«Дийдор орзуси» Убайдий
Бухоро хонн Убайдуллохон Лирик давлат арбоби ва моҳир саркарда бўлишдан ташқари, Убайдий тахаллуси остида ўэбек, форс-тожик ва араб тилларида маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоир ҳам эди. У Шарқ мумтоз шеъриятининг ғазал, рубоий, қитьа, туюқ, маснавий каби ўндан ортиқ жанрларида баракали ижод қилган. Убайдий, хусусан, туркий ва форсий сўз санъатидаги сермаҳсул рубоийнавислардан бўлиб, унинг туркий девонида — 430, форсий девонида — 418 та рубоий мавжуд. Бу рубоийларда диний-тасаввуфий ғоялар тарғиб қилиниб, илоҳий ва дунёвий ишқ тараннум этилади, шоҳ-шоирнинг Олам ва Одам ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари ифодаланади. Улар орасида чарху фалакдан ва замонадан шикоят, панд-насиҳат, бадиҳа ва таржимаи ҳол характеридаги рубоийлар ҳам анчагина. Илк бор ўзбек ўқувчилари ҳукмига ҳавола этилаётган Убайдий рубоийлари адабиётимиздаги бир бўшлиқни тўлдириб, кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
Муаллиф: Убайдий
Номи: «Дийдор орзуси»
Нашриёт: «ШАРҚ» НМАК
Сана: 2007 йил
ISBN: 978-9943-00-078-0