Menu
Your Cart

«Кўҳна дунё ривоятлари»

«Кўҳна дунё ривоятлари»

«Кўҳна дунё ривоятлари»

Муҳтарам китобхон! Болалигимизда ота-оналаримиз кўпинча кечки овқатдан сўнг, баъзан нонушта устида биз, фарзандларига «тарбиявий соатлар» ўтказишар, суҳбатлари зерикарли бўлмаслиги ва эслаб қолишимиз осон бўлиши учун кўпинча гапларига халқ мақоллари ва маталлари, турли ибратли ривоятлар, ўзлари гувоҳ бўлган воқеалар, ҳадисларни усталик билан сингдириб юборишарди. Айниқса, ўтмиш донишмандларининг оғиздан-оғизга ўтиб келаётган турли ибратли ривоятлари, насиҳатомуз ҳикоятлари ҳаммамизга ёқар, уларни соатлаб тинглашга тайёр эдик.

Ёшимиз улғайди, ўзимиз ҳам оила қурдик, фарзандли, невара-чеварали бўлдик. Аммо замон шиддатли бўлиб кетдими ё вақтнинг баракаси қочдими ёки биз, катталар ҳафсаласиз бўлиб қолдикми, нима бўлганда ҳам, ўша «тарбиявий соатлар» унут бўлди. Уларнинг ўрнини телевизор, компьютер, телефон каби техника воситалари эгаллаб олди. Болаларга айтиб бериладиган ривоятлар ҳам аста унут бўла бошлади. 

Шарқ донишмандларининг ибратли ҳикоятлари ва ривоятларидан тузилган ушбу китоб болалар тарбияси соҳасида олиб борилаётган кенг миқёсли ишлардаги ана шу кемтикни бироз тўлдирса, фарзандларимизни яхшиликка, эзгуликка, инсофга, адолатга, пок эътиқодга чорласа, ахлоқ-одобларидаги қусурларни йўқотишда фойдаси тегса, муаллиф ўз олдига қўйган мақсадига эришган бўлур эди. Китобга тартиб беришдан асосий муддао ҳам фақат шудир! Мутолаангиз фойдали ва мароқли бўлсин деб,

Аҳмад Муҳаммад Турсун.

 

Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2016‎)
Ҳажми:  328 бет‎
ISBN: 978-9943-7548-7-4
Ўлчами: 60×90 1/16‎
Муқоваси: қаттиқ

‎ ‎

Мундарижа

ХАЛҚ ДОНИШМАНДЛИГИНИНГ ШИНГИЛ ДУРДОНАЛАРИ
ЎТМИШДАН  РИВОЯТЛАР
ЗАМОНАВИЙ  РИВОЯТЛАР

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Кўҳна дунё ривоятлари»
42 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 258
  • Вазни: 0.50кг
  • ISBN: 9789943754874
Сотилган сони: 184
Кўрилган сони: 76783
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.