«Анвар Обиджон. Танланган шеърлар. 2-китоб»
(Anvar Obidjon. Tanlangan sheʼrlar. 2-kitob lotincha)
Узбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган асарларни ўта дидли китобхонлар ҳам доим алоҳида муштоқлик билан кутишади. Бу китобга муаллифнинг кейинги йилларда ёзган шеърларидан энг жозибалилари танлаб олинди. Янги шеърларда ҳам шоир услубига хос бўлган лазиздан лазиз ишқий кечинмалар, сирли ҳикматлар, ўткир кочиримлар, нафис мутойибалар яққол бўртиб туради. Тўпламнинг иккинчи қисмидан шоир турмуш қийинчиликларига тўла йигитлик чоғи қишлоқда битган, умуминсоний дардларга, алангали севги эҳтиросларига йўғрилган нисбатан кўҳнароқ шеърлар жой олган бўлса-да, уларнинг қарийб барчаси китоб ҳолида биринчи марта нашр этилмоқда.
Муаллиф: Мумтаза Қаршибой
Номи: «Анвар Обиджон. Танланган шеърлар. 2-китоб»
Нашриёт: «Sharq» НМАК
Сана: 2014 йил
Ҳажми: 352 бет
ISBN: 978-9943-26-007-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ