Menu
Your Cart

«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»

«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»


Таржимон: Абдуллоҳ Шайх Исмоил Махдум ўғли
Номи: «Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-5476-8-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 15 ноябрдаги 6230-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

МУҚАДДИМА

Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад Расулуллоҳ ва ул зотнинг олу асҳобларига салоту саломлар бўлсин!
   Бундан юз йил муқаддам Самарқанд шаҳридаги Усмон Мусҳафи Петербургдаги подшоҳ кутубхонасига олиб кетилган ва Октябрь инқилобидан кейин мусулмонларнинг талаби билан Ўзбекистонга қайтарилган эди. У Тошкентдаги қадимий ёдгорликлар музейида мақомига яраша кўз қорачиғидай асраладиган ва эъзозланадиган, муборак бойлик сифатида сақланадиган меросга айланди.

   Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг кутубхонасида ана шу Мусҳафдан олинган фотонусхалар сақланар эди. Яқин йиллардан буён ушбу кутубхонани зиёрат қилувчилар сони кўпайди. Улар бу ерда мазкур нусхани кўришга, баъзилари ёдгорликлар музейига бориб, унда Мусҳафнинг аслини зиёрат қилишга мушарраф бўла бошладилар ва бундан жуда ҳайратландилар. Бу орада Мусҳафи Усмоний халқ ичида жуда машҳур бўлиб кетди ва омманинг унга бўлган қизиқиши ортди. Шу муносабат билан диний идора Мусҳафни ўрганишни, унинг қадимий ва ҳозирги ҳолатлари устидан сирли пардани олишни лозим ва вожиб деб билди. Мусҳафга қизиқувчи ва тадқиқотчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган унинг тарихи ва ҳақиқати тўғрисида бир китоб чиқарилишини зарур деб топди. Бу борада олиб борилган кўплаб изланишлардан сўнг Ислом оламини Мусҳафнинг мавжудлиги ва унинг мақоми билан таништириш учун фазилатли олим, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг раис ноиби, шайх Исмоил Махдум ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари мухтасар бир китоб тасниф қилдилар.

   Қўлингиздаги мўъжаз, лекин манфаати катта бўлган китоб шу саъйи кўшишларнинг маҳсулидир. Аллоҳ таоло ул зотга Ислом ва мусулмонлар учун қилган хизматларига яраша мукофотлар ато этсин. Диний идора раҳбарияти Шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг бу шарафли вазифани сидқидилдан адо этганликлари ва Қуръони Каримни тарғиб этиш йўлида қилган илмий изланишларини юксак баҳолаб, чуқур миннатдорчилик билдириш билан бирга, китобни диний идора ҳисобидан нашр эттиришга, нафи барчага тегиши учун уни кенг тарқатишга қарор қилди. Аллоҳ таоло тўғри йўлга ҳидоят этувчи Зотдир!

Ўрта Осиё ва Қозоғистон 
мусулмонлари диний идораси

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи»
14 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 1898
  • Вазни: 0.16кг
  • ISBN: 9789943547681
Сотилган сони: 82
Кўрилган сони: 39159
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.