«Йўқотганларим ва топгалларим»
(Хотиралар)
Ушбу китоб муаллифи — Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоблари билан узоқ вақт бирга бўлган. Уларга сафарларда ҳамроҳлик қилган. Халқимиз ардоғидаги бу беназир инсонларнинг нурли кунларида ҳам, алам-изтироб чеккан онларида ҳам ёнларида бўлган. Хотираларда адабий тўқималар йўқ. Тасвирланган воқеалар синчковлик билан кузатилган, ёзувчининг ўткир нигоҳидан ўтган соф ҳақиқатдир.
Китобнинг биринчи бобида тилга олинган ва ажиб меҳр билан тасвирланган устозлар энди йўқ. Улар халққа, ватанимиз бадиий хазинасига қимматбахо гавҳарлар қолдириб йўқлик сари кетганлар.
Китобнинг иккинчи бобида ҳозирги кунда ижод қилаётган ва бугунги кунда етук ёзувчи бўлган, халқ ҳурматига сазовор бўлган ёзувчилар, китоб муаллифи шогирдлари тўғрисида қайноқ фикрлар баён қилинади.
Учинчи бобда гоҳ нурли, гоҳ нурсиз кунларни бошидан кечирган муаллифнинг изтироблари, кўп машаққатлар билан топган иқболи тўғрисида таъсирли фикрлар баён қилинади.
Ўйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машаққатлар ҳисобига келганини баён қилади.
Муаллиф: Саид Аҳмад
Номи: «Йўқотганларим ва топгалларим»
Нашриёт: «Sano-standart» нашриёти
Сана: 2019 йил
ISBN: 978-9943-4473-7-0
Хажми: 352 бет
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: Қаттиқ
Мундарижа:
- Stock: йўқ
- Код: 2973
- Вазни: 0.50кг
- ISBN: 9789943447370