«Қошинга тегузмағил қаламни» Амирий
Узбек мумтоз сўз санъати тарихида алоҳида ҳодиса бўлган Қўқон адабий муҳитининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва адабиётимизнинг муҳим бир босқичини ташкил этищида катта роль ўйнаган Амир Умархоннинг ўзи ҳам катта истеъдод соҳиби бўлиб, давр адабий муҳитининг пешқадам шоирларидан эди. У Амирий тахаллуси билан ўзбек ва форс-тожик тилларида мумтоз шеъри-ятнинг ўнга яқин жанрларида бирдай маҳорат билан қалам тебратган, ҳар икки тилда девон тартиб берган забардаст зуллисонайн сўз санъаткори ҳисобланади. Оҳорли ташбеху тимсолларга бой бадиий баркамол шеърлари билан ҳақли равишда замондошлари эътирофи ва мақтовига сазовор бўлган шоирнинг ўзбек тилидаги девони асосида тайёрланган ушбу тўплам унинг ҳассос ва дилтортар ғазалларидан тузилди. Ҳофизлар томонидан севиб ижро қилиниб, халқимиз кўнглидан чуқур жой олган бу шаклан гўзал, мазмунан теран, бадиий баркамол ғазаллар шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.
Муаллиф: Амирий (Нашрга тайёрловчилар: Аҳмаджон Мадаминов, Эргаш Очилов, Зебо Қобилова)
Номи: «Қошинга тегузмағил қаламни»
Нашриёт: «ШАРҚ» НМАК
Сана: 2008
Ҳажми:
ISBN: 978-9943-00-247-0
- Stock: йўқ
- Код: 469
- Вазни: 0.45кг
- ISBN: 9789943002470