«Қарзни узиш дуоси»
Бир мукотаб* Алий розияллоҳу анҳунинг олдига келиб: «Мен олган қарзимни қайтара олмаяпман. Нима қилай?» — деди. Алий розийллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни айтайми? Гарчи зиммангда Сабийр** тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан кетказур. «Аллоҳумма икфинии биҳалаалика ъан ҳаромика ва ағнинии бифазлика ъамман сиваака», дегин», — деди (Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг билан ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин»***.
* Мукотаб - хўжайини билан келишилган маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома тузган қул
** Сабий - Ямандаги бир тоғнинг номи
*** Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарзн намозларидан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради
Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov NMIU»
Сана: 2022 йил
Ўлчам: 450×600 mm (A2)
- Stock: йўқ
- Код: 3294
- Вазни: 0.27кг