Menu
Your Cart

«Ота бўлиш осонми»

«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»
«Ота бўлиш осонми»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Ўзига ибодат қилишдан сўнг энг суюкли амал бўлган ота-онага яхшилик қилишга амр этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, набиййимиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

    Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғимидир. Оила нечоғли мустаҳкам, тинч-осойишта, ҳалолу пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Гуркираб тараққий топади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўзаро меҳру оқибат бўлмаса, ўша жамият ҳам бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади. 

    Оиланинг бахту саодати, мустаҳкамлиги, оила аъзоларининг ўзаро меҳру оқибатли, аҳил-иноқ бўлишлари эса, ана шу оиланинг таянчи ва устуни бўлмиш эру хотин, яъни ота-онага, аниқроғи, кўпроқ отага боғлиқ бўлади. Чунки инсонларнинг бахту саодатга чўмиб яшашлари учун уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашга буюрган Зот оилада айнан эркакларни раҳбар бўлишларини ирода қилди. Ота бўлиш Аллоҳ таоло бандасига берадиган неъматлари ичра энг буюк неъмат ва улкан шарафдир. Айниқса, илк бор «ота» деган номга сазовор бўлган инсон сўз билан ифода қилиб бўлмайдиган бахтиёрликни ҳис қилади. Албатта, бу хурсандчилик бошланиши, холос. Лекин бу бахтиёрлик қанчалик ҳақиқатга айланиши, киши ўзини ота сифатида нечоғли бахтиёр ҳис қила олиши, аввало, ўзига боғлиқ эканини эсдан чиқармаслиги лозим.

    Шу билан бирга, оталик жуда катта ва ўта жиддий масъулият ҳамдир. Банда ўзига етган ҳар бир неъматга шукр қилиши лозим. Ҳақиқий шукр эса ана шу неъматни неъмат берувчи Зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш билан бўлади. Демак, фарзанд неъматининг ҳақиқий шукри, уни Аллоҳ ва Расулини танийдиган, ҳалолу пок, иймон-эътиқодли, ахлоқ-одобли, солиҳ ва солиҳа қилиб тарбия қилиш билан амалга ошади.

    Ушбу мўъжаз рисолада ота-онанинг ҳақлари, уларга яхшилик қилишнинг фазли, озор бериш ва оқ бўлишнинг офатлари, шунингдек, ота-онанинг фарзандлари олдидаги бурч ва мажбуриятлари, зиммаларидаги фарзандларнинг ҳақлари, айниқса, отанинг бурч ва масъулияти ҳақида сўз юритишга ҳаракат қилдик. Салафи солиҳларнинг ибратли ҳаёти ва ҳикматли сўзларидан, аждодларимизнинг тажриба ва ўгитларидан мисоллар келтирдик.

Муаллиф: Баҳодир Раҳматиллоҳ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2019)
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-8146-8-6
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 27 апрелдаги  3172-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Мундарижа

Муқаддима   
Ота улуғ зот 
Энг суюкли амал 
«Парвардигорнинг розилиги отанинг розилигидадир...» 
Ота-онага хизмат айни жиҳоддир 
Ота-она жаннатга кириш учун энг қулай воситадир 
Отанг олдида одоб сақла 
Отанг келганда ўрнингдан тур 
Ота-онага яхшилик қилиш ризқни ҳам, умрни ҳам баракали қилур 
Очиқ юзлик билан уларнинг кўнглини хушнуд қилиш жиҳоддан афзалдир 
Ота-онага хизмат қилган ҳам ҳожи, ҳам мужоҳиддир 
Ота-онага оқ бўлишнинг офатлари 
Ота-онага ўқрайиб қараш оқ бўлишдир 
Ота-онани йиғлатиш ҳам оқ бўлишдир 
Ота-онага араз қилиш ва уларни маҳзун қилиш оқ бўлишдир 
Оқ бўлган жаннатга кирмас 
Ота-онасининг қадрига етмаган хор бўлур 
Оқ бўлган жазосини олади 
Қайтар дунё 
Кўз очилди, лекин энди ота-она йўқ... 
Ота-онанинг ҳақлари   
Ота-онага вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш 
Ота бўлиш фазли 
Отам менинг фахрим 
Солиҳ ота фарзандлар саодатидир 
Ота бўлиш масъулиятдир 
Ота буюк ибратдир 
Отанинг фарзанддаги ҳақлари   
Муносиб она танлаш   
Солиҳ фарзанд сўраб дуо қилиш 
Фарзанд неъматининг шукронаси 
Исм қўйиш отанинг ҳаққи ва масъулиятидир 
Фарзандлар ҳаққига аҳли фазллардан дуо олиш 
Ота фарзандларига меҳр бериши лозим 
Тарбияда таълимнинг аҳамияти 
Иймоний тарбия 
Фарзандингиз қадар бобида қоқилмасин 
Тарбияда сийратга аҳамият бериш 
Ота фарзандини ёшлигидан ибодатга ўргатсин   
Тарбияда Қуръонга муҳаббат 
Қиз боққан ота 
Тарбияда жазо чораларини қўллаш 
Руҳий тарбия ва қалб поклиги 
Тарбияда зикруллоҳнинг аҳамияти 
Ота фарзандига дуо қилишни ўргатсин 
Фарзандга одоб бериш 
Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш оталик бурчидир 
Тарбияда ҳалол-ҳаромга эътибор 
Ота фарзандига ҳалол касб ўргатади 
Жисмоний тарбия 
Ота фарзандлар саломатлигига масъулдир 
Тарбияда озодаликка эътибор 
Фарзандлар ўртасида адолатли бўлиш
Муҳим одоблар 
Фарзандингизни маънавий хатарлардан асранг 
Мустаҳкам ришталар 
Касб қилиш ҳам ибодатдир 
Ёмон улфат – келтирар кулфат   
Фарзандингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг 
Манбалар рўйхати 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ота бўлиш осонми»
40 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2277
  • Вазни: 0.33кг
  • ISBN: 9789943597914
Сотилган сони: 289
Кўрилган сони: 44307
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.