Menu
Your Cart

«Ҳузурбахш тасаллилар»

«Ҳузурбахш тасаллилар»
«Ҳузурбахш тасаллилар»
«Ҳузурбахш тасаллилар»
«Ҳузурбахш тасаллилар»

«Ҳузурбахш тасаллилар»


ТАҚДИМ

«Ҳузурбахш тасаллилар» ўз номига мос, таъсирчан асар... Бу мавзуда мен эслай оладиган дастлабки уриниш марҳум устозимиз профессор, доктор Ибраҳим Жананга оид. Асарнинг номи «Тасаллилар» бўлиб, чўнтак китоби кўринишида чоп этилган ва исломий манбаларга таянган ҳолда ёзилган эди. Бу асар мутолаасидан сўнг инсоннинг маънавий дардларига малҳам бўлувчи бир қанча китоблар билан юзлашдик ва улардан ҳам баҳраманд бўлдик. Бироқ, фикримча, «Ҳузурбахш тасаллилар» бу соҳада янги давр бошлаб берганини англаш учун унинг атиги бир неча саҳифасини варақлаш кифоя.


Муаллиф мазкур асарда Ислом дунёси буюкларининг қалб ва руҳни даволаш борасидаги фикрларига кенг ўрин ажратиш баробарида, турли динга мансуб мутафаккир ва ёзувчиларга ҳам имконият бериб, уларни назокат ва муваффақият билан масаланинг муҳокама дастурхонида меҳмон қилади. Шу асно фалсафа тошларидан фойдаланишни ҳам эътибордан четда қолдирмай, тасаввуфий мотив яратади. Муаллиф ғам-алам инсониятнинг умумий жиҳати экани ҳақида баҳс юритар экан, асарнинг ўзига хос услубда ёзилишини қуйидагича асослайди: «Чегаралар давлатларни бир-биридан ажратиб туриши мумкин, бироқ қайғуларни эмас. Дунёнинг қай бир нуқтасида яшашидан қатъи назар, инсонларнинг дард ва қайғулари ўхшаш бўлади. «Ҳамма юзлар ғам-аламда бирлашади» деганда шоир ана шу умумий жиҳатни назарда тутган бўлса керак. Баъзи одамлар бой, баъзилари камбағал; кимлардир хаста, яна кимлардир соғ-саломат. Оқиллар бор, жоҳиллар бор, бироқ ғами бўлмаган одамнинг ўзи йўқ. Ҳа, қайғу ва юпанч умуминсонийдир, башариятнинг умумий мулки ва муаммосидир. Шу боис ҳам бутун инсониятни бирлаштирувчи, биродарликни эслатувчи, дунёдаги зиддиятларни бартараф этувчи сирли кучни ғам-алам, мусибат ва тасалли каби тушунчаларидан излаш лозим».


Бундай асарни яратиш учун нафақат бир қанча азоб-уқубатларни бошдан кечириш, шу билан бирга, кўплаб инсонларнинг ҳаётий ҳикояларига гувоҳ бўлиш, китоблар оламининг чексиз уммонида кўп ва хўб саёҳат қилишталаб этилади. Англашиладики, муаллиф инсонларнинг ички дунёсини ўрганиш борасида жиддий изланишлар қилган ва битикларни чанг босиб ётган жавонлардан олиб, узоқ йиллар мобайнида ўз зеҳнини муваффақиятли тарзда тарбиялаб борган. Ушбу асарнинг ҳар бир инсонга айтар ўз сўзи бор. Ўқувчи қандай руҳий ҳолатда экани ва ўзини қанчалар оғир қайғу ичида ҳис қилишидан қатъи назар, бу китоб унга маънавий енгиллик бахш этади. Баъзи китобхонларнинг эса дунёқарашини буткул ўзгартириб юбориши ҳам мумкин.


Асарнинг мазмуни ва муаллифнинг қайғу-аламларни енгиш йўлидаги жидди-жаҳдига назар солган ҳолда, шуни айтишимиз мумкинки, Аллоҳ таоло муаллифга ушбу китобни насиб қилиш баробарида, унга ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан ёдга олиниш бахтини ҳам ато этган бўлса, не ажаб. Зеро, бу нафақат бир китоб, балки бир малҳамнома, ҳаётий дўст ва йўл кўрсатувчи маёқ ҳамдир.


Шундай ҳарфлар йиғиндиси, сатрлар, жумлалар, бўлимлар ва ҳатто шундай китоблар борки, ҳаётнинг маълум босқичлари ва дунё ҳаётининг давоми — охират сафарида ҳам ёзувчига қарши гувоҳлик берувчи далил саналади. Бироқ шундай китоблар ҳам борки, мутолаа қилинган сайин асар муаллифининг раҳмат билан ёд этилишига, бу дунёда, қабрда ва охиратда ҳам нажот топишига васила бўлади. Ушбу китоб, фикри ожизимча, ана шундай асарлар сирасига киради. Муаллифнинг ихтисослиги фалсафа бўлишига қарамай, илоҳиёт, тасаввуф ва теология соҳасида бундай муваффақиятга эришиши, шубҳасиз, насиб масаласидир.


«Ҳузурбахш тасаллилар» гарчи файласуфларнинг бетакрор мулоҳазалари билан йўғрилган бўлсада, исломий фикрлар ила бойитилганлиги унинг таъсирини минг чандон оширади.


Китобхонлар ўз маънавий чанқоқларини тўйиб-тўйиб қондиришлари, ёзувчига эса мана шундай хайрли асарларнинг давомини тилаб...


Иброҳим Ҳалил Жан,

ёзувчи


Муаллиф: Мажид Ўмур Ўзтурк
Лойиҳа асосчилари: Абдулкарим Мирзайев, Отабек Тиллаев
Нашриёт: 
«Hilol nashr»
Сана: 2023 йил
ISBN 978-9943-9171-4-9
Ўлчами: 
60x90 1/16
Ҳажми: 400 бет
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 18 октябрдаги 04-07/7769 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Мундарижа


Тақдим

«Ҳузурбахш тасаллилар»да қалбингизга илиқлик улашувчи баъзи исмлар

Мусофирлик тасаллиси

Англаш тасаллиси

Қиёс тасаллиси

Эҳтиёж тасаллиси

Қудрат тасаллиси

Қатлаш тасаллиси

Табиат тасаллиси

«Ҳозир ва шу ерда» тасаллиси

Инкишоф тасаллиси

Рубубият тасаллиси

Имзо тасаллиси

Четдан назар солиш тасаллиси

Қабул қилиш тасаллиси

Ҳузурбахш тасаллилар

Ўлчов тасаллиси

Назар солиш тасаллиси

Исм тасаллиси

Қабз-баст тасаллиси

Камолот тасаллиси

«Бош рол» тасаллиси

Тайёргарлик тасаллиси

Ожизлик тасаллиси

Туш тасаллиси

Иноят тасаллиси

Ҳизр тасаллиси

Зоҳир-ботин тасаллиси

Имтиҳон тасаллиси

Чиқиш тасаллиси

Ҳикмат тасаллиси

Сабр-бардош тасаллиси

Ҳурлик тасаллиси

Қўллов тасаллиси

Латифлик тасаллиси

Парда тасаллиси

Таваккул тасаллиси

Уйғониш тасаллиси

Мартаба тасаллиси

Кашф тасаллиси

Ишлатиш тасаллиси

Мувозанат тасаллиси

Чорлов тасаллиси

«Кошки эди» тасаллиси

Ҳол тасаллиси

Танлов тасаллиси

Мақсад тасаллиси

Хайр тасаллиси

Ишорат тасаллиси

Чексизлик тасаллиси

Зиддият тасаллиси

Ноаниқлик тасаллиси

Кўрсатиш тасаллиси

Мукофот тасаллиси

Қадр тасаллиси

Тахмин тасаллиси

Кибр тасаллиси

Насиба тасаллиси

«Асмо ул-ҳусна» тасаллиси

Маъно тасаллиси

Сир тасаллиси

Муддат тасаллиси

Насиҳат тасаллиси

Аниқлик тасаллиси

Ҳузурбахш тасаллилар

Жон тасаллиси

Тавҳид тасаллиси

Илҳом тасаллиси

Истидрож тасаллиси

Фонийлик тасаллиси

Шафқат тасаллиси

Бадал тасаллиси

Хизмат тасаллиси

Иршод тасаллиси

Шифо тасаллиси

Қайтиш тасаллиси

Сукут тасаллиси

Эгалик қилиш тасаллиси

Тақдир тасаллиси

Покланиш тасаллиси

Инъом тасаллиси

Розилик тасаллиси

Кўз ёш тасаллиси

Мувофиқлик тасаллиси

Изланиш тасаллиси

Тутиниш тасаллиси

Нафс тасаллиси

Тафриқа тасаллиси

Сакинат тасаллиси

Беҳожатлик тасаллиси

Дунё тасаллиси

Юзлашиш тасаллиси

Борлиқ тасаллиси

Тирилиш тасаллиси

Таъбир тасаллиси

Ваҳима тасаллиси

Танаффус тасаллиси

Қаноат тасаллиси

Ирода тасаллиси

Намоз тасаллиси

Даъват тасаллиси

Ҳузур дуоси

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳузурбахш тасаллилар»
76 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4537
  • Вазни: 0.56кг
  • ISBN: 9789943917149
Сотилган сони: 73
Кўрилган сони: 11006
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.