йўқ
«Қазои қадар»
Аббос Саид - бугунги замонавий адабиётимизда ўз ўрнига эга, кўплаб мухлислар томонидан эътироф этилган адиб. У «Хончорбоққа тун чўкканда», «Беш кунлик дунё», «Кўчада қолган одам» каби асарларида инсоннинг руҳий оламини тасвирлаш орқали жамиятдаги барқарор қадриятлар, давомли иллатлар ҳамда инсонга боғлиқ бўлган том маънодаги муносабатлар хусусида теран фикрларини баён этади. Қўлингиздаги катта китоб «Қазои қадар» муаллифнинг ҳаётий кузатишлари инъикоси, борлиқ ва йўқлик орасидаги мавжудотнинг ҳақиқий вазифасию пировардидаги аҳволини бирда очиқ, бирда истеҳзо билан ифодалайди. Ундаги қаҳрамонлар муаллифнинг дастлабки асарларида ҳам учрайди. Китобхон образларни қайта учратар экан, уларнинг тақдиридан тўлиқроқ хабардор бўлади. Тасвир ва таҳлилнинг бирлиги ўқувчи учун ҳаётий бир саҳнани ёрқин намойиш этади.
Муаллиф: Аббос Саид
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 384 бет
ISBN: 978-9943-20-901-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ
«Қазои қадар»
43 500 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 3860
- Вазни: 0.43кг
- ISBN: 9789943209015
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 5674