«Навоий суҳбатлари»
Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг ижодига меросхўр миллат вакили сифатида буюк адибимизнинг асарларидаги бадиийликни, ғояни, фалсафани билишга интилиш ҳар бир ўзбек фарзандининг муқаддас бурчи саналади. Аммо шоир яшаган давр билан бизнинг замонамиз ўртасидаги беш асрдан ортиқ ўтган вақт аксари пайтларда мумтоз адабиёт матнини тушунишда мураккаб вазиятларни вужудга келтиради. “Навоий суҳбатлари“да ана шу мураккабликни нисбатан бартараф қилиш йўлидан борилган. Адиб асарлари мисолида, замондошлари хотираларида қайд этилган аниқ воқеа-ҳодисаларга асосланган ҳолда Алишер Навоийнинг халқига, ватанига, дўстларига бўлган муносабатларини ёритиш орқали муаллиф Сиз – ўқувчиларни у билан имкон даражасида яқинлаштириш ечимини топишга уринган.
Шунингдек, рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланганлиги билан эътиборга лойиқ.
Муаллиф: Омонулла Мадаев
Номи: «Навоий суҳбатлари»
Нашриёт: «O'qituvchi» нашриёт
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 248 бет
ISBN: 978-9943-22-186-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 869
- Вазни: 0.28кг
- ISBN: 9789943221864