Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 7-сони

«Ҳилол» журналининг 7-сони
«Ҳилол» журналининг 7-сони
йўқ
«Ҳилол» журналининг 7-сони
«Ҳилол» журналининг 7-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 7-сони
(Журналимизнинг ушбу сони илм ва унинг фазилатларига баҳғишланади)

Яқинда Қашқадарёдан бир отахон кўнғироқ қилиб, журналимиз ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтиб қолдилар. У кишининг янги чиқа бошлаган «Хилол» журнали ҳақидаги қимматли маслаҳатларига миннатдорчилик билдириб турсак, «Яна битта илтимосим ҳам бор», деб қолдилар. Отахоннинг гапларини сўзма-сўз келтирай: «Биз Ҳазрат билан кўриша олмай қолганмиз, шунинг учун у киши ҳақларидаги ҳар бир гап ёки фикрни интизорлик билан кутамиз, ҳатто суратларини ҳам кўзга суртамиз. Биз шундоқ катта олим билан бир замонда яшабмиз-у, қадрларига унча етмаган эканмиз. Шунинг учун Ҳазрат ҳақларида кўпроқ ёзсанглар, у кишининг ҳаётлари, илм йўлидаги хизматларини кенгроқ ёритсанглар. Шунда у зотни кўролмай, суҳбатларидан бебаҳра армонда қолган биз каби одамларнинг ўксик дилига бироз тасалли бўлармиди?!»

Шу отахон каби кўплаб мухлислар суҳбат ва сўзлашувлар чоғида Ҳазрат ҳаётлари, илмий фаолиятлари, у кишидаги хулқ ва гўзал инсоний фазилатлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш иштиёқини изҳор қилишмоқда. Бундай таклиф ва истакларни инобатга олиб, у зот раҳимаҳуллоҳ асос солган «Ҳилол» журналининг навбатдаги сонини Ҳазратнинг ҳаёт йўлларига бағишлашга қарор қилдик.

Ҳақиқатан, марҳум падари бузрукворимиз давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби эдилар. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бутун умрларини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, У Зотнинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсон эдилар. Расулуллоҳ сол лаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: "Аллоҳ таоло ушбу умматга ҳар юз йилда Унинг динини янгилайдиган бир одамни юборади», деган эдилар (Абу Ҳурайрадан Абу Довуд ривоят қилган). Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам ана шу ҳадисда зикр қилинган динни янгиловчи мужаддид лардан бўлиб чиқдилар. Бу зотнинг узоқ йиллик динсизлик замони туфайли динини унутаёзган халқни маърифатли қилиш, уларга диний билимларни етказиш борасида олиб борган ишларини ҳақиқатан Аллоҳнинг дини йўлидаги буюк фидокорлик деб аташ мумкин.

Айнан Ҳазратнинг хизматлари туфайли Ўрта Осиё ҳамда Россияда исломий таълим ва илмий фаолиятнинг жонли анъаналари тўхтаб қолмади. У зот ўтмишда яшаган устозларидан олган билимларини асраб-кўпайтириб, келгуси авлодларга тортиқ қила олдилар. Шайх ҳазратлари шўролардан кейинги улкан ҳудудда дунё таниган ягона Ислом олими эдилар ва шундай бўлиб қоладилар. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хосларнинг ҳам, мусулмон оммасининг ҳам чин шайхи эдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ шундай ҳаёт кечирдиларки, ўзларидан кейингиларни у кишига ўхшашдан, мақомларини касб этишдан доғда қолдирдилар. Шайх ҳазрат ўзлари Пайғамбар алайҳиссаломдан илмни мерос олдилар, уни мусулмонларга мерос қилиб тарқатдилар. Шогирд ва мухлисларга ҳам у кишидан қолган илмий меросдан баҳра олиш, ишларини давом эттириш, ёққан илм чироқларининг нурини кенг таратиш ишини давом эттириш насиб этсин!

Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси раҳбари, журнал
бош муҳаррири


Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 7-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 46 бет‎
ISSN: 3000-0070‎
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 22-августдаги 4717-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

Хотира
Ибрат
Ёднома
Фазилат
Бир асар тарихи
Васият
Ақида
Ҳикмат
Фиқх
Тарих
Саодат остонаси
Адабиёт
Бугуннинг гапи
Тазкия
Ислом ҳазораси
Томчида қуёш
Саломатлик сирлари

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 7-сони
6 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2095
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 30000070
Сотилган сони: 98
Кўрилган сони: 51643
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.