Menu
Your Cart

«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)

«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)
«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)
йўқ
«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)
«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)

«Иқро» 1-китоб
 (Бошланғич босқич)

          КИРИШ

Араб тили неча асрлардан бери ўзининг ўрни ва қадр-қимматига эгадир. Бу тил илм-фан, адабиёт ва кўплаб тараққиёт эшикларига пойдевор бўлган. Ушбу тилнинг аҳамиятини яхши англаган ота-боболаримиз дунёга машҳур асарларини айнан араб тилида ёзганлар. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Мулло Жомий ва бошқа кўплаб алломаларимиз бу тилда неча-неча диний, илмий ҳамда дарслик китобларини битиб, ўз замонасининг етуклари бўлишган. Хусусан, бобокалонимиз Маҳмуд Замахшарий хазратлари араб тили грамматикасига оид бир қанча асарлар ёзиб, барчани лол колдирган. Буни бутун арабу ажам олимлари эътироф килишган. Араб тилини ўрганиш ва ўргатишга бўлган иштиёқ - бизнинг конимизда бор. Шунинг учун, ота-боболаримизни эканликларини яқиндан танишимиз, ёзган китобларини бемалол ўқиб-ўрганишимиз учун албатта араб тилини пухта билишимиз зарур бўлади. Сизга тақдим қилинаётган ушбу китоб - "ИҚРО" - БОШЛАНҒИЧ АРАБ ТИЛИ КИТОБИ” бўлиб, унда араб алифбосидан бошланғич сабоқлар ҳамда муҳим фонетик қоидалар ўрин олган. Ҳар бир дарс замонавий услубда ёритилади, расмлар ва машқлар ёрдамида мустаҳкамлаб борилади. Ўқувчи китобда бир қанча ўзига хос жиҳатларни топади. Улар: Ҳарфлар махражининг таърифи ва уларнинг ҳосил бўлиш ўрни. Бунда ўқувчи ҳарфларни осон ва тўғри талаффуз қилишни ўрганади.

• Ҳуснихат машқлари ва Устознинг машкларга қўйган баҳоси. Ҳуснихат ўқувчида ҳарфларни ёдда сақлаш, тўғри ва чиройли ёзиш малакасини ҳосил қилади.

• Мустаҳкамлаш учун ҳар хил машқлар. Бу ўкувчига ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш ҳамда кейинги дарсга боғлай олиш имконини беради. Китоб сўнгида ўқувчининг ўзлаштириш даражасини аниклайдиган Тест ва ўқувчи мазкур китобни қандай ўзлаштиргани ҳақида Устоз қўйган якуний баҳо ўрин олган. Шунингдек, китоб Устознинг ўқувчига берган ёзма тавсиялари билан ниҳоясига етади.


Тузувчилар: Фаҳриддин Муҳаммадносир, Нилуфар Саййидазиз қизи, Робиа Муҳаммад Ризо қизи

Нашриёт: «Илм-Зиё Заковат»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 96 бет
ISBN: 978-9943-8428-0-9
Бичими: 84×60 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иқро» 1-китоб (Бошланғич араб тили)
30 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4270
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943842809
Сотилган сони: 251
Кўрилган сони: 16743
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.