Menu
Your Cart

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»
«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»
«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»
«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм!

Қўлингиздаги рисола лойиҳалар бошқарувига бағишланган китоблардан фарқ қилади. Унда шу мавзудаги дарслик ва қўлланмаларда, одатда, ёритилмайдиган ва амалиётда дуч келиш мумкин бўлган бошқа жиҳатлар қаламга олинган. «Стартап», ишланма, лойиҳа каби илгари тор доирада мутахассислар томонидан қўлланган сўзлар ҳозир оммалашган. Ҳар учинчи одам шулардан бирига тўқнаш келади, нимани англатиши ва нима учун кераклиги ҳақида бош қотиради, илмий-назарий асосларини ўрганади. Аммо шундай бўлсада, деярли барча соҳада катта ва кичик лойиҳалар амалга оширилаётганига қарамай, бу лойиҳаларни юқори маҳорат билан бошқара оладиган ходимлар тақчиллиги кўзга ташланмоқда.


Бизда олийгоҳларда ҳам бу йўналишда керакли даражада билим берилмаяпти. Аслида бошқарув илми жуда керакли, нозик ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан бошқарувни қай даражадалиги бирор соҳа, ташкилот ё давлатнинг тараққиёти ёки таназзулини белгилайди.


Қўлингиздаги рисоланинг дунёга келишига таназзулдан қўрқиш, тараққиётга интилиш ва оз бўлсада ёрдам кўрсатиш нияти сабаб бўлди. Каттаю кичик лойиҳаларни адолат ва моҳирлик билан бошқара оладиган мутахассисларни етказиб бериш ҳар бир мамлакат учун долзарб масаладир. Акс ҳолда, ажратилган маблағлар ноўрин сарфланаверади, олинаётган ички ва ташқи қарзларни тўлаш муаммоси кўпаяверади. Бу эса келажакда бизнинг фарзандларимиз, невараларимиз фароғатда яшаш ва ривожланиши ўрнига қарз узиш учун ишлашларига олиб келади.


Кузатувларим маҳоратли бошқарув ходимларига бўлган талабни энди фақат ошиб боришини кўрсатмоқда. Фақат турғун, ривожланмай бир жойда қотиб қолган соҳалардагина уларга талаб бўлмаслиги мумкин. Рисолада бўлажак мутахассисларга қандай қилиб шу соҳада етук мутахассисга айланиш мумкин деган саволга ҳаётда кўрган ва бошимдан ўтказган воқеалар асосида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Яна лойиҳалар бошқарувидаги нозик қирралар, кутилмаган вазиятларга тўғри реакция, тезкор, аммо тўғри қарор қабул қилиш бўйича ҳам билганларимни сиз азиз китобхонлар билан ўртоқлашаман.


Рисолада йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун олдиндан узримни қабул қиласиз, деган умиддаман. Агар ушбу рисоладан ўзингизга бирор фойда топа олсангиз, каминанинг ўтган аждод-авлодлари руҳига дуо ўқиб, савобини бағишлайсиз деган умиддаман!


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 48 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8145-3-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
 

Муқаддима


Бўлажак мутахассислар учун тавсиялар

Лойиҳани амалга татбик килиш учун Ишни нимадан бошлаш керак?

Лойиҳага киришиш

Лойиҳанинг амалий бошланиши

Лойиҳани қабул қилишга тайёргарлик

Лойиҳани қабул қилиш ва кузатув жараёни

Қабул қилинган лойиҳадан фойдаланишни тўғри ташкиллаштириш

Лойиҳалар бошқарувидаги сиз кутмаган бошқа нозик жихатлар
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»
12 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3581
  • Вазни: 0.05кг
  • ISBN: 9789943814530
Сотилган сони: 44
Кўрилган сони: 22200
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.