Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари

  • Янги «Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари

  • 160,000 сўм





Улашиш:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар хазинаси» деб номланган китоблари

Ушбу китоб Имом Бухорийнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидир.
Имом Бухорий бу китобда одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. «Одоблар хазийнаси» тўрт жилддан иборат.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил (2015, 2017, 2019)
Ўлчами: 84×108 1/32
Хажми: 1-жузи 528 бет;  2-жузи 496 бет; 3-жузи 464 бет; 4-жузи 424 бет;
ISBN: 978-9943-5979-9-0
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил  29 январ 610-сонли тавсияси ила чоп этилган.

«Одоблар хазинаси»

Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин, отамиз бундан ўттиз олти йил муқаддам Тошкентдан қайтганларида «Диний идора чоп қилибди», дея териларига сиғмай, хурсанд ҳолларида бир китобни олиб келдилар. Кейин бу китоб имом Бухорийнинг иккинчи бош асари экани ва ундаги ҳадислар ҳақида маълумотлар ҳам бердилар.
«Ал-адаб ал-муфрад» билан шу тарзда танишиб олгандан кейин ёлғиз қолганда уни билганча ўқиб, яхши тушуна олмай хуноб ҳам бўлган эдик. Айни пайтда бу китобни қунт билан ўқиб чиққан ёки ўқиётган бирор киши ҳақида хабар ҳам эшитмаган эдик.
Кейинроқ, Ислом маъҳади ва диний идорада ишлаб юрганимизда «ҳашар таржима» учун бир нечта одамга ушбу китобнинг ҳадислари тақсимлаб берилди. Ҳар ким қўлидан келганича таржима ҳам қилди. Аммо маълум вақтдан сўнг таржималар яхши чиқмагани ҳақида хабар тарқалди. Шу билан бирга, ўтмай қолган таржима ҳеч кимга қайтариб ҳам берилмади.
Ҳижратдан қайтиб келганимиздан сўнг турли муносабатлар ила мўмин-мусулмонларнинг уйларидаги суҳбат ва ўтиришларда иштирок этишга тўғри келди. Бу каби йиғинларда турли ёшдаги ва савиядаги кишилар жамланиб, илмли кишилардан суҳбат қилиб беришларини сўрашлари одат тусига кириб қолган эди. Чамаси икки-уч соат давом этадиган мазкур ўтиришларнинг ўн беш-йигирма дақиқаси бирор мавзудаги ваъзга ёки савол-жавобларга бағишланар эди. Бир ўтиришдаги саволлар иккинчисида ҳам такрорланар, ваъзлар ҳам шунга ўхшаш ҳолатда эди. Вақтдан ва имкониятдан унумли фойдаланилса бўларди-ку, деган фикр хаёлни ўзига тортиб турарди.
Охири бирор китобни ўқиб, таржима қилинса яхши бўлар, деган қарорга келдим. Ўйлаб, суриштириб, чамалаб кўргач, «Ал-адаб ал-муфрад»ни таржима ва шарҳ қилиш жуда зарур, деган фикр ғолиб чиқди. Шу билан бирга, қилинадиган таржима ва шарҳни овоз ёзиш асбоблари орқали ёзиб бориш ҳам керак, дея мулоҳаза қилдим.
Бемалол ўтадиган суҳбатларга «Ал-адаб ал-муфрад»нинг Тошкентда чоп этилган нусхасини ва овоз ёзиш асбобини олиб борадиган бўлдим. Бу иш кўпчиликка ёқиб тушди. Аста-секин мазкур услуб одат тусига кириб қолди. Суҳбат ўтадиган хонадон соҳиблари ҳам суҳбатларни ёзиб оладиган бўлишди. Шу тариқа ёзувлар ҳам тарқала бошлади.
Кўпчилик мазкур ёзувларни эшитиб, ташаккур ҳамда фикр-мулоҳазаларини айта бошлади. Баъзи имом домлаларимиз ва аҳли илмларимиз ҳадиси шарифларнинг арабча матни ўқилиб, сўнгра таржима ва шарҳ бўлгани уларга жуда қўл келаётганини айтишди.
Афсуски, бу хайрли ишнинг бошланиш тарихини қайд қилмаган эканмиз. Аммо у чамаси беш йил давом этиб, 2005 йилнинг охирлари, 2006 йилнинг бошларида ниҳоясига етди.
Бу орада мухлис кишиларимиз «Ал-адаб ал-муфрад»нинг шарҳи ила овозли нусхасини юқори савияда таҳрир қилиб, яхлит ҳолатга келтириш йўлида анча меҳнат сарфлашди. Тушиб ёки йўқолиб қолган ҳадислар таржимаси ва шарҳини камина ходимингизни қистаб юриб, тўлдириш ва тартибга солиш ишларини амалга оширишди. Уларнинг ихлос ила амалга оширган ишлари «Ал-адаб ал-муфрад»нинг қирқ беш соатлик овозли нусхасини тайёрлаш ила охирига етди. Аллоҳ таоло уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин!
«Ал-адаб ал-муфрад»нинг овозли таржима ва шарҳини қилиш жараёнида ҳам баъзи муҳтарам кишиларимиз агар бу овозли ёзувларни қоғозга тушириш ишлари бошланса, хизматга тайёр эканликларини айтишган эди. Кейинчалик бу фикр пишиб етилди. Ишни бошлаш ҳақида маслаҳат очилган пайтнинг ўзида унга боғлиқ кишиларимиздан бири оғзаки шарҳни аллақачон қоғозга туширишни бошлаганлари ҳақидаги хабарни айтдилар.
Бу хайрли ишни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда бошладик. «Ал-адаб ал-муфрад»нинг арабча матнини қўйиб, кейин сўзма-сўз таржима ва шарҳ қилишни режалаштирдик. Албатта, овозли нусханинг ўзи билан кифояланиш кўзланган мақсадга мувофиқ бўлмаслигини эътиборга олиб, унга кўпгина қўшимчалар қилишни кўзладик.
Чет элдаги замондош катта уламолардан баъзилари «Оғзаки айтилган гапларни қоғозга туширишдан ва ўқувчига мослаб тайёрлашдан кўра янгитдан ёзган осонроқ», деган гапни ёзганида, уни ўқиб, ажабланган эдим.

«Ким табиб, бошига тушган табиб» деганларидек, бу иш давомида мазкур олимнинг гапи бежиз эмаслиги англаб етилди. Бир маънони оғзаки ифода этиш билан ёзма ифода этиш орасида катта фарқ бор экан. Оғзаки баён вақтида кўп нарсалар аниқ ёритилмай қолиб кетар экан.
Албатта, кўпчилик ҳузурида гапираётган одамнинг чуқур ва аниқ таҳлил қилишга фурсати бўлмайди. Шу сабаб, баъзи нарсалар охиригача айтиб ўтилмайди. Қўйингки, бунга ўхшаш мулоҳазалар кўп бўлади.
«Ал-адаб ал-муфрад»ни қоғозга тушириш жараёнида кўпгина нуқсон ва камчиликларимизни кўзимиз билан кўрдик. Баъзи жумла ва сўзларни қайта-қайта кўришга, таҳлил қилишга мажбур бўлдик. Турли ҳадис китоблари шарҳларини диққат-эътибор билан ва қайта-қайта ўқишга тўғри келди. Оғзаки таржима ва шарҳда йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш насиб этди.
Шу билан бирга, турли қўшимча маълумотлар тақдим этилди. Бошқа китобларни ёзиш жараёнида олинган тажрибалар ишга солинди. Ҳаммамиз учун керакли илмий маълумотлар тартибли равишда қўшилди. Натижада ёзма шарҳ оғзаки шарҳдан беш баробар кўпайди. Ва ниҳоят, Аллоҳ таолонинг ёрдами ила қўлингиздаги китоб ёруғ дунё юзини кўрди. Уни яхши умидлар ила «Одоблар хазинаси» деб номладик. Зотан, унда набавий одобларнинг катта мажмуаси жамлангандир.
Бу масъулиятли ва машаққатли ишда бизга ёрдамчи бўлган барча азизларга чин қалбдан ташаккур изҳор этамиз ва уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қиламиз.
Аллоҳ таолонинг Ўзи бу камтарона амални даргоҳида қабул айласин ва унинг Ислом ҳамда мусулмонлар учун фойдали бўлишини насиб этсин!
Бу ишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!
Унинг осон кўчиши ва фойдали бўлишини Ўзи таъминлаган бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 24.06.2006. Тошкент.

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:


Китобда қуйидаги мавзудаги ҳадислар билан танишасиз:

Имом Бухорийнинг сийратлари, исмлари, насаблари ва туғилишлари 
Имом Бухорийнинг болалик даври
Илм талаби 
Имом Бухорийнинг шахсий сифатлари 
Заковат, ёд олиш ва етуклик 
Самарқанддаги имтиҳон 
Боғдоддаги имтиҳон 
Имом Бухорийнинг устозлари ва шогирдлари 
Мақтов ва улуғлашлар 
Имом Бухорийнинг асарлари 
Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида 
Имом Бухорийнинг вафотлари 
«Саҳиҳул Бухорий» 
Китобнинг «Жомеъ» деб номланиши сабаби 
Фақат саҳиҳ ҳадисларга суянилгани ҳақида 
«Жомеъ Саҳиҳ»даги ҳадислар сони ҳақида 
«Саҳиҳул Бухорий»нинг ҳадис китоблари орасидаги мартабаси 
«Ал-адаб ал-Муфрад» китоби ҳақида
Китобнинг нақл қилиниши 
Аллоҳ таолонинг «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик» деган қавли
Онага яхшилик қилиш 
Отага яхшилик қилиш 
Зулм қилсалар ҳам, ота-онага яхшилик қилиш 
Ота-онага юмшоқ гапириш 
Ота-онани мукофотлаш 
Ота-онага оққ бўлиш 
Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди 
Маъсият бўлмаса, киши ота-онасига яхшилик қилаверади 
Ота-онасини топиб жаннатга кира олмаган одам ҳақида 
Ким ота-онасига яхшилик қилса, Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади 
Киши мушрик отасига истиғфор айтмайди 
Мушрик ота-онага яхшилик қилиш 
Киши ота-онасини сўкмайди 
Ота-онага оққ бўлиш уқубати 
Ота-онанинг йиғиси 
Ота-онанинг дуоси 
Насрония онага Исломни арз қилиш 
Ота-онага вафотларидан сўнг яхшилик қилиш 
Отаси силаи раҳм қилган одамга яхшилик қилиш 
«Отангга сила қилганни кесма – нуринг сўнади» 
Дўстлик мерос қолади 
Киши отасини исми ила чақирмайди, ундан аввал ўтирмайди ва унинг олдида юрмайди 
Отани куня ила чақириш мумкинки? 
Силаи раҳмнинг вожиблиги 
Силаи раҳм 
Силаи раҳмнинг фазли 
Силаи раҳм умрни зиёда қилади 
Аллоҳ силаи раҳм қилганни яхши кўради 
Яхшиликни яқинлардан бошлаш 
Ичида қариндошлик алоқасини узган бор қавмга раҳмат тушмайди 
Қариндошлик алоқасини узганнинг гуноҳи 
Қариндошлик алоқасини узувчининг бу дунё-даги уқубати 
Қилганига яраша қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас 
Золим қариндошга силаи раҳм қилишнинг фазли 
Жоҳилиятда силаи раҳм қилиб, кейин мусулмон бўлган киши 
Мушрикка силаи раҳм ва ҳадя қилиш 
Насабларингизни ўрганинг, у орқали силаи раҳм қиласиз 
Мавло «Мен фалончиданман» дейдими? 
Қавмнинг мавлоси ўзидандир 
Икки ёки бир қиз боққан киши 
Учта сингилни тарбиялаган киши 
Қайтган қизини қарамоғига олган кишининг фазли 
Қизлар ўлимини истаганни ёмон кўрган одам 
Бола бахиллик ва қўрқоқлик боисидир 
Кичкина болачани елкага кўтариш 
Бола–кўзнинг қорачиғи 
Соҳибига моли, боласи кўпайиши ҳақида дуо қилган киши 
Волидалар раҳимлидирлар 
Кичик болаларни ўпиш 
Ота-онанинг одоби ва боласига яхшилиги 
Отанинг боласига яхшилиги 
Раҳим қилмаганга раҳим қилинмайди 
Раҳмат юз бўлакдир 
Қўшнига васият қилиш 
Қўшнининг ҳаққи 
Яхшиликни қўшнидан бошлаш 
Эшиги яқинига ҳадя қилади 
Қўшниларнинг яқинроғидан, cўнг ундан кейингисидан 
Қўшнисининг юзига эшигини ёпган одам 
Қўшни оч қолиб, ўзи тўқ бўлмас 
Шўрва сувини кўпроқ қилиб, қўшниларга улашиш 
Қўшниларнинг яхшиси 
Солиҳ қўшни 
Ёмон қўшни 
Қўшнига озор бермаслик 
Қўшни аёл қўшни аёлга қўйнинг туёғини ҳам арзимас санамасин 
Қўшнининг шикояти 
Озор бериб, қўшнисини кўчишга мажбур қилган киши 
Яҳудий қўшни 
Карам боби 
Яхшига ҳам, ёмонга ҳам эҳсон қилиш ҳақида 
Етимни қарамоғига олган одамнинг фазли 
Ўзининг етимини қарамоғига олиб, парвариш қилишнинг фазли 
Ота-онаси вафот этиб кетган етимни қарамоғига олишнинг фазли 
Уйларнинг энг яхшиси етимга яхшилик қилинган уйдир 
Етимга раҳимдил отадек бўлгин 
Етим боласини деб турмуш қурмаган бева аёлнинг фазли 
Етимнинг одоби 
Ёш боласи вафот этган одамнинг фазли 
Чала боласи ўлган шахс 
Қўл остидагиларга яхши қараш 
Ёмон қулчилик қилиш 
Аъробийга ходимни сотиш 
Ходимни афв қилиш 
Қул ўғирлик қилса 
Ходим гуноҳ қилса 
Ёмон гумондан хавфсираб ходимга муҳр қўйиш 
Ёмон гумондан қўрқиб ходимига санаб бериш 
Ходимга адаб бериш 
«Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин» дема 
Юзга урмаслик 
Қулининг юзига тарсаки туширган уни озод қилсин 
Қулнинг қасос олиши 
Уларга ўзингиз кийган либосдан кийдиринг 
Қулларни сўкиш 
Қулига ёрдам бериш 
Қулга тоқати етмайдиган иш буюрмаслик 
Қулга ёки ходимга берилган нафақа садақадир 
Қули билан ўтириб таом ейишни ёқтирмаслик 
Ўзи еган нарсадан қулига ҳам едириш 
Таом еса, ходимини бирга ўтқазадими? 
Қул хожасига насийҳат қилса 
Қул ҳам масъулдир 
Қул бўлишни яхши кўрган одам 
«Қулим» демаслик 
Қул «саййидим» деса бўладими? 
Киши ўз аҳлининг масъулидир 
Аёл киши масъулдир 
Кимга маъруф қилинса, унга мукофот берсин 
Мукофот топмаган дуо қилсин 
Одамларга шукр айтмаган шахс 
Кишининг биродарига ёрдами 
Дунёда маъруфга аҳл бўлган охиратда ҳам аҳл бўлади 
Ҳар бир яхшилик садақадир 
Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш 
Яхши гапни айтиш 
Экинзорга чиқиб, у ердаги нарсалардан саватда аҳли-аёли учун елкасида кўтариб келиш 
Чорбоғларга чиқиш 
Мусулмон биродарининг кўзгусидир 
Жоиз бўлмаган ўйин ва ҳазиллар 
Яхшиликка далолат қилувчи 
Одамларни афв этиш ва уларни кечириб юбориш 
Одамларга очиқ чеҳрали бўлиш 
Табассум 
Кулги боби 
Бутунича келиш ва бутунича бурилиш 
Маслаҳат сўралган омонат топширилган кабидир 
Машварат боби 
Дўстига нотўғри маслаҳат беришнинг гуноҳи 
Одамлар ўртасидаги ўзаро муҳаббат 
Улфатчилик боби 
Мазаҳ 
Ёш болага ҳазил қилиш 
Ҳусни хулқ боби 
Нафс саховати 
Ўтакетган бахиллик 
Фақиҳ бўлса, ҳусни хулқли бўлур 
Бахиллик 
Солиҳ мол солиҳ киши учун 
Ким ўз оиласида омонликда тонг оттирса 
Кўнгил шодлиги 
Тангликка учраганга ёрдам бериш

144-боб. Аллоҳдан хулқининг гўзал бўлишини сўраш  3

145-боб. Мўмин киши таҳқирловчи бўлмайди  9

146-боб. Лаънатловчи  15

147-боб. Қулини лаънатлаб, кейин  17 озод қилиб юборган киши  17

148-боб. Аллоҳнинг лаънати, Аллоҳнинг  ғазаби ва дўзах ила лаънатлашиш  18

149-боб. Кофирни лаънатлаш  19

150-боб. Чақимчи ҳақида  21

151-боб. Фаҳш гапни эшитиб, уни тарқатиш ҳақида   24

152-боб. Айбловчи ҳақида  28

153-боб. Бир-бирини мадҳ қилиш  35

154-боб. Кишининг ўзи ишонган биродарини мақташи  39

155-боб. Маддоҳларнинг юзига тупроқ сочилур  43

156-боб. Шеърда мадҳ қилиш  47

157-боб. Ёмонлигидан қўрқилган шоирга  бирон ато бериш  50

158-боб. Дўстингни унга оғир келадиган  нарса билан икром қилма  50

159-боб. Зиёрат ҳақида  51

160-боб. Бир қавмни зиёрат қилиб,  уларнинг ҳузурида таом еган одам  55

161-боб. Зиёратнинг фазли ҳақида  61

162-боб. Киши бир қавмни яхши кўрса-ю,  уларга етиша олмаса  62

163-боб. Катта ёшлиларнинг фазли  65

164-боб. Катта ёшлиларни улуғлаш  67

165-боб. Гап ва саволни катта бошлайди  68

166-боб. Катта гапирмаса, кичик гапирса бўладими?  72

167-боб. Катталарни бош қилиб олиш  74

168-боб. Мева болаларнинг кичигидан  бошлаб берилади   77

169-боб. Кичикларга раҳм қилиш  78

170-боб. Ёш болани қучоқлаш  78

171-боб. Эркак кичкина қизчани ўпса бўладими?  80

172-боб. Ёш боланинг бошини силаш  81

173-боб. Кичкина болага «Эй ўғлим», дейиш   82

174-боб. Ер юзидагиларга раҳм қил  86

175-боб. Аҳли-аёлга раҳм қилиш  89

176-боб. Ҳайвонларга раҳм қилиш  91

177-боб. Қушнинг тухумини олиш   96

178-боб. Қафасдаги қуш ҳақида  97

179-боб. Яхши гапни одамлар орасида тарқатиш   99

180-боб. Ёлғон дуруст бўлмайди  101

181-боб. Одамларнинг озорларига  сабр қилган киши  104

182-боб. Озорга сабр қилиш  105

183-боб. Орани ислоҳ қилиш  109

184-боб. Киши бировга ёлғон гапирса  ва у киши бунга ишонса  111

185-боб. Биродарингга ваъда бериб,  сўнг унга хилоф қилма  112

186-боб. Одамларнинг насабига тил теккизиш  113

187-боб. Ўз қавмини яхши кўриш  114

188-боб. Биров билан аразлашиш  116

189-боб. Мусулмон билан аразлашиш  123

190-боб. Биродари билан бир йил аразлашиб юриш  131

191-боб. Аразлашиб қолганлар тўғрисида  133

192-боб. Душманчилик ҳақида  135

193-боб. Ярашиш учун салом бериш кифоя  143

194-боб. Ёш болаларнинг орасини ажратиш  144

195-боб. Биродарига сўрамаса ҳам маслаҳат бериш  145

196-боб. Ёмон ўрнак бўлишни ёқтирмайдиган киши  146

197-боб. Макр ва алдамчилик ҳақида  148

198-боб. Сўкиш ҳақида  149

199-боб. Бировга сув тутиш  154

200-боб. Икки сўкишганнинг гуноҳи  биринчи бошлаганнинг зиммасидадир  156

201-боб. Сўкишганлар – бир-бирларининг обрўсини  тўкаётган ва ёлғон гапираётган икки шайтондир  158

202-боб. Мусулмонни сўкиш фосиқликдир  161

203-боб. Одамларнинг юзига гапирмаслик  170

204-боб. Бошқаларга ўз тушунчаси бўйича  «Эй мунофиқ», дейиш  173

205-боб. Биродарига «Эй кофир», дейиш  178

206-боб. Ғанимларнинг шодланиши  179

207-боб. Мол-дунёдаги исрофгарчилик ҳақида  180

208-боб. Исрофгарлар ҳақида  185

209-боб. Манзилларни ислоҳ қилиш  186

210-боб. Бинога сарф қилиш  187

211-боб. Ишчилари билан бирга ишлаш  188

212-боб. Бинода кимўзарга ҳаракат қилиш  189

213-боб. Бино қуриш ҳақида  192

214-боб. Кенг маскан  195

215-боб. Болохона қилиш  196

216-боб. Биноларга нақш солиш  198

217-боб. Мулойимлик ҳақида  204

218-боб. Турмушда мулойимлик  213

219-боб. Бандага мулойимлиги учун  бериладиган нарса  214

220-боб. Хотиржамлик бахш этиш ҳақида  215

221-боб. Дағаллик  218

222-боб. Мол учун ҳаракат қилиш  221

223-боб. Мазлумнинг дуоси  224

224-боб. «Бизга ризқ бергин, чунки сен ризқ  берувчиларнинг яхшисисан» қавлига кўра  банда ризқни Аллоҳдан сўраши кераклиги   225

225-боб. Зулмнинг зулмат экани ҳақида  226

226-боб. Беморнинг каффорати  245

227-боб. Кечаси бемор кўришга бориш  252

228-боб. Бетобга саломатлигидаги  амалларининг савоби ёзилиб туриши  258

229-боб. Беморнинг «Мен касалман»,  дейиши шикоятми?  269

230-боб. Ҳушидан кетганни кўргани бориш  277

231-боб. Бемор болаларни кўргани бориш  278

232-боб.  281

233-боб. Аъробийларни кўргани бориш  283

234-боб. Касалларни кўргани бориш  284

235-боб. Беморни кўргани борганнинг унга шифо сўраб дуо қилиши  291

236-боб. Бемор кўргани боришнинг фазли  296

237-боб. Бемор ва уни кўргани  борганга ҳадис айтиш  297

238-боб. Беморнинг олдида намоз ўқиган киши  298

239-боб. Мушрикни кўргани бориш  299

240-боб. Бемор кишига нима дейилади?  301

241-боб. Бемор қандай жавоб беради?  305

242-боб. Фосиқни кўргани бориш  310

243-боб. Аёлларнинг бемор эркакни  кўргани бориши  311

244-боб. Бемор кўргани борган кишининг  уйдаги нарсаларга назар солиши макруҳлиги  312

245-боб. Кўзи оғриганни кўргани бориш  313

246-боб. Беморни кўргани кирган  киши қаерда ўтиради?  316

247-боб. Киши ўз уйида нима иш қилади?  318

248-боб. Киши биродарини яхши кўрса,  унга билдириши  321

249-боб. Бировни яхши кўрса, у билан низо  қилмаслик ва у ҳақда сўраб-суриштирмаслик  324

250-боб. Ақл қалбда бўлади  326

251-боб. Кибр ҳақида  329

252-боб. Мазлумнинг золимдан ўч олиши  342

253-боб. Қаҳатчилик ва очарчиликда ҳамдардлик  346

Инсонпарварлик ёрдами  354

254-боб. Тажрибалар ҳақида  357

255-боб. Аллоҳ йўлидаги биродарига таом бериш  361

256-боб. Жоҳилият шартномаси  362

257-боб. Дўстлашиш ҳақида  364

258-боб. Исломда иттифоқдошлик йўқ  366

259-боб. Ёмғир ёға бошлаганда ёмғир остида туриш  367

260-боб. Қўй баракадир  368

261-боб. Туя ўз аҳли учун иззатдир  371

262-боб. Аъробийлик  375

263-боб. Қишлоқда яшаш  376

264-боб. Чўлдаги сувхонага чиқиш  377

265-боб. Сир сақлаш ва турли одамлар  билан  ўтириб, ахлоқларини ўрганишни ёқтириш  378

266-боб. Ишларда шошилмаслик  380

267-боб. Ишларда шошилмаслик  384

268-боб. Тажовузкорлик ҳақида  388

269-боб. Ҳадя қабул қилиш  395

270-боб. Одамлар аччиқланганда  ҳадя қабул қилмаслик  397

271-боб. Ҳаё ҳақида  399

272-боб. Тонг отганда нима дейилади?  415

273-боб. Бошқа кишини дуо қилиш  416

Дуонинг одоблари  419

274-боб. Ихлос билан қилинган дуо  425

275-боб. Қатъийлик ила дуо қилсин, чунки У Зотни мажбурловчи йўқ!  427

276-боб. Дуода қўлни кўтариш  429

277-боб. Саййидул истиғфор  439

278-боб. Биродарига ғойибдан дуо қилиш  444

279-боб.  449

280-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи  васалламга салавот айтиш  462

281-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинганда салавот айтмаган киши  470

282-боб. Мазлумнинг золимни дуоибад қилиши  476

283-боб. Узоқ умр сўраб дуо қилиш  480

284-боб. Банда шошмаса, дуоси ижобат бўлиши  483

285-боб. Дангасаликдан паноҳ сўраб дуо қилиш  487

286-боб. Аллоҳдан сўрамаса, унинг ғазаби келади   3

287-боб. Аллоҳнинг йўлида сафга турганда қилинадиган дуо   6

288-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари   7

289-боб. Ёмғир бошлангандаги дуо   47

290-боб. Ўлим тилаш   48

291-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари   49

292-боб. Мушкуллик тушгандаги дуо   67

293-боб. Истихора дуоси   73

294-боб. Султондан қўрқилганда   78

295-боб. Дуо қилувчига сақлаб қўйиладиган ажру савоб   81

296-боб. Дуонинг фазли   84

297-боб. Шамол турганда ўқиладиган дуо   89

298-боб. Шамолни сўкманглар   90

299-боб. Момақалдироқ пайтидаги дуо   92

300-боб. Момақалдироқни эшитганда   92

301-боб. Аллоҳдан офият сўраган киши   95

302-боб. Ўзига бало сўраб дуо қилишни ёқтирмаслик   100

303-боб. Балонинг шиддатидан паноҳ сўраш   104

304-боб. Койишда кишининг каломини қайтариш  105

305-боб.   107

306-боб. Ғийбат ва Аллоҳ таолонинг: «Баъзингиз  баъзингизни ғийбат қилмасин» деган қавли ҳақида   111

307-боб. Маййитни ғийбат қилиш   118

Ғийбатнинг каффороти   122

308-боб. Отаси билан бирга ёш боланинг  бошини силаб, унга барака тилаш   122

309-боб. Аҳли исломнинг бир-бирларига эркалиги   125

310-боб. Меҳмоннинг ҳурмати ва унга хизмат қилиш   127

311-боб. Меҳмоннинг мукофоти   130

312-боб. Зиёфат уч кун бўлади   132

313-боб. Тангликка солгунча турилмайди   133

314-боб. Бировникида ётиб қолиш   134

315-боб. Меҳмон маҳрум ҳолда тонг оттирса   135

316-боб. Киши меҳмонга ўзи хизмат қилиши   136

317-боб. Меҳмонга таом бериб, ўзи намоз ўқиган киши   137

318-боб. Кишининг аҳлига нафақаси   141

319-боб. Кишининг ҳар бир нарсадан, ҳатто  аёлининг оғзига тутган луқмадан ҳам ажр олиши   145

Нафақа ҳақидаги фасл   146

320-боб. Кечанинг учдан бири қолганда дуо қилиш   148

321-боб. Кишининг бировни сифатлаб  (ғийбат учун эмас) «фалончи жингалак соч»,  «қора», «новча», «пакана» дейиши   150

322-боб. Хабарни ҳикоя қилиб беришнинг  зарари йўқ, деб билган киши ҳақида   157

323-боб. Мусулмоннинг айбини беркитиш   159

324-боб. Кишининг «Одамлар ҳалок бўлди», дейиши   161

325-боб. Мунофиққа «саййид» дейилмаслиги   161

326-боб. Мақтов эшитган одам нима дейди?   162

327-боб. Ўзи билмаган нарсани «Аллоҳ билади», демаслик   165

328-боб. Камалак   166

329-боб. Мажарра   167

330-боб. «Аллоҳим! Мени раҳматинг қарор  топган жойда қилгин» дейишни ёқтирмаслик   168

331-боб. Замонни сўкманглар   169

332-боб. Биродари бурилиб кетганда  тикилиб назар солмаслик   171

333-боб. «Шўринг қурсин», дейиш   172

334-боб. Бино   177

335-боб. «Йўқ, отанг билан қасамки», дейиш   179

336-боб. Сўраганда оз сўраш ва уни мақтамаслик   181

337-боб. «Душманинг яшамагур!» дейиш   183

338-боб. «Аллоҳ ва фалончи», демаслик   184

339-боб. «Аллоҳ ва сен хоҳлаган нарса», дейиш   185

340-боб. Қўшиқ ва кўнгилхушлик   187

341-боб. Ҳадий ва гўзал кўриниш   190

342-боб. «Ва у сенга ўзинг тадоригини кўрмаган  хабарларни келтирур»  194

343-боб. Орзу қилиш макруҳ бўлган нарсалар   195

344-боб. Узумни «карм» деб атамаслик   196

345-боб. «Шўринг қурсин», дейиш   197

346-боб. «Ҳой ҳаната» дейиш   198

347-боб. «Мен дангасаман» дейиш   199

348-боб. Дангасаликдан паноҳ сўраш   200

349-боб. «Жоним сенга фидо», дейиш   202

350-боб. «Ота-онам сенга фидо бўлсин», дейиш   206

351-боб. Отаси мусулмон бўлмаган кишига  «Эй ўғлим», дейиш   208

352-боб. «Менинг нафсим ифлос бўлди», демаслик   210

353-боб. Абулҳакам куняси ҳақида   211

354-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга  чиройли исм ёқар эди   214

355-боб. Тез юриш ҳақида   215

356-боб. Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб исмлар   216

357-боб. Исмни бошқасига ўзгартириш   218

358-боб. Аллоҳ азза ва жаллага энг ёқмайдиган исмлар   219

359-боб. Исмни кичрайтириб айтиш шафоатнинг турлари   222

360-боб. Кишини ўзи яхши кўрган исми билан чақириш   226

361-боб. Осия деган исмни ўзгартириш   227

362-боб. Сорм деган исм ҳақида   231

363-боб. Ғуроб деган исм ҳақида   233

364-боб. Шиҳоб деган исм ҳақида   234

365-боб. Ос деган исм ҳақида   235

366-боб. Соҳибини чақирганда исмни қисқартириш   237

367-боб. Заҳм деган исм ҳақида   241

368-боб. Барра деган исм ҳақида   243

369-боб. Афлаҳ ҳақида   244

370-боб. Рабоҳ ҳақида  246

371-боб. Анбиёларнинг исмлари   246

372-боб. Ҳазн деган исм ҳақида   250

373-боб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  исмлари ва кунялари   252

374-боб. Мушрик куняланадими?   255

375-боб. Ёш боланинг куняси   256

376-боб. Фарзанд туғилмай туриб куня бериш   257

377-боб. Аёллар куняси   258

378-боб. Бир кишини ўзида бор нарса ёки  улардан бири билан кунялаш   260

379-боб. Улуғлар ва фазл аҳли билан қандай юрилади?   261

380-боб.   263

381-боб. Шеърда ҳам ҳикмат бўлади   264

382-боб. Калом каби шеърнинг ҳам яхши-ёмони бўлади   281

383-боб. Шеър ўқишни сўраган киши   286

384-боб. Шеър ғолиб бўлишини ёқтирмаган киши   288

385-боб. «Баёнда сеҳр бор» деган киши   294

386-боб. Шеърдан макруҳ кўрилгани   296

387-боб. Кўп калом   297

388-боб. Орзу қилиш   301

389-боб. Одам, нарса ёки отнинг «У – денгиз» дейилиши   304

390-боб. Лаҳн учун уриш   306

391-боб. «Бу ҳеч нарса эмас» дейиш  билан  «Бу ҳақ эмас» деган гапни ирода қилиш  308

392-боб. Маъориз ҳақида   309

393-боб. Сирни фош қилиш   315

394-боб. Масхара ва Аллоҳ азза ва жалланинг:  «бир қавм бошқа қавмни масхара қилмасин», деган қавли  316

395-боб. Ишларда шошилмаслик   320

396-боб. Тор кўча ёки йўлни кўрсатган одам   322

397-боб. Кўзи ожизни адаштирган одам   327

398-боб. Бағйи   328

399-боб. Бағйининг уқубати   334

400-боб. Ҳасаб ҳақида  335

401-боб. Руҳлар сафарбар қилинган аскарларга ўхшайди   340

402-боб. Ҳайратланган кишининг «Субҳаналлоҳ!» дейиши   342

403-боб. Қўл билан ерни силаш   347

404-боб. Хазф   349

405-боб. Шамолни сўкманглар   350

406-боб. «Бизга фалон ва фалон бурждан 

ёмғир ёғдирилди», деган киши   352

407-боб. Булутни кўрганда нима дейилади?   353

408-боб. «Тияро»   357

409-боб. Фолга юрмаган кишининг фазли   359

410-боб. Жинлардан шумланиш   362

411-боб. Умидворлик ҳақида   364

412-боб. Яхши исм баракотидан умидвор бўлиш   370

413-боб. Отдан шумланиш   372

414-боб. Акса уриш   375

415-боб. Акса урганда нима дейилади?   376

416-боб. Акса урувчининг ташмити   377

417-боб. Аксани эшитган «Алҳамдулиллаҳ», дейди   387

418-боб. Аксани эшитган қандай ташмит айтади?   388

419-боб. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтмаганга яхши истак билдирилмайди   392

420-боб. Акса ургандан кейин нима қилиш керак?   395

421-боб. «Агар Аллоҳга ҳамд айтган бўлсанг,  сени раҳм қилсин», деган киши   397

422-боб. «Об» демасин   398

423-боб. Қайта-қайта акса урса  399

424-боб. Яҳудий акса урганда   400

425-боб. Эркакнинг аёлга ташмит айтиши   401

426-боб. Эснаш ҳақида   402

427-боб. Жавобда «Лаббайка», дейиш   403

428-боб. Биродари учун ўрнидан туриш   405

429-боб. Ўтирган одам учун туриш   423

430-боб. Эснаганда қўлини оғзига қўйсин   426

431-боб. Биров бировнинг сочини қараб қўйса бўладими?   428

432-боб. Таажжубланганда бош чайқаш ва лаб тишлаш   434

433-боб. Киши ажабланганда қўлини сонига  ёки нарсага уриши   435

434-боб. Биродарининг сонига шапатилаган ва  унга ёмонлик ирода қилмаган киши   438

435-боб. Ўзи учун одамларнинг ўтириши ва  туришини ёқтирмаган киши   

436-боб.   

437-боб. Оёғи уюшган киши нима дейди?   

438-боб.   

439-боб. Ёш болалар билан қўл бериб сўрашиш   

440-боб. Қўл бериб сўрашиш   

441-боб. Аёл киши ёш боланинг бошини силаши  

442-боб. Қучоқлаб кўришиш 

443-боб. Киши қизини ўпиши  

444-боб. Қўлни ўпиш  

445-боб. Оёқни ўпиш  

446-боб. Киши бошқани улуғлаб, ўрнидан туриши  

447-боб. Салом беришнинг бошланиши  

448-боб. Саломни тарқатиш  

449-боб. Саломни аввал берган киши  

450-боб. Саломнинг фазли  

451-боб. Салом Аллоҳ азза ва жалланинг  исмларидан биридир  

452-боб. Мусулмоннинг мусулмондаги  ҳаққи учрашганда саломлашишдир  

453-боб. Юраётган ўтирганга салом беради  

454-боб. Уловдаги ўтирганга салом беради 

455-боб. Пиёда отлиққа салом берадими?  

456-боб. Озчилик кўпчиликка салом беради  

457-боб. Кичик каттага салом беради  

458-боб. Саломнинг охири  

459-боб. Ишора билан салом бериш  

460-боб. Эшиттириб салом бериш  

461-боб. Ким чиқса, салом беради ва унга ҳам салом берилади  

462-боб. Мажлисга келганда салом бериш  

463-боб. Мажлисдан турганда салом бериш  

464-боб. Турганда салом берган кишининг ҳаққи  

465-боб. Кўришиш учун қўлини мойлаш  

466-боб. Таниш ва нотанишга салом бериш  

467-боб.  

468-боб. Фосиққа салом берилмайди  

469-боб. Халуқ суртган ва маъсият соҳибларига салом бермаган киши  

470-боб. Амирга салом бериш  

471-боб. Уйқудаги одамга салом бериш  

472-боб. Ҳайяка Аллоҳ  

473-боб. Марҳабо  

474-боб. Саломга алик олиш  

475-боб. Саломга алик олмаган киши  

476-боб. Саломга бахиллик қилган киши  

477-боб. Болаларга салом бериш  

478-боб. Аёлларнинг эркакларга салом бериши  

479-боб. Аёлларга салом бериш  

480-боб. Хос салом беришни ёқтирмаган киши  

481-боб. Ҳижоб ояти қандай нозил бўлган?  

482-боб. Уч аврат ҳақида  

483-боб. Ўз аёли билан бирга овқатланиш  

484-боб. Одам яшамайдиган уйга кириш  

485-боб. Қўлингизда мулк бўлганлар  ҳам изн сўрасин 

486-боб. «Қачонки болаларингиз балоғатга етса...»  деган қавли  

487-боб. Онанинг олдига киришда изн сўраш  

488-боб. Отанинг олдига киришга изн сўраш  

489-боб. Отасидан ҳам, боласидан ҳам изн сўрайди  

490-боб. Сингилдан изн сўраш  

491-боб. Ака-укасидан изн сўрайди  

492-боб. Изн уч марта сўралади  

493-боб. Изн сўраш

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар