йўқ
«Муаллими соний асосида араб алифбосида ўқиш ва ёзишни ўрганамиз» (QR кодли)
Ушбу рисола араб алифбосидаги ҳарфларнинг ўқилиши ва ёзилишини ўрганувчилар учун зарурий қўлланмадир. Ўқувчилар ҳарфларнинг ёзма шаклини берилган ҳуснихат намуналари асосида ҳам амалда ўрганиб боришади. Шунингдек, тажвид қоидалари билан ҳам яқиндан танишадилар. QR-код орқали ҳарфлар ва берилган жумлаларнинг овозли шаклини тинглаш имконияти ҳам мавжуд. Мазкур қўлланма араб алифбоси ҳамда тажвид илмини ўрганувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
QR-кодлар орқали Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли томонидан ўқиб берилган араб алифбоси ҳамда тажвид қоидаларининг аудио шаклини тинглаш имконияти мавжуд
Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчи: Аббос Аҳмад, Иброҳим Нуруллоҳ
Нашриёт: «Book media nashr»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 64 бет
ISBN: 978-9943-5691-7-1
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ
СЎЗ БОШИ
Араб алифбосини таниш ва араб тилида ўқиш ва ёзишни ўрганиш энг фойдали илмлардан биридир. Шу мақсадда ушбу китоб араб ҳарфларини ўрганишни мақсад қилган ўқувчилар учун тақдим этилмокда. Китоб Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг “Муаллими Соний" рисоласи асосида содда услубда тузилди. Маълумки, араб алифбосида 29 та (ҳамза билан) ҳарф мавжуд. Бу ҳарфларнинг талаффузи, сифатлари, пайдо бўлиш ўринлари ўзбек алифбосидаги ҳарфлардан бирмунча фарқ қилади. Баъзи ҳарфларнинг ўзбек тилидаги муқобили бўлмаганлиги боис, уларга қисқа изоҳлар бериб ўтилди. Ўқувчи ҳарфларни талаффузи орқали англаган ҳолда, уларни бир-биридан фарқлаб ўрганади. Китобда ҳар бир ҳарфнинг алоҳида шакли, шунингдек, унинг сўз бошида, сўз ўртасида ва сўз охирида келадиган шакллари алоҳида-алоҳида берилиб, мисоллар воситасида тушунтирилган. Ўрганувчига қулайлик туғдириш мақсадида, ҳар бир ҳарфнинг ёки жумлаларнинг қандай ёзилиши кераклиги ҳақидаги чизма намуналар ҳам илова қилинди. Берилган ҳуснихат намуналари орқали ўқувчи ҳарф ва жумлаларни тўғри ёзишни ўрганиб боради. Шунингдек, китобга араб рақамларининг шакли ва ёзилиши ҳам илова қилинган. Китобдаги ҳарфларнинг, берилган мисолларнинг овозли шаклини, яъни талаффузини QR-код орқали тинглаш имконияти киритилди. Араб алифбосида 29 та ҳарф бор. Араб алифбоси бизнинг ҳарфларимиздан ўнгдан чапга қараб ёзилиши ва ўқилиши, бош ҳамда кичик ҳарфлари йўқлиги, ҳар бир ҳарф алоҳида, сўз бошида, ўртаси ва охирида келадиган шаклларга эга эканлиги жиҳатидан фарқ қилади.
«Муаллими соний асосида араб алифбосида ўқиш ва ёзишни ўрганамиз» (QR кодли)
14 000 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 2809
- Вазни: 0.23кг
- ISBN: 9789943569171
Сотилган сони: 44
Кўрилган сони: 16819