Menu
Your Cart

«Қуръон билан ҳамнафас»

«Қуръон билан ҳамнафас»
«Қуръон билан ҳамнафас»
Янги
«Қуръон билан ҳамнафас»
«Қуръон билан ҳамнафас»

«Қуръон билан ҳамнафас»

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: "Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир".
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Менга Куръонни тиловат қилиб бер", дедилар. Мен: “Ё Аллоҳнинг Расули, Куръон сизга нозил қилинган бўла туриб, уни сизга мен ўқиб бераманми?!", дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, дедилар. Сўнгра мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Нисо сурасини ўқиб, мана бу: "Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?!" оятга етганимда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бўлди, етарли", дедилар. У зотга ўгирилиб қарасам кўзларидан ёш оқаётган экан".
Банда учун дунё-ю охиратда Қуръонни тадаббур қилиш ва фикрини Қуръон оятларининг маънолари узра жамлашдан кўра фойдалироқ нарса бўлмаса керак. Зеро унинг маънолари бандани Роббисининг гўзал ваъдаси томон олиб боради, Роббисининг ҳалокатли азобидан огоҳ этади, залолат сўқмоқларидан тўсиб, тўғри йўлга бошлайди, ҳалол ва ҳаром чегараларини кўрсатиб, ўша чегараларни босиб ҳалокатга дучор бўлишидан сақлайди.

МуаллифАсмо бинти Рошид Ар-Рувайшид
Таржимон: Мурод Шоший
Нашриёт: «Falaq nashr» 
Сана: 2026  йил
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9910-5299-1-7
Ўлчами: 15x22 см (60x90 1/16)
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 октябрдаги №03-07/6471 сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръон билан ҳамнафас»
50 500 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 7266
  • Вазни: 0.28кг
  • ISBN: 978-9910-5299-1-7
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 42