Menu
Your Cart

«Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»

«Истеъдодли инсонлар  мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»
«Истеъдодли инсонлар  мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»
йўқ
«Истеъдодли инсонлар  мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»
«Истеъдодли инсонлар  мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»

«Истеъдодли инсонлар  мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»

Китоблар бор, ўқишни бошлаб беш-олти... ўн... нари борса, йигирманчи бетидан ўтолмайсиз. Китоблар бор, минг бир азобда ўқиб тугатасизу, кетган вақтингизга ачинасиз. Китоблар бор, ўқиб чиқиб, дилингиз яйрайди, маънавий куч оласиз. Китоблар бор, бир ўкишда бош кўтармасдан тугатасиз, қайта-қайта ўқийсиз, у бир умр иш столингизда, ёстиғингиз остида турувчи гавҳарга айланади. Қўлингиздаги мўъжазгина қўлланма ана шундай дурдона китоблар сарасига киришига умид қиламиз. Негаки, эндигина мустақилликка эришган колок бир давлатни киска муддат ичида дунëнинг ривожланган давлатларидан бирига айлантира олган Ли Куан Юнинг “Сингапур мўъжизаси” сирларини билиш ҳар бир киши учун қизиқарли ва фойдали бўлиши шубҳасиз. Кўнглида Ватан туйғуси жўш урган, мамлакатини ривожланган давлатлар қаторида кўришни истайдиган ҳар бир миллатпарвар ва фидойи китобхон “Сингапур мўъжизаси”дан ўз юрти равнақи йўлида фойдаланишни дилига тугиши табиий. Кўпчилик мутахассислар азму шижоатда, ғайрату жасоратда, ақлу заковатда Ден Сяопин, Ли Куан Юга қиёс этилаётган Президент Ш.Мирзиёевнинг кейинги уч йилда амалга оширган туб ислоҳотларининг моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг истиқболига ишонч кўзи билан қараш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун мазкур рисола ҳар бир раҳбар, ҳар бир тадбиркор, ҳар бир юртдошимизнинг кундалик қўлланмасига айланмоғи даркор. Илму фанга эътибор, жамиятда муаллимларнинг макомини кўтариш, коррупцияга қарши беаёв кураш, тадбиркор ва инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатниНГ туризм салоҳиятини кўтариш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа кўплаб устувор вазифаларни амалга оширишда Сингапур тажрибаси Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлишини инобатга олганда рисоланинг қадр-қиммати янада ёққолроқ намоён бўлади. Китобча катта-кичик барча раҳбарлар, ишбилармонлар, олимлар, изланувчилар, хуллас, Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган кенг китобхонлар учун мўлжалланган.


Тузувчи муаллифлар: 
Муртазо Раҳматов, Бакридин Зарипов
Нашриёт: «Zamin nashr»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 159 бет
ISBN: 978-9943-5891-1-7
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир»
20 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3486
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943589117
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 14169
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.