«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»
Китобда савдо жараёни, олди-берди масаласи, харидор билан муносабат каби масалаларга муқаддас динимиз орқали қандай ёндашиш лозимлигига батафсил тўхталади.
Муаллиф: Абдулманнон Абдуллоҳ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-7036-2-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
МУҚАДДИМА
Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадисларида: «Исломда роҳиблик йўқ», деганлар. («Шарҳи Сунани Ибн Можа»).
Яъни бизнинг Ислом динимиз инсонни роҳиблар каби тарки дунё қилишга, ҳаммадан ажралиб, фақат ибодат қилишга тарғиб этмайди. Гарчи инсоннинг яратилишидан асосий мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш бўлсада, ушбу ибодат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва суннатларига мувофиқ бўлиши лозим. Ислом Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимотларига кўра бешта асосий аркондан иборат:
1. Ақоид;
2. Ибодат;
3. Муомалот (яъни ҳар бир инсон қиладиган касб ҳунар ва тижоратлар);
4. Кишининг ўзгалар билан бўладиган муносабатлари;
5. Ахлоқ.
Шунинг учун агар бирор шахс фақат ибодат билан машғул бўлиб ёки беш вақт намоз ўқиб юрсаю, лекин унинг кундалик турмушдаги муомалалари тўғри бўлмаса, масалан, тижорати фирибгарлик, ёлғончилик, порахўрлик, дилозорлик, судхўрлик, ҳаромхўрлик ва бошқа иллатлар билан булғанган бўлса, у мукаммал мусулмон ҳисобланмайди. Шунингдек, агар бир киши тижорий муомалаларда ҳалол бўлсаю, лекин ҳукуқий муносабатларни тўғри адо қилмаса, у ҳам тўғри ва комил мусулмон эмасдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Бақара сурасида мўминларга ҳитоб қилиб:
«Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг...» деган (208- оят).
Яъни «Эй мўминлар! Исломга мукаммал тарзда киринглар»
Шу ўринда эътибор қилинган гап шуки, бу оятдаги ҳитоб фақат мўминларга қаратилган. Кофирларга ёки барча инсонларга эмас. Яъни мўминлар Исломга тўлиқ амал қилишлари шарт. Ҳар бир мусулмон Исломга мукаммал тарзда амал қилиши учун юқорида зикр этилган Пайғамбар алайҳиссалом сийратларининг беш жиҳати ҳақида чуқур мулоҳаза юритиши ва уларга тўлиқ амал қилиши лозим. Ҳар бир мусулмон ҳазрат Доктор Муҳаммад Абдулҳай Соҳиб Орифий раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламларига мансуб «Пайғамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари» номли ва ушбу мавзуга оид бошқа фойдали китобларни ўқиб ўрганиши керак.
Мундарижа
Муқаддима
Тижорат ҳам муомалага киради
Қуръонда бир-бирига зид маъно йўқ
Ҳалол ризқ топишнинг ва ҳалол ризқ топувчининг фазилати
Бойлик жамғаришнинг фазилати
Ҳаром ризқнинг ёмонлиги
Мол-давлатнинг ҳақиқий эгаси ким?
Капитализм назарияси
Социализм-Коммунизм назарияси
Ислом назарияси
Мол-давлатни тақсимлашдан мақсад
Истилоҳлар
Савдо турлари
Ақд (Contract – шартнома, контракт)
Савдо битимининг фарзлари
Ийжоб ва қабул
Битим тузувчилар
Саман (ўзаро келишилган нарх)
Мабеъ (сотиладиган нарса)
Ҳуқуқлар савдоси
Савдо тўғри бўлиши учун шартлар
Қўлга киритишнинг таърифи ва қисмлари
Савдонинг турлари
Саҳиҳ савдо
Ботил савдо
Фосид савдо
Макруҳ савдо
Насия ёки тақсит савдоси
Савдода танлаш ҳуқуқининг баёни
Хиёри шарт
Хиёри васф
Хиёри рўъят
Хиёри айб
Фириб сабабли танлаш ҳуқуқи
Иқола
Муробаҳа ва тавлия савдоси
Молиялаштиришнинг асл сурати
Байъи салам
Истисно
Ғарар нима?
Рибо нима?
Байъи сарф
Қоғоз пуллар тижоратининг ҳукми
Ижара боби
Ижара ва савдо орасидаги фарқ
Иш ҳақи олиб ишловчининг турлари
Ижарага бериладиган нарсаларнинг ҳукмлари
Ижара ҳақига ҳақдорлик
Ижаранинг ножоиз турлари
Даллоллик
Ижарани молиялаштириш услубида қўллаш
Ваколат
Кафолат, яъни жавобгар бўлиш
Жон учун кафил бўлиш
Мол учун кафил бўлиш
Ҳавола
Шерикчилик
Шерикчиликни фосид (бекор) қиладиган ишлар
Шерикчиликни тугатиш
Шериклик сармоя компаниялари
Музораба
Савдогарга насиҳат
Мусулмон савдогарнинг сифатлари ҳақида
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг диёнати ва
парҳезкорлиги
Ризқ баракали эканининг белгиси
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулбоқий Ансорий Каъбий раҳматуллоҳи
алайҳнинг қиссаси
Темирчи қиссаси
Ниҳоятда кенг қамровли дуо
«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»
- Нашриёт: «Hilol Nashr»
- Маҳсулот коди: 3381
- Сотувда: йўқ
-
42,000 сўм
Ўхшаш маҳсулотлар
«Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» т..
40,000 сўм
«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»
«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Бандаларига молиявий муомал..
14,000 сўм
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар»
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар»(«Зикр аҳлидан сўранг» силсиласи) Муаллиф: А..
20,000 сўм
«Закот китоби» (Закотга оид фатволар)
«Закот китоби»(Закотга оид фатволар)КИРИШАллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, Аллоҳнинг Расули ҳазрати М..
30,000 сўм
«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)
«Сафар китоби»(Сафарга оид фиқҳий масалалар)Муаллиф: Абдулманнон АбдуллоҳНашриёт: «Hilol-N..
45,000 сўм
Tijorat va ishlab chiqarish haqida tasavvur, Abdulmannon Abdulloh, Абдулманнон Абдуллоҳ