«Ҳилол» тақвими
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг янги нашри - «Ҳилол» тақвимининг нишона сонини тақдим этади. Ушбу тақвимнинг ҳар сонида уч ойлик милодий ва ҳижрий саналар ва юртимиз шаҳарлари учун намоз вақтлари билан бирга қизиқарли ва фойдали маълумотлар билан ҳам танишиб борасиз, иншааллоҳ.
Яхши ниятлар, эзгу умидлар билан тақвимимизни ҳилол, яъни янги ой деб атадик. Халқимизда янги ойни кўриб, хурсанд бўлиш ва эзгу дуолар қилишдек гўзал одат бор. Ана шу одатга кўра, ушбу «Ҳилол»ни ҳам кўриб, шод бўласиз, ушбу нашрнинг давомли, хайрли ва барчамизга манфаатли бўлишини сўраб, дуолар қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2325-сонли тавсияси ила чоп этилган
Номи: «Ҳилол тақвими» 1-сон (Рамазон, Шаввол, Зудқаъда - 1436)
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2015
Ҳажми: 96 бет
ISSN: 92181-8290
Ўлчами: 70×100 1/32