• «Эй фарзанд!» (юмшоқ муқова)

«Эй фарзанд!» (юмшоқ муқова)

РИСОЛА ҲАҚИДА

«Айюҳал валад» Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса тасаввуф аҳли орасида унинг довруғи кенг тарқалган. Бу рисола Имом Ғаззолийнинг ўз шогирдларидан бирига берган насиҳат ва иршодларидан иборатдир. Бундан мақсад – насиҳатталаб шогирдлар уни ўзи учун ҳаётида дастуруламал ва йўлланма қилиб олишидир.

Рисолада мусулмон оилада фарзанд тарбияси учун тавсия қилинган энг тўғри йўллардан бири баён қилинган. Шунингдек, ҳар бир толиби илм ўрганиши керак бўлган илм турлари белгилаб берилган. Шу билан бирга, мударрис ўзида касб қилиши зарур бўлган сифатлар айтиб ўтилган, муаллим ва шогирд орасидаги алоқа қандай бўлиши кераклиги ҳам кенг изоҳлаб берилган. 

Ушбу рисоланинг «Айюҳал валадул муҳиб», «Ар-рисалатул валадия» ва «Айюҳал валад» каби бир неча номлари бор. Биз охирги номни ихтиёр қилдик, чунки мазкур рисола ёзилган қўлёзмаларнинг аксарида шу ном келган.

«Айюҳал валад» жумласи «Эй фарзанд!» деб таржима қилинади. «Нима учун шогирдга «фарзанд», деб мурожаат қилинмоқда?» деган саволга жавоб шуки, шогирд устозга нисбатан фарзанд мақомидадир. Устоз эса шогирдга нисбатан ота мақомидадир. Буни Имом Ғаззолий ўзининг машҳур «Иҳёу улумиддин» асарида шундай тасдиқлайди: «Муаллимнинг биринчи вазифаларидан бири мутааллимларга нисбатан шафқатли бўлиш ва уларни ўз фарзандидек кўришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга ота фарзандига бўлгани кабиман», деганлар. Баъзи ривоятларда: «Ота ўрнида сизларга таълим бераман», деганлар. 

«Эй фарзанд!» рисоласини бир қанча уламолар, жумладан, шайх Алий Муҳйиддин Алий Қорадоғий, шайх Муҳам-мад Ходимий Абу Саъид Муҳаммад ибн Мустафо ибн Усмон Ҳусайний, шайх Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Умар Румий ва бошқалар таҳқиқ қилишган. Биз эса таржима учун «Дорул-минҳож» изланиш ва илмий таҳқиқот марказининг илмий ҳайъати томонидан таҳқиқ қилинган нусхасини танладик. 

Одинахон Муҳаммад Содиқ
31.05.2018 йил

Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Таржимон: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 88 бет
ISBN: 978-9943-9425-4-7
Ўлчами: 70×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 12 апрелдаги 03-07/2647-рақамли хулосаси асосида чоп этилди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Эй фарзанд!» (юмшоқ муқова)

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 3729
  • Сотувда: йўқ
  • 15 000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБиз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб тушир..

36 000 сўм

«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар

«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар

«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалаларУшбу китоб илмий-оммабоп нашр бўлиб, унд..

28 000 сўм

«Нозик хилқат»

«Нозик хилқат»

«Нозик хилқат»(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларида аёллар мавзуси)..

21 000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 1-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 1-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Биринчи китоб)БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ«Билмасангиз, зикр аҳлидан с..

31 000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 2-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 2-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Иккинчи китоб)БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ«Билмасангиз, зикр аҳлидан с..

31 000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 3-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 3-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Учинчи китоб)Муаллиф: Одинахон Муҳаммад СодиқНашриёт: «Hilo..

37 000 сўм

Отинойилар учун қўлланмалар (6 та китоб)

Отинойилар учун қўлланмалар (6 та китоб)

Отинойилар учун қўлланма (6 та китоб)     «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётимизда Ҳадичаи Кубро..

95 000 сўм

«Мўмина аёллар ибрати»

«Мўмина аёллар ибрати»

«Мўмина аёллар ибрати»МУҲАРРИР МУҚАДДИМАСИБисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ислом динида инсонларнинг инсо..

28 000 сўм

«Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?»

«Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?»

«Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?»Ушбу китобда илм олиш сирлари, ҳар бир толиби илм билиши, ..

20 000 сўм

«Отинойилар учун қўлланмалар тўплами». Иккинчи босқич (7 та китоб)

«Отинойилар учун қўлланмалар тўплами». Иккинчи босқич (7 та китоб)

«Отинойилар учун қўлланмалар тўплами». Иккинчи босқич (7 та китоб)     Одинахон Муҳаммад ..

160 000 сўм

«Кифоятул ғулом» (Исломнинг беш рукни)

«Кифоятул ғулом» (Исломнинг беш рукни)

«Кифоятул ғулом»(Исломнинг беш рукни)СўзбошиБандаларига Исломни дин дея рози бўлган Аллоҳ таолога ҳа..

49 000 сўм

«Kifoyatul g'ulom» (Islomning besh rukni)

«Kifoyatul g'ulom» (Islomning besh rukni)

«Kifoyatul g'ulom»(Islomning besh rukni)Soʻzboshi Bandalariga Islomni din deya rozi boʻlgan Alloh..

49 000 сўм

«Марваридлар шодаси»

«Марваридлар шодаси»

«Марваридлар шодаси»(Аёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар)Муҳтарама опа-сингиллар! Қўлингизда..

24 000 сўм

Абу Ҳомид Ғаззолий, Одинахон Муҳаммад Содиқ, Abu Homid G'azzoliy, Odinaxon Muhammad Sodiq, ey farzand