Menu
Your Cart

«Кадр»

«Кадр»
«Кадр»
йўқ
«Кадр»
«Кадр»

«Кадр»

«Юрист ва кадр» лойиҳаси доирасидаги мазкур китоб республикамиздаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган кадрлар хизмати ходимлари учун мўлжалланган. Аввалги биринчи нашримиз — юридик хизмат ходимлари учун амалий қўлланма сифатида чоп этилган «Юрист» номли китобда корхона ва ташкилотлар юристлари учун зарур тавсияларни бериб ўтган эдик.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотларда, айниқса, давлат ташкилотларида фаолият юритувчи кадрлар хизмати ходимлари, асосан, техник иш юритуви билан чекланиб қолган. Уларнинг кунлик иши ташкилот раҳбарининг жорий кўрсатмаларини бажариш, яъни расмий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш, қайд этиш ва ҳисобга олиш ишларини юритиш, меҳнат дафтарчаларини сақлаш, маълумотномаларни тақдим қилиш каби тадбирлардан иборат бўлиб қолган. Менимча, кадрлар бўйича масъул ходимлар минг афсуски, жойларда «кабинет кишиси» сифатида кўзга ташланмоқда.

Лекин, тўғри тушуниш керакки, кадрлар хизмати ходимлари зиммасидаги вазифалар моҳиятан жуда муҳим бўлиб, ҳам иш берувчи, ҳам ходим учун ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлган натижани келтириб чиқаради. Бунда кадрлар бошқаруви масаласи алохида аҳамиятга эга.

Ушбу китобимизда асосан, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларнинг ҳужжатли қисмига тўхталиб ўтганмиз, чунки кадрлар бўйича масъул ходим ўз фаолиятидаги ҳужжатлар юритувини тезкор равишда амалга оширган тақдирда, унинг асосий масала ҳисобланган кадрларни бошқариш функцияси ўз-ўзидан самарали бўлади.

Уйлаймизки, мазкур китоб ҳурматли китобхонларимиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди ва доимий равишда кадрларга оид масалаларда ҳамфикр булиб қоламиз.

Муаллиф: Саидали Мухторалиев
Номи: «Кадр»
Нашриёт: «Чинор ЭНК» нашриёт-матбааси
Сана: 2019
Ҳажми: 544 бет
ISBN: 17255

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Кадр»
68 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2253
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 17255
Сотилган сони: 11
Кўрилган сони: 21498
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.