Menu
Your Cart

«Олам ва одам, дин ва илм»

«Олам ва одам, дин ва илм»
«Олам ва одам, дин ва илм»
«Олам ва одам, дин ва илм»
«Олам ва одам, дин ва илм»
«Олам ва одам, дин ва илм»
«Олам ва одам, дин ва илм»

«Олам ва одам, дин ва илм»

Китобда олам ва одам, дин ва илм борасида Ислом ва Ғарбнинг қарашлари ҳақида баҳс қилинади. Хусусан, илм, тозалик, фалсафа, инсоннинг яралиши ва бошқа мавзуларда алоҳида тўхтанилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2019) 
Ҳажми: 440 бет
ISBN: 978-9943-6463-7-7
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


                    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 9 ийюлдаги 03-07/4390-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Муҳаммад Мустафога гўзал ва мукаммал салавоту саломлар бўлсин!

Аслида дин илмдан, илм эса диндан иборат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра одамлар орасида, хусусан, диндорлар доирасида дин ва илм хусусида кўпгина англашилмовчиликлар бўлиб тургани ҳаммага маълум. Шу ва яна бошқа баъзи масалалардан келиб чиқиб, кўпчилик томонидан доимий равишда қуйидаги саволлар берилади:

Нима учун мусулмонлар дунёвий ишларда қолоқ бўлиб қолганлар?

Нима учун ғарбликлар дунёвий илмларда, ижтимоий-маиший соҳада, спортда ва бошқа соҳаларда илғор бўлиб кетишган?

Нима учун мусулмон оламида техника тараққиёти орқада қолган?

Нима учун мусулмонларда бирлик ва ҳамжиҳатлик йўқ?

Шу ва шунга ўхшаш саволлар ҳар доим такрорланиб келгани, ҳозир ҳам давом этаётганини эътиборга олиб, ушбу мавзуда Аллоҳ таоло билдирганича керакли саҳифаларни қоралашга қарор қилдик. Мавзуимиз асосан Европа, унинг черкови, халқи ва тарихига оид бўлгани учун кўпроқ европаликларнинг ўзларининг манбаларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бунда ҳозирги шароитда кўпчилик ўзимизнинг гапдан кўра Ғарбнинг гапини қабул қилиши осонлигини ҳам ҳисобга олдик. Турли сабабларга кўра, одамларимиз бирор масала ўзимиздаги маълумотлар асосида баён қилинса, унча таъсирланмайдиган, «Европада ёки Америкада аниқланибди», «Европада ундай бўлибди», «Америкада бундай бўлибди», дейилса, астойдил ишонадиган бўлиб қолишган. Бунинг устига, қарши тарафнинг ўзи эътироф қилган ҳақиқатларнинг таъсири кучли бўлиши ҳам турган гап.

Асосан рус тилида ёзилган ва шу тилга таржима қилинган матнлардан кўпроқ иқтибослар келтиришни маъқул кўрдик. Зотан, ҳозиргина айтиб ўтилганидек, европача маданиятни бошқалардан устун кўрадиган, европаликларнинг гапини осон қабул қилишга кўниккан кишилар орамизда талайгина. Китобнинг асосий мақсади, мавзуси Европа билан боғлиқ бўлгани учун унда европаликларнинг ўзларининг гаплари ва эътирофларини келтирсак, ўқувчиларимизга кучли таъсир қилиб, муродимиз ҳосил бўлар, деган умиддамиз.

Шу боис ҳамма билиб қўйиши лозим бўлган бир масалага тўхталиб ўтмоқчимиз. Европаликлар ўзларининг вазиятидан, зеҳн ва тушунчасидан келиб чиқиб, «Ислом» ва «мусулмон» сўзлари ўрнига асосан «араб» сўзини ишлатадилар. Мисол учун, «Ислом маданияти» дейиш ўрнига «Араб маданияти» дейишади, «мусулмонлар ихтиро қилдилар» жумласи ўрнига «араблар ихтиро қилдилар» деган жумлани ишлатишади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биз мусулмонларнинг фикримизча, йиллар давомида бутунлай аслини йўқотган насроний динидан мислсиз ёмонликлар кўрган европаликлар дин деса кўнгиллари озадиган даражага бориб қолганлар. Уларнинг тушунчасига кўра илм-фан, тараққиёт, бахтли ҳаёт, эркинлик каби яхшиликлар диндан, диндорлардан чиқиши мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун ҳам мазкур яхшиликларни Исломга, мусулмонларга ҳам нисбат беришга тиллари бормайди. Ислом шарофати билан содир бўлган яхшиликларнинг барчасини арабларга нисбат бераверадилар.

Аслида эса араблар Исломдан олдин ҳеч нарсага арзимайдиган халқ бўлганлар. Бир сўз билан айтганда, Исломсиз улар ҳеч ким эмас эдилар. Ислом туфайли улар инсоният тарихидан алоҳида жой олдилар. Исломга амал қилиб, дунёга танилдилар. Исломга амал қилиб, илм, фан, маданият ва ҳазоратга эга бўлдилар. Бунинг устига, эришилган ютуқларнинг кўпида асли араб бўлмаган мусулмон халқларнинг салмоқли ҳиссалари бор. Мисол учун, ҳадис илмида мусулмон уммати томонидан энг саҳиҳ олти китоб дея эътироф қилинган тўпламларнинг муаллифларидан биттасигина асли арабдир. Қолганлари араб эмас. Бошқа барча соҳаларда ҳам худди шу ҳолни кўриш мумкин.

Маълумки, Қуръони Карим араб тилида нозил бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, деярли барча саҳобалар ҳам араб бўлганлар, шунингдек, барча илмий ишлар араб тилида олиб борилган. Ушбу омиллар ҳам «Ислом» ва «мусулмонлар» истилоҳлари ўрнига европаликлар томонидан «араб» ва «араблар» деган сўзларнинг ишлатилишига сабаб бўлган. Шунинг учун европаликлардан олган иқтибосларимизнинг баъзи ўринларида улар ишлатган ибораларнинг ёнига қавс ичида исломий ибораларни келтиришни лозим кўрдик.

Баъзи матнларни рус тилидан таржима қилишда ёрдамчи таржимонларнинг хизматларидан фойдаландик. Берган беғараз ёрдамлари учун ул азизларимизга алоҳида ташаккурлар айтамиз ва ҳақларига дуолар қиламиз.

Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан кўмак сўраган ҳолимизда бу ишга қўл урар эканмиз, унинг ҳаммамиз учун фойдали бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб қоламиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ 
Муҳаммад Юсуф


МУНДАРИЖА

Муқаддима

Масиҳийлик
Инжиллар ҳақида
Христианликнинг тарқалиши ва ривожланиши
Ислом
Андалусия
Исломий фатҳларга оид мулоҳазалар
Европадаги ҳолат
Ислом нури
Ислом ва илм
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё
Физика
Фалакиёт
Математика
Наботот илмининг ривожи
Мавзунинг давоми
Ушбу даврда Европадаги ҳолат христианлик ва илм
Турмуш тарзи ва гигиена
Исломда турмуш тарзи ва озодалик
Покликнинг фазилатлари ҳақида
Шахсий озодалик одоблари
Бадан поклиги одоблари
Хало одоблари
Истинжо одоблари
Таҳорат қилиш одоблари
Ғусл қилиш одоблари
Фитрат (соф табиат) суннатлари
Атроф-муҳит поклиги
Чиройли яшаш санъати
Исломда инсоннинг дунё билан алоқаси
Тиббиёт
Исломда инсон соғлиғига эътибор
Тиб соҳасидаги Ислом мўъжизаси
Исломий тиббиётга ўхшаш тиббиёт борми?
Табибларни имтиҳондан ўтказиш
Мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари
Мусулмонларнинг тиббий китоблари
Доришунослик
Исломий тамаддуннинг Европага кириши ва сингиши
Араб (исломий) тамаддуннинг Европага кириши ва сингиши
Салиб юришлари
Ренессанс
Салиб юришларининг савдо-сотиқнинг  кенгайишидаги аҳамияти
Шарқнинг санъат соҳасида ғарбга таъсири
Машъум хато
Мусулмонлар ва юнон фалсафаси
Европаликлар ва юнон фалсафаси
Инсон нимадан яратилган?
Балчиқ ўзини янгилайдими?
Европа илм-фанининг ҳақиқати
Борлиқдаги сабабият қонуни
Тафтиш маҳкамалари
Инквизиция
Инквизициянинг тарихи
Инквизициянинг усуллари
Инквизициянинг машҳур қурбонлари
Тафтиш маҳкамаси қўллаган қийноқлар
«Муқаддас инквизиция» ёхуд черков томонидан одамларнинг қириб ташланиши
Тафтиш маҳкамаларининг касофати
Жаҳаннам йўлининг бошланиши
Дин ҳақидаги тушунчанинг бузилиши
Уйғонишнинг натижалари
Уйғониш давридаги фалсафий ғоя тараққиётининг якунлари
«Буюк» географик кашфиётлар
Европа мустамлакачиларининг дунёни тақсимлаб олиши
Дунёнинг мустамлака бўлган мамлакат ва ҳудудлари рўйхати
Мустамлакачиларнинг ваҳшийликлари
Мустамлакачилик сиёсатидан намуналар
Мустамлакачилик ва қарамлик шароитида маънавият
Мустамлакачиликнинг бошқа зарарлари
Мусулмонларнинг таназзули ҳақида
Умавийлар ва аббосийлар давридаги таназзулнинг хулосаси
Мусулмон олами таназзулга юз тутишининг ташқи сабаблари
Биринчи ташқи сабаб. Салиб юришлари
Иккинчи ташқи сабаб. Мўғул-татарлар босқини
Мамлуклар ҳукмронлиги даври
Усмонийлар даври
Мусулмонлар таназзулининг учинчи ва энг даҳшатли ташқи омили – Европанинг мустамлакачилик сиёсатидир
Мусулмон олами мустамлака асоратида
Миср Британия мустамлакаси остида
Миллий озодлик ҳаракатлари
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Олам ва одам, дин ва илм»
64 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2056
  • Вазни: 0.59кг
  • ISBN: 9789943646377
Сотилган сони: 1115
Кўрилган сони: 106914
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.