«Кечинмалар 3» (Ҳаётий хотиралар)
Туркиялик ёзувчи Жунайд Суавининг 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган, ҳаммабоп ҳикоялари жамланган бу китоб дунёнинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган. Муаллиф ўз бошидан кечирган, кўрган ва эшитган «Кечинмалар» китобидаги ҳикоялар ўзбек китобхонларига манзур бўлади деган умиддамиз.
ЖУНАЙД СУАВИ
Ёзувчи Жунайд Суави 1948 йилда Туркиянинг Адапазари шаҳрида туғилган. Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқитувчилик қилган, профессор илмий унвонига эга. Ёзувчининг номини уч жилддан иборат «ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИ» деб номланган ҳикоялар тўплами машҳур қилди. Ўттиз йил мобайнида ёзиб, китоб шаклида жамланган ҳикоялар ўндан ошиқ хорижий тилларга таржима қилинган. Қўлингиздаги «Кечинмалар» деб аталган китоб ҳам худди шу «Ҳаёт ҳикоялари»нинг ўзбекча таржимасидир. Жунайд Суави оилали, уч фарзанднинг отаси.
Сўзбоши
«Кечинмалар» туркумидаги илк китобимиз 1986 йилда нашр қилинган. Китоб хатжилддан бироз қалинроқ эди. Шунинг учун ҳам китобдан кўра брошюра десак, тўғрироқ бўлади. Лекин ҳажмига қарамай, кўнгиллардан жой олиб, чексиз дуоларга сазовор бўлди. Бу муборак дуолар кейинги ҳикоя ва қиссаларнинг сиёҳига айланди. «Кечинмалар І»нинг ҳар сатри меҳр билан йўғрилгани учун қалбларга сингиб, чорак асрлик ғайрат билан тугалланди. Ҳикоялар дуоларни, дуолар эса ҳикояларни кўпайтирганди, энди иккинчи жилдга елкан очилди. Шукурки, бу жилдимиз беш йиллик саъй-ҳаракатдан кейин тугалланди. Эҳсон этилган ҳикоялар китобга кирмасдан аввал «Зафар» журналида нашр қилингани учун даврийлигини йўқотмади. Ўттиз йиллик даврда икки авлод бу ҳикоялар билан биргаи улғайди, тафаккур доираларини кенгайтирди. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча китобхонлар ёзилган сатрларда ўзлигини кўрди, шунинг учун бу ҳикоялар билан бирга бўлди, уларни ўз қиссаларидек кўрди. Энди учинчи жилдимиз ҳам колган икки китобдек калбларга етиб бориш арафасида, иншааллоҳ. Умид қиламанки, бу китоб ҳам дуоларингизга сабабчи бўлади. Чунки Аллоҳдан умидимни асло узмасам-да, бу туркум ҳикояларнинг учинчи жилдини ёзиш мен учун хира бир туш эди. Бу тушни рўёбга чиқарган марҳаматли Раббимизга (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг савоблари ададича) ҳар дақиқа, ҳар сония шукрлар бўлсин. Зотан, барча яхшиликлар Аллоҳдан эмасми?..
Жунайд Суави
Муаллиф: Жунайд Суави
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Туркчадан таржимон: Умида Адизова
Нашриёт: «Kitobdor» нашриёти
Сана: 2022
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-8098-0-2
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа:
Сўзбоши
Она кучогидаги хазина Ўлдирсангиз ҳам сизни яхши кўраман
шапалок
Парвоз
Жаннат гулининг бўсаси Жониворнинг ризки
Ҳар ким ўз ишини килса...
То лоласи
Сармоя
Ҳавас Видо
Соя
Беморнинг дуоси
Ок йўл тиласанг эди
Фонар
Кичик куш
Кўз ёш томган жойнамознинг мукофоти
Самолëт
Сут вақти Менга бир караши кифоя.
Бағрикенг болажон
Залварли ҳадя
«Кечинмалар 3» (Ҳаётий хотиралар)
38 500 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 3600
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943809802
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 8428