Menu
Your Cart

«Кофия»

«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
Янги
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»
«Кофия»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу «Кофия» номи билан машҳур бўлган китоб илоҳий  наҳв китобидир. Чунки бу китоб бошқа тилларнинг грамматикаси каби бирор олимни ўз фикри билан тузилган китоб эмас. Балки бу илоҳий наҳв дедик. Зеро Қуръони карим илоҳий каломдир. Мана шу қўлингиздаги наҳв китоби  бошдан оёқ Қуръоний калом ва калималар асосида тузилган бўлиб, айни ўша Қуръони каримни тушунишдаги қўлланма китобидир. Ундаги ҳарфлармиди, калималармиди ёки каломмиди, ҳаммаси илоҳий китоб Қурони карим қоидаларига асосланиб тузилган қоидалар ва таърифлардир. Жумладан каломни таърифими, калимани таърифими ва эъробларни таърифими, омилларни таърифими барчаси Қуръонга асосланиб тузилган. Хусусан исм ва феълларни вазнлари, айниқса  саноқ-сон ва тартиб сонларни қоидалари фақат қуръоний қоидалардир. Қадимги муфассирлар ушбу илоҳий наҳвни ва балоғат илмини ёдламай ва ўзлаштирмай
тафсирга қўл урмаганлар. Алихонтўра Соғуний (р.а.): «Тафсирга қўл уриш учун ўнта фандаги китобни ёдлаб, унга моҳир бўлингандагина тафсирга рухсат берилади», деб айтардилар. Шулардан, сарф, наҳв, балоғат ва усули Қуръон, асбоби нузул ва тарих.... ва бошқалардир. Қуръонни номларидан бири «Уммул китоб»дир. Барча диний ва дунёвий китобларни бош онаси Қуръондир. Муфассирларнинг энг муътабарлари Ибн Касир Қуръон оятларини оят ва ҳадис билан тафсир қилганлар. Қолган муфассирлар эса ўз раъйлари билан тафсир қилганлар. Ҳар бир муфассир ўзларини иқтидорларига мувофиқ, масалан баъзилар илоҳиёт томонига, баъзилар фиқҳий томонига ва баъзилар балоғат ва наҳв томонига, баъзилар тарих томонига эътибор берганлар. Ватандошимиз, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ан- Насафий наҳв томонига катта эътибор берганлар. Ана шу муборак тафсирни тушуниш учун албатта илоҳий наҳв асосида ёзилган қўлимиздаги ушбу «КОФИЯ» китоби жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки уни ўзлаштирмай ушбу тафсирни тушуниш амри маҳолдир. Ҳозирда баъзи биродарларимиз оддийгина наҳв китоби тузиб ўқувчиларни хурсанд қилиб: «Биз сарф ва наҳф китобини тузиб, ўқувчиларни ишини енгилаштирдик. Бизни ишимиз енгиллашибди, энди кофия, шофия ва алфияга ўхшаган китобларни мутолаа қилмасак ҳам бўлар экан», дейишади. Албатта бундай фикр келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин осонлаштириш билан иш ҳал бўлмайди. Ўз ўзидан ўша ватандошларимиз ёзиб қолдиришган мураккаб тафсирларни ўқувчилар топилмай қолади. Шу билан бирга келажакни ўйлаб, тўғри фикр юритгувчилар ҳам топилмоқда. Жумладан ҳаммага маълумки ҳар бир тил ўзининг грамматик атамалари (истилоҳлари) билан ўргатилади. Араб тили ҳам шу каби ўргатилиши керак. Ҳа ҳақиқатда айниқса тафсир ва ҳадис илми фақатгина аввалги истилоҳлар билан ўргатилиши керак. Уни ҳозирги ўзбекча қоидаларга айлантириб, арабий тафсирларни ўқиб тушиниш ёки тафсирига қўл уриш кулгили бир ҳол бўлади. «Муъзий» китобини муаллифи ҳамд ва санодан сўнг дейдилар: Ушбу сарф китоби денгиз каби кенг ва чуқур китобларга олиб борувчи қайиқчага ўхшайди. Худди шунингдек наҳв китобига асос солган зотлардан энг аввалгиси Али ибн Аб-у Толибдирлар (к.в.). Бу муборок зот Абул-Асвад ад-Дуалийга ушбу китобни режасини тузиб дедилар. «Инна калиматал араб ʼала салосати анҳоин» Дар ҳақиқат араб калималарини уч тамони (тарафи) бор» Эй Абул-Асвад! сиз ушбу мақсадни қасд қилиб исм ва феъл ва ҳарфларни аслини (ўзагини) ва эъробларини ва бобларини, инна ва аховатларини ва изофаларни ўргатинг. Шундан сўнг Абул-Асвад Дуалий кўпгина ихтиролар қилиб, бир наҳв китоби тасниф қилдилар. Бу эса тахминан 95-ҳижрий йилда тасниф қилинган бўлса Замаҳшарий 28-ўринда бўлиб, Ибн Ҳожиб эса 29-ўринда бўлиб мукаммал наҳв китобини яратдилар. Али (к.в.)дан бошлаб Ибн Ҳожибгача бўлган мусаннифларнинг ҳаммалари рижалуллоҳ (Аллоҳнинг хос кишилари) эдилар. Хусусан шарҳи муллони соҳиби Абдураҳмон Жомий тасаввуф машойихларининг пешқадамларидан эдилар. Бу зотнинг шарҳларига ҳам 20 дан ортиқ машойихлар ҳошия ёзганлар. Бизнинг арзимас ушбу ишимиз ана шу арабий лисон ва форсий забон муборак зотларни қилган таржималари ва шарҳларини умумийлаштириб, тирнаб, таталаб ўзбек тилига ўгирган бўлдик. Албатта ҳар бир қилинган ишни аввали камчиликсиз нуқсонсиз бўлмайди. Чунки Али (к.в.)дан Ибн Ҳожибгача салкам беш юз йил ичида 28 мусаннифни қўллари тегиб, шундагина мукаммал кофияга айланди. Ушбу ўзбекча таржима ва шарҳига ҳам худо хоҳласа анча-мунча йиллар ичида камчилик ва нуқсонларини тўлдириб берувчи шогирдлар ҳам чиқади. Азиз ўқувчиларни ҳар қандай маслаҳатларини бош устига қабул қиламиз.
Рустамжон Раҳматуллоҳ



    Нашрга тайёрловчи: Шукрулло Абдулло
    Нашриёт: «Hilol-Nashr»
    Сана:  2024 йил
    Ҳажми: 320бет
    Ўлчами60x90 1/16  
    ISBN: 978-9910-678-13-6
    Муқоваси: қаттиқ


    МУНДАРИЖА

    Муқаддима
    Калима ва Калом
    Калима
    Калом
    Исм
    Эъроб
    Ғойру мунсариф
    Марфуотлар
    Фоил
    Танозу боби
    Ноиб фоил
    Мубтадо ва хабар
    »إنّ« ва аховатларининг хабари
    »ليس«га ўхшаган »ما« ва »لا«нинг исмлари
    Мансуботлар
    Мафъул мутлақ
    Мафъул бих
    Мунодо
    Омили тақдир қилинган мафъул бих
    Таҳзир (Огоҳлантириш)
    Мафъул фийх
    Мафъул лах (лиажлих)
    Мафъул маъаҳ
    Ҳол
    Тамйиз
    Мустасно
    »كان« ва шерикларининг хабари
    «5» ва шерикларининг исми
    «У» нафий жинс билан мансуб бўлган исмлар
    »لين«ра ўхшаш »ما« ва »لا«ларнинг хабари
    Мажруротлар
    Музоф илайх
    Тобеʼ калималар
    Наът (Сифат)
    Атф (Боғловчи)
    Таъкид
    Бадал
    Атф баён (Изохловчи)
    Мабнийёт (мабний исмлар)
    Замирлар (Олмошлар)
    Викоя нуни
    Фосила замири
    Шаън ва қисса замири
    Исми ишоралар (кўрсатиш олмошлари)
    Исми мавсулалар
    Исми феъллар
    Исми асвотлар (товуш исмлар)
    Икки калимадан таркиб топган исмлар
    Мабний киноя исмлар
    Мабний зарфлар
    Исмнинг турлари
    Маърифа ва накира исмлар
    Адад (саноқ сон) исмлар
    Музаккар ва муаннас исмлар
    Тасния исмлар
    Жам исмлар
    Жам музаккар солим
    Жам муаннас солим
    Жам таксир
    Шибҳи феъллар (феълга ўхшаш исмлар) Масдар
    Исми фоил
    Исми мафъул
    Сифати мушаббаҳа
    Исми тафзил
    Феъл
    Мозий
    Музорий
    Музорийни насб қилувчилар
    Музорийни жазм қилувчилар
    Амр
    Мажҳул феъл
    Лозим ва мутааддий феъллар
    Афъолу кулуб (қалб феъллари)
    Ноқиса феъллар
    Муқораба феъллари
    Таажжуб феъллари
    Мадҳ ва мазаммат феъллари
    Ҳарф
    Жар ҳарфлари
    Феълга ўхшаш ҳарфлар
    Отифа ҳарфлари
    Танбеҳ, нидо ва жавоб ҳарфлари
    Зоида ҳарфлар
    Тафсир, масдар, ундов ва таваққу ҳарфлари
    Истифҳом, шарт ва рад ҳарфлари
    Муаннас «то» ҳарфи ва танвин
    Таъкид нуни

    Тавсия ёзиш

    Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон Яхши
    «Кофия»
    72 000 сўм
    • Stock: Мавжуд
    • Код: 5467
    • Вазни: 0.45кг
    • ISBN: 9789910678136
    Сотилган сони: 17
    Кўрилган сони: 1321
    Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.