«Ҳайз ва нифос ҳукмлари»
Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан ҳайз, нифос ва истиҳоза масалаларидан иборат ушбу рисолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Рисоламиз ниҳоятда нозик, хос бир мавзуга оид бўлиб, уларни нафақат аёллар, балки ҳар бир мусулмон билиши зарурдир. Бу илм мусулмон кишининг ўзига ёки яқин одамига албатта керак бўлади. Афсуски, кўпгина аҳли илмлар бундай нозик масалаларни ўргатишдан ўзини олиб қочади. Шунинг учун бу борада каттагина бўшлиқ пайдо бўлган. Ҳолбуки, бу – ҳаёт тақозо қилгани учун ўрганиш шаръан фарз қилинган илмдир.
Биз назарда тутаётган илм ҳайз ва нифос илмидир. Бу илмда истиҳоза ва соҳиби узрларга тааллуқли масалалар ҳам ўрганилади. Аёл киши бор эканки, албатта бу мавзуга иши тушади. Шунинг учун ҳам бу илмни ўрганиш фарзи айндир. Аслида бу мавзу фақат аёлларга хос, бироқ оила қуришга тайёрланаётган эркаклар ҳам уни ўрганиб қўйиши, жуда чуқур бўлмасада, умумий маълумотга эга бўлиши шарт. Шариат илмини ўргатадиган эркак аҳли илмлар эса бу илмни барча тафсилотлари билан пухта ўрганиши талаб қилинади.
Демак, бу илмни ўрганиш аввало аёлларга фарзи айн экан, аммо эркаклар ҳам аёллари билан бўладиган муносабатларда муаммога дуч келмаслик учун уни ўрганиб қўйишлари керак.
Муаллиф: Др. Салоҳ Абул Ҳож
Таржимонлар: Гиёсиддин Ҳабибуллоқ Абдуссами. Хайруллоқ Абдулбосит Абдулвоҳид
Нашриёт: «Falaq nashr»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9910-5022-0-0
Ўлчами: 15x22 см (60x90 1/16)
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 20 январдаги №03-07/380 сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
- Stock: Сотувда бор
- Код: 7146
- Вазни: 0.19кг
- ISBN: 978-9910-5022-0-0