«Тавба йўли»
Гиёҳвандлик асримиз вабосига айланиб бораётгани бугунги кунда барчани ташвишга солмоқда. Унга қарши кинофильмлар ишланмоқда, бадиий асарлар ёзилмоқда, оммавий ахборот воситаларида тинимсиз гапирилмоқда. Ушбу китобнинг муаллифи сизга таниш. Шермурод Тоғай пойтахтдаги «Тинчлик» жомеъ масжидининг имом-хатиби. Адабий оламга ижодкор дин вакилларининг кириб келиши қувонарли ҳолдир. Қиссада эри гиёҳвандлик балосига йўлиққан, аммо оила бутунлигини сақлаб қолишга интилган садоқатли келинчакнинг сабр ва бардоши ҳақида ҳикоя қилинади. Асар ёш оилалар учун бир ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Муаллиф: Шермурод Тоғай
Номи: «Тавба йўли»
Нашриёт: «Hilol nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 368 бет
ISBN: 978-9943-4633-0-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ
Мундарижа
Келиннинг сўнгсиз сабри
Надомат тунлари
Абдурашиднинг ҳикояси
Тоғамнинг ҳикояси
Ҳасрат
Истироҳат боғи ва бозор
Нафс қули
Кабир кабобпаз ва ғани ота
Ўтганлар хотираси
Ҳаром луқма
Шералининг ўғли
Бало қаердан келади?
Адашишнинг бошланиши
Бувамнинг вафоти ва янги ҳаёт
Йўлдан тойиш
Биринчи муҳаббат
Тузоқ
Ноқобил фарзанд
Сочидаги саргузаштлар
Норқулнинг фожиаси
Асл ҳаётга қайтиш
Хулоса ўрнида. Усмонхон Алимов