Menu
Your Cart

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»

Бу китобни ўқиганлар «Нега мазҳаббошининг гапига амал қилишимиз керак? Нега ибодатларга тегишли ҳукмларни тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатдан ўқиб, чиқариб олавермаймиз? Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламга эмас, Абу Ҳанифага эргашамиз?» каби шубҳа-гумонли саволларга барҳам берадиган, илмий асосланган жавоблардан баҳраманд бўладилар.

Муаллиф: Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимонлар: 
Эълёржон Хушнуд, Абдуссамиʼ Хайруллоҳ, Абдулбосит Абдулвоҳид
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 560 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9910-719-91-2
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2022 йил 21 октябрдаги 03-07/8179 рақамли ва 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009 рақамли хулосалари асосида чоп этилди


МУҚАДДИМА

Бизни йўқдан бор қилиб, ҳаётимиз давомида қилишимиз лозим бўлган ибодатларнинг тартибларини Ўзининг Китобида умумий тарзда баён қилган меҳрибон, раҳмли Роббимиз Аллоҳ таолога Ўзининг буюклигига муносиб ҳамду саноларимиз бўлсин!

Қуръони Каримда ворид бўлган умумий маъноларни ўзларининг муборак ҳадислари ила бутун умматга баён қилиб берган Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас дуруду салавотларимиз бўлсин!

Китоб ва Суннатда келган шаръий матнлардан амалий ҳукмларни истинбот қилиб, уларни гўзал тартиб билан ўз китобларида мужассам қилган фақиҳ уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Неча асрларки, Ислом умматининг асосий қисми Аллоҳнинг фазли ва марҳамати ила ягона эътиқод асослари атрофида бирлашиб келади. Бошқа дин вакилларидан фарқли ўлароқ, мусулмонлар нафақат эътиқодий маслакларида, балки амалий ибодатларида ҳам бир ёқадан бош чиқаришлари билан дунёни лол қолдирганлар. Мусулмонлар минг йилдан буён тўрт фиқҳий мазҳабнинг ҳукмларига амал қилиб келмоқдалар. Шу боис ушбу тўрт мазҳаб асрлар давомида мусулмонлар бирлигининг рамзи бўлиб келмоқда.

Бирдамлигимиз белгиси бўлган ушбу тўрт мазҳабга тарихда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб мафкуравий ҳужумлар бўлган ва бўлиб келмоқда. Мазҳабга таъна тоши отаётганларнинг мақсади – «Биз фақат Қуръон ва Суннатга эргашамиз» деган жимжимадор шиорлар билан омма мусулмонларнинг кўзини шамғалат қилиш, минг йилдан бери эргашиб келинаётган фақиҳ мужтаҳид имомлар ўрнига ўзининг «мужтаҳид имом»ларини қўйиш ва шу орқали тўғри йўлдаги мусулмонларни Қуръон ва Суннатдан ўз ақли ва нафсига кўра хоҳлаган ҳукмини олиб кетаверадиган оломон ҳолига солиб қўйишдир.

Бу вазиятни тўғри англаган уламоларимиз тўрт фиқҳий мазҳаб асосларини ҳимоя қиладиган, уларнинг асл моҳиятини очиб берадиган кўплаб китоблар ёзишган, мусулмонларни бу хатардан огоҳлантириш учун кўплаб илмий анжуманлар, суҳбатлар уюштиришган. Эргашувчилари Аҳли сунна вал жамоанинг аксарини ташкил этадиган ҳанафий мазҳаби уламолари бу борада ҳаммадан кўпроқ тер тўкишган десак, муболаға бўлмаса керак.

Аллоҳга шукрки, ҳозирда ҳам мазҳабимизнинг кўплаб уламолари ҳанафий мазҳабининг аҳамияти, унинг мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида китоблар тасниф қилишмоқда, илмий дарслар, суҳбатлар олиб боришмоқда. Қўлингизда турган қимматли манба ҳам шу сўзимизнинг исботидир.

Ушбу китобда Урдун Ҳошимийлар Қироллигига қарашли Халқаро исломий илмлар университетининг Ҳанафий фиқҳи факультети доктори шайх Салоҳ Абул Ҳожнинг юртимиз уламолари билан «Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» мавзусида олиб борган видеосуҳбатларининг матни жамланган. Мазкур суҳбатларни таржима қилиш давомида шайх Салоҳ Абул Ҳожнинг шу номли китобларидан ҳам қисман фойдаланилган бўлса-да, бу суҳбатларда китобнинг мавзулари тўлиқ қамраб олинмаган, балки ундаги асосий мавзулар ҳақида баҳс юритилган.

Бугунги кунда халқимиз асрлар давомида амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабига билиб-билмай туҳмат тошлари отиш, мазҳабга эргашувчиларни Қуръону Суннатга эмас, бир шахсга кўр-кўрона эргашишда ноҳақ айблаш ҳолатлари кузатилиб турибди. Ўзи амал қилиб келаётган мазҳабининг илмий асосларини, илдизларини, унинг айни Қуръон ва Суннатга таянганини билмаган ҳар қандай одамда бундай ўринсиз айбловлардан озми-кўпми шубҳа уйғониши, қалби бироз нотинч бўлиши турган гап. Шу эътибордан ушбу манбанинг халқимиз орасида ўзгача қиймат қозонишидан, уни ҳар бир мусулмон ватандошимиз севиб мутолаа қилишидан умидвормиз.

Китобни ўқиган ҳар бир китобхон «Нега биз фақат бир мазҳаббошининг гапига амал қилишимиз керак? Нега ибодатларимизга тегишли ҳукмларни тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатдан ўқиб, чиқариб олавермаймиз? Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламга эмас, Абу Ҳанифага эргашамиз?» каби шубҳа-гумонли саволларга барҳам берадиган, илмий асосланган жавоблардан баҳраманд бўлишига ишончимиз комил.

Муҳтарам китобхонларимиз китобни мутолаа қилар эканлар, топган фойдалари Аллоҳнинг фазлидан эканини, унда учраган хато-камчиликлар эса бизнинг саҳву хатоларимиз эканини ёдда тутиб, биз ожизларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишларини илтимос қилиб қоламиз.

Роббимиздан ушбу таржимани халқимизга ва бутун дунёдаги барча ўзбекзабон мусулмонларга фойдали қилишини, ушбу камтарона хизматни Ўз розилигига васила бўладиган кўплаб катта хизматларнинг дебочаси ўлароқ қабул қилишини сўраймиз. Омин!

Таржимонлар

 

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

Муқаддима 

Фиқҳ ва унинг атрофидаги шубҳалар 

Илми ҳол ҳақида 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар даврида фиқҳ 

Мазҳаб уламоларига ҳадисларнинг етиб келиши 

«Аҳли раъй», «аҳли ҳадис» тушунчалари 

Мужтаҳидларнинг табақалари ва вазифалари 

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга қилинган таъналар 

Фақиҳ муҳаддислар йўналиши 

Унутилаётган фиқҳий ҳақиқатлар 

Мазҳабларга эргашишнинг сабаблари 

Мазҳабларга эргашишнинг аҳамияти 

Мутаассиблик ва мазҳабга эргашишнинг фарқи 

«Ҳадис саҳиҳ бўлса, ўша менинг мазҳабим» 

Фуқаҳоларнинг ихтилофи усуллар туфайлидир 

Фиқҳул-муқорин ва унинг зарари 

Мақосидуш-шариъа. Қоваъидуш-шариъа. 

Олдинги ва ҳозирги уламолар наздида шаръий қоида тушунчаси 

Илмни устоздан ўрганиш 

Мўътабар фақиҳнинг мезонлари 

Фиқҳий китобларнинг табақалари 

Фатво бериш қоидалари 

Саволларга жавоблар 

Изоҳлар  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»
127 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 5138
  • Вазни: 3.65кг
  • ISBN: 9789910719912
Сотилган сони: 98
Кўрилган сони: 1174
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.