Menu
Your Cart

«Огоҳ бўлинг»

«Огоҳ бўлинг»
«Огоҳ бўлинг»
«Огоҳ бўлинг»
«Огоҳ бўлинг»

«Огоҳ бўлинг»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сўзбоши

Охирги вақтларда «ғарб маданияти ва эркинлиги» ёки «оммавий маданият» деб тарғиб қилинаётган ёмон иллатларнинг салбий оқибатларини такрор-такрор кўраётганим ушбу рисолани ёзишимга сабаб бўлди. Нафақат ёшлар орасида, балки катталар орасида ҳам бизнинг ўзлигимиз, миллатимиз ва динимиз кўрсатмаларига ёт иллатларнинг тарқалиб бораётгани кишини чуқур ўйлантириб қўяди. Ёшларни ёш десак, бу ёмон иллатларга баъзида ёши катталар ҳам бош-қош бўлаётгани ўта ачинарли ҳолдир. Яна ҳам ёмони бошқаларнинг бундай ҳолатларга бепарво бўлиб қолаётгани, худди бу нарсаларга одатий нарсалар каби ёндашиб қолинаётганидир. Бу эса кейинчалик катта муаммоларга олиб келадиган ҳолатдир. Ҳар қандай одат ёки ғояни ҳаëтга сингдириш ҳақида «Овертон туйнуги» назарияси мавжуд. Унга кўра инсонлар ҳаётига бирор жараён ёки одатни киритиш учун аввал бу нарсага бепарволик шакллантирилади. Вақт ўтиши билан эса жамият ҳаётидаги бу жараён ёки одат ўз-ўзидан мустаҳкамланиб, инсонлар ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланиб қолади. Бу сиёсатнинг мақсади кўп йиллар олдинга қаратилган бўлиб, инсонлар онгида бу ҳолатларга бориб-бориб кўникишни шакллантириш мақсад қилиб олинган бўлади. Бу зарарли иллатлардан огоҳ этиш учун ушбу рисолани сиз китобхонларга етказишни ният қилдим. Мақсадим: ушбу рисолани ўқиган ҳар бир киши ундан фақат ибрат олсин ва тўғри хулоса чиқарсин. Менинг соҳам техника йўналиши бўлиб, олийгоҳни электр алоқа муҳандиси йўналиши бўйича тамомлаганман. Шунинг учун рисолада йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун узримни қабул қилгайсиз. Агар ушбу рисолани ўқиш жараёнида ўзингизга бирор манфаатли нарса ололсангиз, каминанинг ўтган аждодлари руҳига дуойи хайрда бўла- сиз деган умиддаман.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси

Ҳажми: 80 бет

Сана: 2022 йил

ISBN: 978-9943-6966-7-9

Ўлчами: 84х108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Огоҳ бўлинг»
11 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3984
  • Вазни: 0.04кг
Сотилган сони: 54
Кўрилган сони: 15849
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.