«Қиссасул Анбиё»
Ислом оламида Ибн Касир номи билан машҳур бўлган Ҳофиз Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи илмий, ижодий фаолияти давомида фиқҳ, калом ва тафсир илмларига оид ўнлаб асарлар битганлар. Хусусан, 8 жилддан иборат «Тафсирул Қуръонил азим» номли тафсир китоби ҳамон аҳли илм учун муҳим қўлланма бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам машҳур олимлардан бири Довудий раҳимаҳуллоҳ: «Ибн Касир олим ва ҳофизларнинг улуғи ҳамда муфассирларнинг суянчиғидир», дейдилар.
Дарҳақиқат, қўлингиздаги тўрт жилддан иборат «Қиссасул анбиё» китоби ҳам диний илм тадқиқотчилари учун қимматли манбадир. Китобда пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, у зотларнинг босиб ўтган ибратли ва машаққатли ҳаётлари Қуръон карим оятлари ва муборак ҳадислар асосида баён қилинган. Улуғ пайғамбарларнинг ажиб қиссаларини ўқир экансиз, инсон табиатининг, руҳиятининг нақадар мураккаб эканини англагандек бўласиз.

Муаллиф: Ибн Касир
Таржимон: Али Асқар Қосимов
Нашриёт: «Azmir nashr print» нашриёти
Ҳажми: 1-жуз 384 бет, 2-жуз 384 бет, 3-жуз 384 бет, 4-жуз 384 бет
ISBN: 978-9910-9122-5-2
Сана: 2024 йил
Ўлчами: 60×90 1/32.
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 14 март санасидаги №03-07/1409-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
«Қиссасул Анбиё» 1,2,3,4 жузлар (қутида)
210 000 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 4935
- Вазни: 2.29кг
- ISBN: 9789910912252
Сотилган сони: 13
Кўрилган сони: 2837