«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Ғавсоний катта ҳажмда, 25x35)

 УШБУ МУСҲАФИ ШАРИФ ҲАҚИДА 

Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал‑Кўфий Осим ибн Абун-Нажуд ал-Кўфийдан ривоят қилган, у Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан, улар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қироатга мувофиқ тарзда ёзилган ва белгилари қўйилган.     
   
Мусҳафнинг ҳарфлари рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Макка, Басра, Кўфа ва Шом шаҳарларига юборган ҳамда Мадина аҳлига қолдирган ва ўзи учун олиб қолган мусҳафлар, шунингдек, улардан кўчирилган нусхалардан расми хат илми (Қуръон ёзуви илми) уламоларининг ривоятлари асосида олинди. Бунда Абу Амр Доний ва Абу Довуд Сулаймон ибн Нажоҳларнинг нақллари асос қилиб олинди, фарқли ўринларда Абу Довуднинг сўзи танланди. Бинобарин, мусҳафнинг ҳар ҳарфи мазкур олти усмоний мусҳафга тўла мосдир.     
 
Мусҳафдаги ҳарфдан бошқа белгилар ушбу илм мутахассислари имом Танасийнинг «Ат-Тироз ъала зобтил-харроз» китоби асосида қабул қилган йўсинда олинди. Бунда Андалусия ва Мағриб уламолари қўллаган белгилар ўрнига Халил ибн Аҳмад ва у зотга эргашган Машриқ уламолари қабул қилган аломатлар танланди. 
   
Оятлар ва уларнинг адади кўфаликлар услубида ‒ имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва оятлар хусусида ёзилган бошқа асарларда Абу Абдурраҳмон Суламийдан, у Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоят асосида белгиланди. Унга кўра оятлар сони 6236 тадир. 
  
30 жуз (пора), 60 ҳизб (ярим жуз) ва рубуъ (чорак ҳизб) каби қисмларнинг бошланиш ўринлари имом Сафоқусийнинг «Ғойсун-нафъ» асари, имом Шотибийнинг «Нозиматуз-зуҳр» китоби ва унинг шарҳлари, шайх Муҳаммад Мутаваллийнинг «Таҳқиқул-баён» рисоласи ҳамда Абу Ийд Ризвон Мухиллотийнинг «Иршодул-қурро вал-котибин» асари асосида кўрсатилди. 
Мусҳаф сўнгида илова қилинган жадвалда сураларнинг маккий ва маданийлиги ҳақидаги маълумот Абу Қосим Умар ибн Муҳаммад ибн Абдулкофийнинг китобидан ҳамда қироат ва тафсирга доир асарлардан олинди.     

Вақф аломатлари ушбу мусҳафни тайёрлаш гуруҳи томонидан маъноларнинг тақозосига кўра, тафсир ва вақф-ибтидо уламоларининг сўзларидан келиб чиққан қарорлар асосида қўйилди. 
     
Сажда оятлари ва уларнинг ўринлари фиқҳ ва ҳадис китоблари асосида қайд қилинди. Улардан бештасида уламолар ихтилоф қилган бўлиб, ушбу мусҳафда уларга ишора қилинмаган. Бу оятлар – Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда ояти ҳамда Сод, Нажм, Иншиқоқ ва Алақ сураларидаги сажда оятларидир. 


Номи: «Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний», катта ҳажмда, 25x35)
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси 
Сана: 2023 йил
Ўлчами: 250x350
ISBN: 978-9943-9428-1-3
Муқоваси: қаттиқ (чарм муқова)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 30-ноябирдаги 03-07/9079-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний», катта ҳажмда, 25x35)

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: C4357
  • Сотувда: Мавжуд
  • 145 000 сўм
  • 135 000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»  Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан ..

145 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний»)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний»)

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Ғавсоний) УШБУ МУСҲАФИ ШАРИФ ҲАҚИДА     &..

57 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Салсабил»)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Салсабил»)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Салсабил»)Ушбу китоб бир манзилга бир донадан сотилади. Бир ..

22 000 сўм

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» («Дорус Салом»)

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» («Дорус Салом»)

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорус Салом)Дўконларимиз манзиллари УШБУ МУСҲАФИ ШАРИФ ҲАҚИДА&..

47 000 сўм

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси» (Совғабоп)

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси» (Совғабоп)

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси»Таржимонлар: Азизхўжа Иноято..

132 000 сўм 168 000 сўм

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп, қутида)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп, қутида)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп, қутида)  Мазкур китоб – китобхо..

470 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 29-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 29-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли)29-пора Нашриёт: «Hilol-Nashr» ..

6 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 30-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» 30-пора («Дорул-маърифа», тажвидли)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли)30-пора Нашриёт: «Hilol-Nashr» ..

6 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, катта ҳажмда, 25x35)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, катта ҳажмда, 25x35)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул-маърифа», тажвидли, катта ҳажмда, 25x35)2020-йилнинг октябр ..

140 000 сўм

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп нашри)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп нашри)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп нашри)  Мазкур китоб – китобхонл..

445 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» («Дорул Ғавсоний». Сариқ қоғозда)

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Ғавсоний) УШБУ МУСҲАФИ ШАРИФ ҲАҚИДА Ушбу мусҳафи ша..

55 000 сўм

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» (Совғабоп нашри)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» (Совғабоп нашри)

«Қуръони Карим – мусҳафи шариф» (Совғабоп нашри)Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғ..

415 000 сўм

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп чарм муқова)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (совғабоп чарм муқова)

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» (чарм муқова)Мазкур китоб – китобхонларимиз том..

360 000 сўм

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси»

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси»

«Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси»Таржимонлар: Азизхўжа Иноято..

114 000 сўм

quron, qur'on, mus'haf, musxaf, dorul, қурон, қуръон, мусҳаф, мусхаф, дорул, katta hajmda, Qur'on Dorul G'avsoniy