Menu
Your Cart

«Иброҳим Ғафуров» Асарлар ва адабиёт дунёси (1-8 китоблар)

йўқ

«Иброҳим Ғофуров» Асарлар ва адабиёт дунёси (1-8 китоблар)

Адабиётимизнинг улкан вакилларидан бири, атоқли адабиётшунос олим, моҳир адиб ва таржимон, жонкуяр публисист Иброҳим Ғафуров тимсолида мен бутун онгли ҳаётини миллий маънавиятимиз равнақига бағишлаб келаётган фидойи шахс, ҳалол ва камтарин инсонни кўраман.

Шу ўринда бир қиёс келтирмоқчиман.

«Бобурнома» - мен вақт топдим дегунча қайта-қайта ўқишдан чарчамайдиган китоблардан биридир.

Бобур Мирзо, ўзининг ибораси билан айтганда, салтанат ташвиши бошига тушган кундан то умрининг сўнгги дамларига қадар ҳаловат нималигини билмаган. Давлат ишлари, ҳарбий юришлар, жангу жадаллардан вақт орттириб, мунтазам ижод билан ҳам шуғулланган. Улуғ аждодимизнинг биз бугун севиб ўқийдиган ғазал ва рубоийлари, «Бобурнома» асари ана шундай машаққатли меҳнат маҳсулидир.

Иброҳим ака ҳам шундай буюк боболаримизга хос фидойилик хусусиятига эга, ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, бир умр одамларга илму зиё, маърифат улашиб келаётган ҳассос сўз санъаткоридир.

Мен Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби машҳур шоирларимиз билан қадрдон эдим. Улар билан кўп суҳбатлашиб, ўзим учун доимо маънавий куч-қувват олардим.

Бир куни Эркин ака билан она тилимиз ҳақида сўзлашиб қолдик. Шунда, ҳеч эсимдан чиқмайди, Эркин ака бир гап айтди: «Агар кимда-ким ўзбек тилининг бор жозибаси, тароватини ҳис этмоқчи бўлса, Иброҳим Ғафуровга мурожаат қилиши керак». Бу гапни Эркин Воҳидов чин юракдан, меҳр билан таъкидлади. Бу фикрда чуқур маъно бор, деб ўйлайман.

Чиндан ҳам, Иброҳим ака билан бир марта суҳбатлашган ёки у кишининг асарларини, таржималарини мутолаа қилган киши бунга амин бўлади.

Жиззах вилоятида ҳоким бўлиб ишлаган давримда, 1996 - 2001 йилларда раҳматли Абдулла Орипов билан Зомин семинарини ташкил этиш бўйича биргаликда кўп ишлаганмиз, бу йўлда барча қийинчилик, машаққатларни бирга тортганмиз.

Ҳудога минг шукр, мен миллий адабиётимизни ривожлантириш билан боғлиқ кўп орзу-ниятларимга эришдим. Ташкил этилганига талай йиллар бўлсада, ўзининг муқим жойига эга бўлмаган Ёзувчилар уюшмаси ҳам мени доимо ўйлантирарди.

Мана, бугун шоир-ёзувчиларимиз ҳам ўз «ватан»ларига эга бўлишди - Уюшма учун пойтахтимизнинг қоқ марказида алоҳида бино қуриб бердик. Қалам аҳли учун уй-жойлар, янги ижод уйлари барпо қилинди.

Биз нега Адиблар хиёбонини бунёд этдик? Бунинг боиси шуки, бу даргоҳга қадам қўйган ҳар бир инсон адабиётимизнинг забардаст намояндалари, ўтган улуғ шоир-ёзувчиларимиз сиймосида халқимизнинг юксак маънавий қудратини ҳис этади.

Иброҳим Ғафуров ўзининг беқиёс ижодий ва ижтимоий фаолияти билан эл-юртимизга жуда катта хизмат қилган улуғ замондошимиздир. Ишонаманки, у киши бундан кейин ҳам ўзининг янги-янги, гўзал ва баркамол асарлари билан барчамизни, бутун халқимизни хушнуд этади.

Президент Шавкат Мирзиёйевнинг Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Ғафуров ҳақидаги фикирлари

Муаллиф: Иброҳим Ғафуров
Сана: 2022 йил

Нашриёт: «Янги аср авлоди»‎

Жами: 1 - китоб Жозиба 496 бет
              2 - китоб Юрак - аланга 592 бет
              3 - китоб Шерият - изланиш демак 432 бет
              4 - китоб Дил эркинлиги 528 бет
              5 - китоб Ҳаё - халоскор 448 бет
              6 - китоб Мангу - латофат 512 бет
              7 - китоб Паривашлар Мажлиси 416 бет
              8 - китоб Олтин қозиқ 528 бет

ISBN: 978-9943-20-298-6

Ўлчам: 84х108 1/32‎

Муқоваси: қаттиқ 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иброҳим Ғафуров» Асарлар ва адабиёт дунёси (1-8 китоблар)
535 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4367
  • Вазни: 4.20кг
  • ISBN: 9789943202986
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 5578
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.