Menu
Your Cart

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»

Хижрий 11 йил, рабиъул аввал ойининг 12 куни. Душанба.


Бу кун Ислом тарихида энг қайғули, мусулмон ахли учун энг мудҳиш, энг оғир кун сифатида муҳрланган. Жами мусулмонлар учун катта мусибат бўлган, еру осмонни ларзага келтирган, бошқа махлуқот ҳам қайғуга чўмган бу кунда оламлар сарвари, жанобимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар!

Ўшанда барча мусулмон хонадонларини қайғу босган, кўзлар ёшланган, юраклар эзилган, нафақат Мадина, балки бутун олам қоронғилашгандек бўлган эди. Дарҳақиқат, бошимизга қандайин оғир мусибат етган. Аслида ҳозир ҳам шундай. Он ҳазратимизнинг ўзлари: «Умматим учун менинг вафотимдан оғир жудолик бўлмайди» (Имом Термизий ривояти), деб бежиз айтмаганлар. Чунки у зот бўлмаса инсоният ҳам, борлиқ ҳам яратилмаган бўларди...

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Одам алайҳиссаломдан (суратан) бир хато иш содир бўлган эди. У зот: «Эй Роббим! Мухаммад соллаллоху алайхи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман», деди. Шунда Аллох таоло: «Эй Одам, Мухаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам?» деб сўради. Ҳазрат Одам: «Эй Роббим! Мени яратиб, руҳ киргизганингда, бошимни кўтардим ва Аршинг устидаги «Ла илаҳа иллаллоҳу Мухаммадур-расулуллох» деган ёзув ёзилганини кўрдим. Билдимки, Сен Ўз исмингга махлуқотингнинг энг азизини, Ўзингга энг суюкли бўлганини қўйасан... Шунда Аллох таоло унга: «Тўғри сўзладинг, эй Одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳбуби. Унинг ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Мухаммад бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим», деди» (Имом Ҳоким, «Мустадрак»).

Афсуски, буни бугунга келиб кўпларимиз ҳис қилмай қўйганмиз. У зотдан айролик сўник қалбларимизни титратмай, дийдаларимизни эритмай қўйган... Бунга у зотни яқиндан танимаслигимиз сабаб бўлса, эҳтимол. Ҳатто муҳим эслатма ва кўрсатмаларга ҳам етарлича масъулият билан қарамайдиган бўлиб қолдик. Холбуки, Аллох таолонинг Ўзи Каломида суюкли Ҳабибига салавот айтишини баён этган: «Албатта, Аллох ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят). Шундай экан, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан боғлиқ ҳар бир воқеа-ҳодиса, у зот ҳаётларининг ҳар дақиқасини ўқиб-ўрганиш зарурий илмлар сирасига киради.

Ушбу мўъжаз рисолада Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари билан боғлиқ кичик қиссалар жамланган. Камчиликларга йўл қўйилган бўлса биздан, тавфиқ эса Аллохдандир! Мутолаа жараёнида оламларга раҳмат ўлароқ яшаб, сизу бизнинг Аллохни танишдек тенгсиз саодатимизга сабабчи бўлган, ўзига уммат бўлиш шарафини қолдириб кетган зотни янада яқиндан таниб, қалбимизда, ҳаётимизда у зотдан айрилиқ ғамини, йўқ деганда бир бор ҳис этсак, демак, муродимиз ҳосил бўлибди.

Муаллиф: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий
Таржимон ва изоҳлар муаллифлари: Ойбек Неъматуллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт:
 «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 64 бет 
ISBN: 978-9910-719-87-5
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 августдаги 03-07/5195-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа


Кириш

Заҳарланган гўшт воқеаси

Сўнгги сафар белгилари

Муоз розияллоҳу анҳунинг йиғиси

Видолашув ҳажи

Ибн Аббоснинг фаҳми

«Роббимнинг ҳузурини танладим»

Касалликнинг бошланиши

Дори ичирилгани

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг йиғиси

Оиша онамизнинг уйларида

Умму Фазлнинг зиëрати

Устларидан сув қўйилиши

«Абу Бакр намоз ўқиб берсин»

«Одамлар намоз ўқидими?»

Фотима онамиз билан сирлашганлари

Иккинчи жамоат намози

Охирги насиҳатлари

Тонгги намоз пайтида

«Усоманинг юришини амалга оширинглар!»

Ҳазрат Алининг жавоби

Сўнгги бор имомликка ўтганлари

Ҳазрат Усмонни чақиртирганлари

Маҳрумликка сабаб бўлган можаро

Охирги айтган бошқа гаплари

Фотима розияллоҳу анҳонинг уйи

Касал бўлганларида дам солиниши

Танлаш ихтиёри берилгани

«Рафиқул аълога»

Умар розияллоҳу анҳонинг ҳоли

«Накадар хушбўйсиз!»

Ғусл қилинганликлари

Жаноза намози

Жой танланиши

Қабрлари кавланиши

Дафн қилиниши

Охирги видолашган инсон

Ҳазрат Анасни йиғлатган савол

Қабрлари қандай кўринишда?

Усмон розияллоҳу анҳонинг қайғуси

Саҳобаларнинг баравар йиғлашгани

Билол розияллоҳу анҳонинг уйи

Умму Айманнинг гапи

«Мўминлар англайдими?!»

Тасалли

Маккаликлар изтироби

Расулуллоҳдан мерос қолганми?

Тақсимот

Алий розияллоҳу анҳу ва фарзандларининг иши

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгги дамлари»
19 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 5106
  • Вазни: 0.69кг
  • ISBN: 9789910719875
Сотилган сони: 23
Кўрилган сони: 1765
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.