"Hilol Nashr" нашриёти мумтоз адабиёт дурдоналари рукни остида Фузулий қаламига мансуб "Қалб гавҳари" номли китобни тақдим қилади.
Оташнафас шеърлари билан туркий халқларнинг муштарак шоирига айланиб кетган, асрлар давомида туркий шеъриятга кучли таъсир кўрсатиб келган Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий ўзбек халқи орасида ҳам машҳур. Ўтмишда ҳофизхонлик, навоийхонлик, бедилхонлик қатори фузулийхонлик ҳам кенг тарқалган, шоир асарлари мадрасаларнинг ўқув дастурига киритилган эди.
Юртимизда Фузулийнинг ҳассос шеър ва қўшиқлари кириб бормаган ўзбек хонадони йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз. Шеърият шинавандаларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўплам соҳир сўз санъаткорининг энг машҳур ва бадиий баркамол ғазаллари, таржеъбандлари, таркиббанди, мухаммаслари, мусаддаси, мураббаълари, қитъалари ва рубоийлари ҳамда «Форсий девон»идан таржима қилинган намуналарни ўз ичига олади.
Муаллиф: Фузулий
Номи: «Қалб гавҳари»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2014
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-4448-3-6
Ўлчами: 60×90 1/16
Китоб мундарижаси:
Туркий халқларнинг муштарак шоири
Ғазаллар
Таржеъбандлар
Таркиббанд
Мухаммаслар
Мусаддас
Мураббаълар
Маснавий
Қитъалар
Рубоийлар
Ҳикматлар
“Форсий девон” дан
Ғазаллар
Қитъалар
Рубоийлар
Ҳикматлар
- Stock: йўқ
- Код: 250
- Вазни: 0.65кг
- ISBN: 9789943444836