Menu
Your Cart

Отинойилар учун қўлланмалар (6 та китоб)

Отинойилар учун қўлланмалар (6 та китоб)
йўқ

Отинойилар учун қўлланма (6 та китоб)

    «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётимизда Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасаси мударрисаси, «Hilol-Nashr» матбаа нашриёти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ ташаббуси ва раҳбарлиги остида Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамкорлигида отинойиларимиз учун мўлжалланган қўлланмаларнинг биринчи босқичи нашр этилиб, республикамизнинг турли вилоятлари ва туманларидаги отинойилар қўлига етиб борди.

Бу қўлланмалардан мақсад – Ислом динимизнинг асл таълимотларини, Қуръон ва Суннатни ўрганиб, амал қилиш, жамиятимизда, хусусан аёллар орасида диний саводхонликни ошириш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотишдир.

Минг афсуслар бўлсинки, мусулмон халқлар мустабид тузум даврида динидан, тарихидан, маданиятидан, тилидан маҳрум бўлаёзган эди. Бу мусибатларнинг таъсири ҳалигача эътиқодимизда, ибодатларимизда, кундалик ҳаётимизда баъзан намоён бўлиб қолмоқда. Бу салбий таъсир сабабли динимизнинг тамал тоши бўлган иймон-эътиқодимизда ҳосил бўлган бўшлиқ ҳар хил бидъат-хурофотлар, ирим-сиримлар билан тўлиб қолгани ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида билиниб қолмоқда. Келажагимизнинг пойдевори бўлган ёшлар тарбияси, оила, никоҳ масалаларидаги, тўй ва маросимлардаги муаммоларимиз, иймон-ихлосимиздаги нуқсонларимиз, намоз, закот, рўза, ҳаж ва умра каби ибодатлардаги камчиликларимиз айнан диний саводсизликнинг оқибатидир.  Ушбу муаммоларни бартараф қилишнинг ягона ва энг тўғри ечими – илм олиш ва унга амал қилиш, олинган билимларни аввало оиламизда, сўнгра эса маҳаллада, жамиятда тарғиб қилиб, илм-маърифат тарқатишдир. Бунда эса илмли, диёнатли оинойиларимизнинг ўрни беқиёс.

Қўлланмамизнинг биринчи босқичида ақийда, Қуръон, ҳадис, сийрат илмлари бўйича энг керакли маълумотлар берилган. Шунингдек, жаноза намози ва дафн маросимлари билан боғлиқ муҳим масалалар ҳам ёритилиб, бу борада урф бўлиб кетган бидъат-хурофотларнинг асл моҳияти очиб берилган.

 Қўлланмаларнинг иккинчи босқичи ҳам нашрдан чиқиш арафасида. Иккинчи босқич қўлланмалари ҳам биринчи босқичдаги ҳар бир қўлланманинг узвий давоми бўлиб, улардаги услубни давом эттирган ҳолда яна кўплаб маълумотларни ўз ичига олади. 

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг динини тўғри ўрганиб, унга тўғри амал қилиб яшаш бахтини насиб этсин!

Масъул муҳаррир: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-Nashr»
Сана: 2021 йил
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
Отинойилар учун қўлланмалар (6 та китоб)
95 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: С2113
  • Вазни: 0.80кг
Сотилган сони: 548
Кўрилган сони: 44937
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.