









«Бизнес ва Ислом»
МИННАТДОРЧИЛИК
Аввало Аллоҳга чексиз шукрлар айтаманки, унинг инояти билан менга ушбу китобни ёзиш имконияти ва шарафи насиб этди (Аллоҳга шукрларим чексиз, Аллоҳ менга берган бу неъматни сўз билан ифодалаб берол-майман). Ота-онамга отам, устозим, дўстим, ҳурматли Ҳожи Саид Акбархон (раҳимаҳуллоҳ, жойлари Фирдавси жаннатдан бўлсин) ва онам Маҳбубахон Ҳожига тарбияси, менга кўрсатган устозлиги, қилган дуолари ва барча ишларимда мени ҳар томонлама қўллабқувватлаганлари учун раҳмат айтаман.
"Бизнес ва ислом" китобининг тожик тилидаги биринчи нашрини тайёрлашда ёрдам берган Ҳожи Солеҳ Зарифзодга миннатдорчилик билдираман, унинг ёрдами ва сабр билан қилган таҳрирларисиз китобнинг нашр этилишини тасаввур қилишнинг ўзи қийин бўлган бўларди. Мен компаниямизнинг барча ходимларига меҳнатлари, қўллаб-қувватлашлари, жамоавий маданияти учун миннатдорчилик билдираман, уларнинг намуналари ушбу китобни ёзиш пайтида доимо айтилган сўзларга мос бўлиб кўз ўнгимда турди. Бу китобнинг ҳар бир бобини бошлар эканман, мен ҳақиқий бизнесда Қодир Аллоҳ инъом этган амалий ишлар ва унинг натижаларидан илҳом олиб келдим.
Муаллиф: Саидамон Исомаддинов
Нашриёт: «AFZALZODA BOOKS»
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 280 бет
ISBN: 978-9910-9354-0-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 январдаги 03-07/27-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
БИЗНЕСГА ОИД БИЛИМЛАРНИ ЎРГАНИШ ВА КИТОБНИНГ ЯРАТИЛИШ ЗАРУРАТИ ҲАҚИДА
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ, УНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
МУСУЛМОН ТАДБИРКОРНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
МУСУЛМОН ТАДБИРКОРНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР
- Stock: Мавжуд
- Код: 5519
- Вазни: 0.34кг
- ISBN: 9789910935404