йўқ
«Менинг исмим Сано»
Менимча, ҳаётда ҳар бир кишининг ўз ҳикояси бор. Тинч жойда ўтириб, шошилмайгина айтиб берадиган, айтаётиб ҳатто баъзи ўринларида ўзи ҳам ҳайрон қоладиган ҳикоя. Инсоннинг ортида қолдирганлари қанчалик катта ва қадрли бўлса, топгану эришганлари ҳам шунчалик улкан ва қийматли бўлади. Мен ҳам бу воқеаларни аввал эшитиб, кейин улар ҳақида ўқир эканман, худди шуни ҳис қилдим. Кичик қизнинг изланишларига шоҳид бўлдим, самимиятию маъсумлиги, жасоратига қойил қолдим. Бу ҳикоя хаёлий эмас, балки бўлган воқеалар, ҳатто ҳали ҳам давом этаётган ҳақиқатдир. Тилдан - тилга ўтавериб сийқаси чиққан" ҳаёт ҳикояси ” деб ўйламанг, балки ҳақиқатнинг айнан ўзгинаси. Баъзи ҳикояларни тушуниш камлик қилади, уларни ҳис қилиш ҳам керак. Улар қанча сўзлаб берилсада, бир томони нуқул кемтик қолаверади. Бу ҳам худди шундай ҳикоя. Уни ўқиётиб нималарнидир ҳис қиласиз ва барча кемтикларни ўша ҳиссиётлар тўлдиради.
Нашриёт: «Мисбаҳ» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9943-8559-4-6
Ўлчами: 84х60 1/32
Муқоваси: юмшоқ
«Менинг исмим Сано»
33 000 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 3885
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943855946
Сотилган сони: 7
Кўрилган сони: 4796