Menu
Your Cart

«Қизларжон...» (юмшоқ муқова)

«Қизларжон...» (юмшоқ муқова)

«Қизларжон...»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Сўзбошидан

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тупроқдан Одамни яратиб, унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни таратди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда – эркак ва аёл қилиб яратар экан, уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, зурриётлар қолдиришларини ва шу тарзда инсон наслини давом эттиришларини ирода қилди.

    Аллоҳ таоло аёлни эркак учун жуфт, сакинат топиш воситаси, ҳаёт машаққатларини енгишда ҳамкор, шерик қилиб яратган. Шунинг учун Ислом дини таълимотлари аёл зотининг шарафини юксакларга кўтарди, унинг шаън-обрўсини қаттиқ ҳимоя қилди, аёлнинг инсон зотининг давомчиси сифатидаги  барча ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб берди.

    Аллоҳ таоло ер юзини Ислом дини билан мунаввар қилган пайтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Барча юртларда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга хос масалаларда бу салбий ишлар чўққисига чиққан эди. Аёл киши ўзига тегишли бўлган, Аллоҳ таоло белгилаб берган барча инсоний ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилинган эди. Аёлни ҳатто одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар ҳам бор эди...

...Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис қисми саналмиш аёлларга бўлган муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Бунинг учун жоҳилиятнинг аёл зотига бўлган муносабати қаттиқ қораланди. Қуръони Карим жоҳилият аҳлининг аёл зотига нисбатан адолатсизлигини танқид қилиш билан кифояланиб қолмади, балки уларнинг бу ишларидан қиёматда сўралажаклари, қилмишларининг жазосини албатта тортишлари ҳақида хабар берди. Аёлга қилинган тубан муносабатлар, унга етказилган турли зулм ва зарарларнинг мисоли бир қанча сура ва оятларда зикр қилинган. 

Энг муҳими, Ислом дини дунёда биринчи бўлиб аёл зотини улуғлаш борасида кураш бошлади, жамиятларни аёлни эҳтиром қилишга ундади. Ҳақиқатан, ўша даврда аёлларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Исломдан бошқа бирор тузум ёки таълимот йўқ эди. Ана шундай бир пайтда Ислом аёл зотининг ҳам тўлақонли инсон сифатида, Аллоҳ таоло мукаррам этган инсон сифатида ўз ҳаққига эга бўлиши учун кураш бошлади. Ўша пайтда нозил бўлган ояти карималар аёл ҳақидаги исломий таълимотларни баён қилиш билан бирга, аёл зотини ерга урувчи жоҳилий урф-одатлар ва қонун-қоидаларни чилпарчин қилиб ташлар эди.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2018, 2019, 2020)
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-8743-0-5
Ўлчами: 70×90 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 ноябрдаги 03-07/8714-рақамли хулосаси асосида таёрланди.

Мундарижа

Сўзбоши 

Қизларжон… 

Қиз фарзанд улуғ ризқ-насибадир 

Бизда аёлларга нисбатан тунд муносабат 

Қизингиз балоғат ёшида 

Энди унинг ўз ўрни бор 

Оналарга нозик маслаҳатлар 

Қизларжонга ҳам қалб нидоларим бор 

Ўзлигингизга қайтинг, ўзбегойимлар 

Мактабни ёмон кўраман 

Телевизорсиз ҳам яшаш мумкин 

Бефойда надомат 

Ишлашни хоҳлайман 

Таҳсинга лойиқ аёллар 

Қизимга 

Ботқоқ йўлга қадам қўйган қизга мактуб 

Зийнат 

Мода  

Китоб ўқи, жон қизим! 

Шаҳватга таслим бўлма 

Турмуш ва муҳаббат 

Жавобсиз севги 

Эр-хотин муҳаббати 

Муҳаббат бардавом бўлиши учун ўнта тавсия 

Висол 

Эр-хотин алоқасининг юксак савияли 

тилдаги ифода шакллари 

Рафиқа... лекин… 

Рафиқангнинг битикларини титкилама 

Онанинг ўз қизига насиҳати 

Хайрлашув олдидан

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қизларжон...» (юмшоқ муқова)
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 260
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943874305
Сотилган сони: 1449
Кўрилган сони: 26567
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.