатларини жамловчи боб                                                                                                         

15-боб. Исломдаги амалларнинг бир биридан афзал бўлиши ва қайсиси афзалроқ эканининг баёни                  

16-боб. Кишига иймон ҳаловатини берадиган хислатлар баёни                                                                               

17-боб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳли, фарзанди, ота онаси ва одамларнинг барчасидан кўра кўпроқ яхши кўришнинг вожиблиги ҳамда у зотни мана шундай яхши кўрмаганни иймонсиз, дейиш ҳақида                                                                                                                                                                               

18-боб. Ўзига раво кўрган яхшиликни мусулмон биродарига ҳам раво кўришнинг иймон хислатларидан эканига далил                                                                                                                                                                  

19-боб. Қўшнига озор бериш ҳаромлигининг баёни                                                                           &nb

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз
120 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2268
  • Вазни: 1.25кг
  • ISBN: 9789943577503
Сотилган сони: 481
Кўрилган сони: 74809
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.