Menu
Your Cart

«Очиқ хат»

«Очиқ хат»
«Очиқ хат»
«Очиқ хат»
«Очиқ хат»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Очиқ хат» китобининг қайта ишланган, тўлдирилган иккинчи нашри

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларини тоқатларига яраша амалга амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг иродаси ила мусулмон олами ўзининг тарихи давомида кўпгина ҳолатларни бошидан кечирган. Яхши ҳолатлар ҳам бўлган, шунинг билан бирга нохуш ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай ҳолат ғайримусулмон халқлар тарихида ҳам кузатилган. Аслида бу дунё ҳаётининг Аллоҳ таоло жорий қилган қоидалари шундай тузилган. Мусулмон халқлар тарихига назар соладиган бўлсак, тушкунлик ҳолатлари ўзининг алоҳида хусусиятлари билан ажра-либ туради.

Мисол учун, салиб урушлари мусулмон олами бошига жуда кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлди. Икки юз йил давом этган бу урушлар сабабидан мусулмон олами мисли кўрилмаган катта зарар тортди. Аммо мусулмон халқлар ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган бу мусибатларнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилиб, яхши натижаларга эришдилар. 

Ундан кейинги энг катта мусибат мўғул босқинчилари томонидан бўлди. Дастлаб мусулмонлар гангиб қолдилар. Мўғулларни қиёмат қоим яқин қолганда чиқадиган яъжуж ва маъжужлар деб хаёл қилганлар ҳам бўлди. Аммо бу сафар ҳам мусулмон олами аста-секин ўзига кела бошлади. Охир-оқибат ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўрганиб, уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон оламининг бошига тушган учинчи катта мусибат мустамлакачилик бўлди. Ушбу сиёсат бўйича олиб борилган ҳаракат натижасида мусулмон оламида у ёки бу мустамлакачи давлат қўл остига тушмаган мусулмон халқ ва тупроқ қолмади. Бу сафарги мусибат аввалги икки мусибатдан кам бўлмади. Аммо Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир. Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмоқда. Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар каттаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусулмонларга катта зарарлар етмоқда...

Хайриятки, ушбу аянчли ҳолатдан чиқишни ўйлаётган ва бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилаётган кишилар кўпайиб бормоқда. Жумладан, охирги пайтда мусулмонлар бошига тушаётган мусибатларга сабаб бўлаётган тоифаларга қарши баъзи мусулмон уламолар «очиқ хат» билан чиқдилар. Бу хат муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган, кўпчиликка яхши таъсир қилган чоралардан бири бўлди. 

Ушбу очиқ хат матнини кўпчиликка етказиш мақсадида уни бир рисола шаклида чоп этишни ният қилган эдик. Шу муносабат ила, фурсатдан фойдаланиб, яна айтмоқчи бўлган баъзи фикр ва мулоҳазаларни ҳам қўшиб тақдим қилишни раво кўрдик. Зотан, ҳар бир муаммони ҳал қилиш учун унинг сабабларини яхшилаб ўрганиш ва уларни бирма-бир муолажа қилиш зарур бўлади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, мусулмон оламининг ҳаётида пайдо бўлаётган бугунги кундаги аксарият муаммоларнинг бошида бемазҳаб ва илмсиз жамоа ва шахсларнинг бедодликлари туради. Келаси сатрларда мазкур ҳолатни ожизона баён қилишга уриниш бор, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Муаллиф.

Тошкент. 

Ҳижрий 1436 сана, муҳаррам.

Милодий 2014 сана, ноябрь.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2015, 2016, 2018)
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9943-7036-9-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 03-07/5255-сонли хулосаси ила чоп этилган


Мундарижа:

Ачинарли ҳолат
Ислом – тинчлик дини
Террорга оид хабарлар
Террорнинг тарихи
Хатони тўғрилаш борасидаги ҳаракатлар
Иститоъа фиқҳи
Ислом шариати инсонга енгиллик
келтирган, оғирлик эмас
Шаръий мажбуриятларга тоқат етиши шарт қилинган
Олий мисол ва воқелик
Амри маъруф, наҳий мункар ҳам
иститоъага қараб бўлади
Натижага қараб иш қилиш лозим
Енгиллик тарафи устун олинади
Шошқалоқлик – зарарли иллат
Мўътадиллик – энг зарур хислат
Йўлини топса, сулҳ ҳам фатҳ бўлади
Иститоъа фиқҳи ва фиқҳий қоидалар
Зарарни даф қилиш хусусидаги қоидалар
Тангликни кўтариш ҳақидаги қоидалар
Хулоса
Очиқ хат
Хулоса
Эслатма учун мухтасар гаплар
Тарихнинг мусулмонларга очиқ хати
Ҳозиргига ўхшаш нохуш ҳолатлар
тарихда ҳам бўлганми?
Сўнгсўз ўрнида

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Очиқ хат»
28 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 294
  • Вазни: 0.21кг
  • ISBN: 9789943703698
Сотилган сони: 429
Кўрилган сони: 84681
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.