Menu
Your Cart

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»
Янги

«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»

СЎЗБОШИ

Араб тилини мукаммал ўзлаштириш йўлида сарф фани беқиёс аҳамиятга эга. Бу фан калималарнинг тузилиши, ўзгариш қоидалари ва турли шакллардаги маъноларни тўғри англашга йўл очади.

Юртимизда сарф фанини ўрганишга катта ҳисса қўшган машҳур уламолардан бири Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий ҳазратларидир. У кишинин инг "Мукаммал сарф дарслиги” асари минглаб толиби илмлар учун бебаҳо манба бўлиб, узоқ йиллар давом вомида кўпчиликка араб тилини ўрганишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келмокда.

Муаллифга ҳам ушбу буюк устознинг асарларидан нафақат билим олиш, балки "Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида устознинг бевосита ўзларидан дарс тинглаш насиб этди. Устоздан олинган таълим ва тажрибалар асосида “Тасриф сарф фанидан янги ва осон қўлланма” номли китоб тайёрлаб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этилган эди. Ушбу китобда олинган назарий билимларни мустаҳкамлашни қулайлаштириш ва осонлантириш мақсадида “Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари" тайёрланди.

Ушбу амалий машғулотлар дафтари — сарф фанини ўрганишга қизиқувчилар учун манба бўлиб, араб тилидаги барча сарф дарсликларига умумий татбиқ қилинадиган йўриқномаларни ўзида мужассам этган.

Мақсад ҳар бир ўкувчига сарф қоидаларини осон, тушунарли ва самарали тарзда ўзлаштиришга ёрдам бериш. Мазкур дафтарни тайёрлашда сарф фанидаги жами 22 боб ва уларнинг қисмларига оид 133 та машқлар ва туслаш учун жадваллар берилди. Ҳар бир машқ ўқувчини назарий билимдан амалиётга ўтказиб, илмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Муаллиф: Камолиддин Зиёдуллоҳ
Нашриёт:
 «Hilol Nashr»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9910-556-41-8
Бичими: 60×84 1/8
Ўлчами: 20.5x29
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу амалий машғулотлар дафтари диний мазмундаги адабиётлар сирасига кирмаслиги тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 03 апрелдаги 03-07/2090-рақамли хулосаси олинди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари»
78 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 6108
  • Вазни: 0.67кг
  • ISBN: 9789910556418
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 168