Menu
Your Cart

«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»

«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»
«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»
йўқ
«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»
«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»

«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»

  Инсон туғилади, вояга етади, севиб-севилади ва турмуш қуради. Эркак ва аёл ўртасида ўрнатилган «муҳаббат риштаси» орқали янги бир ҳаётга пойдевор қўйилади. Гарчи бу табиий жараён бўлсада, аёлнинг бўлажак онага айланиши, аслида, кўринганидек осон эмас. Аксинча, оналик бу эҳтимоллар нисбатига кўра, миллиондан бир холатда рўй берадиган «мўъжизавий» саёҳатдир.

Демак, аёл организмида тухум ҳужайраларнинг ривожланиши давом этар экан, бу даврда бачадон шиллиқ қавати қалинлаша бошлайди. Бу қалинлашувдан мақсад «янги ҳаёт» пайдо бўлгач, сўнг ҳосил бўладиган эмбрионнинг бачадонда осонлик билан ушлаб турилишини таъминлашдан иборат. Кўпинча фақат 1 та уруғ етилиб, ёрилиб чиқади.

Уруғ ривожланиб, етилган учинчи ҳафтада найчаларга тушганда ҳомиладорлик пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун сперматозоидлар машаққатли ва оғир бир сафарни «бошдан ўтказишлари» керак бўлади. Дастлабки нишон – бачадон оғзидир. Бироқ бу орган ўзини ташқи моддалардан ҳимоя қиладиган суюқлик ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Бу суюқлик эркак ҳужайраларининг кўп қисмини нобуд қилиб, йўл бошидаёқ «пойга»дан чиқариб юборади. Бачадон оғзидан бир амаллаб «ўтиб олган» уруғ хужайралари бачадон йўллари ва найчаларида ҳаёт-мамот учун муросасиз кураш олиб боради. Бу кураш жараёнида эркак ҳужайраларининг аксарияти турли таъсирлар натижасида ҳалок бўлади ва сперматозоидларнинг атиги 1 фоизигина бачадон ичкарисига кира олади.

Албатта, «пойга» бачадон ичида ниҳояланмайди. Бундан кейинги 8 - 10 соат давом этадиган саёҳат давомида «омон қолган» уруғ ҳужайралари аёлдаги тухум мембранасига етиб боришлари керак бўлади. Бу узоқ йўл натижасида эркак ҳужайраларининг қарийб барчаси «пойга»дан чиқариб юборилади. Бачадоннинг «ҳалок қилувчи» суюқлик ишлаб чиқариши ва бачадон йўлакларининг муҳофазалангани тасодифий эмас, гўё энг иродали, энг кучли ва энг соғлом номзодни қидираётгандек ва бу «номзод»нинг тухум мембранасига етиб бориши натижасида энг яхши шароитларда ҳам 30 фоиз амалга ошиш эҳтимоли бўлган ҳомиладорлик содир бўлади.

Бу шундай мўъжизаки, жараён давомида қадамлардан исталган бири кечикиб ташланса, яъни ҳалқаларда узилиш бўлса, ҳомила пайдо бўлмайди.

Ана шундан кейин ҳомиладорлик жараёнининг мўъжизавий онлари секин-аста ҳис этила бошланади. Кўз илғамас микроскопик ҳужайра шаклида, аммо юрак уриши бўлган ва ҳали бирор кўринишга эга бўлмаган митти «эт парчаси»да «янги ҳаёт» кўзга ташлана бошлайди.

Биз ултратовуш текширувида кўрганимиз ва балки ўша пайтда туғилган бўлганида шаклсиз қиёфасидан қўрқиб кетишимиз эҳтимоли бўлган митти вужудни она қучоғига ҳозирлаш учун «санъаткори» секин-аста «зийнатлай» бошлайди. Бу зийнатлар бири кўз, бошқаси эса қулоқ шаклида намоён бўлади. Она қорнида ҳеч бир эҳтиёжи бўлмаган, аммо дунёга келиши ва яшаши учун зарур бўлган барча аъзолар митти вужуднинг танасида бирин-кетин пайдо бўлади.

Бу жараёнда чақалоқ ва она ўртасида шундай боғланиш ҳосил бўладики, бу риштани киндик ичакчаси ёки йўлдош орқали ўрнатилган алоқа билангина тасвирлаб бўлмайди. Бу онанинг нафақат еб-ичиши, балки ҳис-туйғуларини ҳам чақалоғига етказадиган кўринмас риштадир.

Мана шу ришта муайян машаққатлардан иборат ҳомиладорлик даврини, оғриқларга тўла туғуруқни, уйқусиз ўтган йилларни, ҳаёт оқимини тўхтатиб қўядиган масъулиятли онларни она учун мўъжизавий фурсатга, меҳр-муҳаббатли муносабатларга айлантиради. Ҳатто чақалоқнинг таглигини алмаштириш ҳам онага хуш кайфият бағишлайди. Чунки она ва чақалоқ ўртасида бошқа ҳеч ким билан ўрнатилмайдиган ва фақат иккиси учунгина хос бўлган мўъжизавий бир ришта мавжуд.

Мазкур китоб илк лаҳзалардан бошлаб ўз танаси ва руҳиятида чексиз мўъжизаларнинг содир бўлишига гувоҳ бўлган азиз оналар учун ёзилди. Шу тариқа ҳар бир она бошдан кечирадиган ушбу жараён «муаммо, мушкулот» эмас, балки қадам-бақадам меҳр-муҳаббат билан давом эттириладиган бир «неъмат» ёмғири эканини англатиш учун бу мавзу қаламга олинмоқда.

Чунки оналик мўъжизадир ва ҳар бир она мўъжизавий ечимга эга бўлишга лойиқдир.


Муаллиф: Хадича Кубро Тонгар

Таржимон: Дилмурод Усмонов

Нашриёт: «Hilol nashr»

Ҳажми: 328 бет

Сана: 2023 йил

ISBN: 978-9943-9129-5-3

Ўлчами: 60×90 1/16

Муқоваси: қаттиқ

Mундарижа


Муаллиф ҳақида                 

Муқаддима. Оналик бу – мўъжизадир

Биринчи бўлим

Она-бола муносабатларидаги муаммоларга мўъжизавий ечимлар
Боғланганлик нима?

Она-бола муносабатларидаги муаммоларга мўъжизавий ечимлар    

1. Фарзандингизни яхши шароитларда дунёга  келтиринг                   

2. Гўдакни она сути билан озиқлантиришни афзал кўринг                  

3. Чақалоғингиз билан ёнма-ён ухлашга  ҳаракат қилинг                    

4. Кичкинтойингизни силаб-сийпаланг    

5. Кун тартибингиздаги тартибсизликдан хавотирланманг                 

6. Вазифаларингизни амалга оширишда мувозанатни таъминланг     

7. Уй юмушлари ва бола парваришлашда  яқинларингиздан ёрдам олинг                

8. Мукаммал бўлишдан кўра самимийликни  афзал билинг                 

9. Фарзандингизни бағрингизга босишдан ийманманг   

10. Ташвишларингиздан халос бўлинг     

11. Фарзандингиз истакларига лоқайд қараманг           

12. Болангизга эҳтиёжидан ортиғини берманг               

13. Ҳид билиш қобилиятини мустаҳкамланг                  

14. Фарзандингиз учун таом тайёрлаб беринг                

15. Фарзандингизга қаровчини алмаштирманг               

16. Болангизга меҳр-муҳаббат кўрсатинг                      

17. У билан ўйинлар ўйнанг                      

18. Зўравонликдан узоқ туринг                 

Бермуд учбурчаги: жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, психологик зўравонлик.                 

19. Фарзандингизнинг ўзлигини англашида  кўмак беринг                   

20. Болангизни тушуниш учун уни тинглашни  ўрганинг                      

21. Муҳим лаҳзаларни ўтказиб юборманг                      

22. Ҳурмат кўрсатинг        

23. Фарзанд билан муносабатларда отанинг  иштирокини ҳам таъминланг             

Иккинчи бўлим

Уйқу муаммоларига мўъжизавий ечимлар

Уйқу нима учун муҳим?     

24. Болангиз учун уйқу алгоритмини ташкил қилинг    

25. Болангизнинг ухлаши учун 

Ўзингиз намуна бўлинг       

26. Тинч ухлаши учун болангизни илиқ сувда чўмилтиринг                

27. Фарзандингиз хотиржам ором олиши учун унга 

Хавфсиз муҳит яратиб беринг                  

28. Болани массаж қилиб туринг             

29. Кундалик уйқу тартибига риоя қилинг                      

30. Боланинг энергия сарфлашига йўл қўйиб беринг     

Кичик ёшдаги болалар учун мароқли уйқуни таъминлайдиган очиқ ҳаво ўйинлари                       

31. Атроф-муҳитдаги турли таъсирларни бартараф қилинг                

32. Болангизга барқарор бир ўрин ҳозирлаб беринг      

33. Фарзандингизни стресслардан ҳимояланг                

34. Хона ҳароратини назорат қилинг       

35. Болангизни овқатлантиргандан кейин дарҳол ухлатманг              

36. Уни қўрқинчли фильмлардан узоқроқ тутинг          

37. Уйқу учун зарур анжомларни белгилаб олинг         

38. Ухлатишга тайёргарлик кўринг         

39. Тунги чироқдан фойдаланинг              

40. Уйқудан аввал дуо қилинг                  

41. Унга фаришталар ҳақида сўзлаб беринг                  

42. Болангизга ухлашидан аввал оқшом 

Эртакларини ўқиб беринг  

43. Болангизнинг кун билан 

Хайрлашувини таъминланг                       

44. Эртанги янги кун учун болангизда 

Иштиёқ уйғотинг                

45. Илиқ сут ичиринг          

46. Оҳиста тебратинг         

47. Алла айтиб беринг        

48. Болага жисман яқин бўлинг                

49. Эсноқ орқали уйқу ҳиссини уйғотинг

50. Ёнингизда ётишига рухсат беринг     

51. Ётоғини эрта айириб қўйманг             

52. Хона рангларига эътибор беринг        

53. Вақт бирликларини ўргатинг              

54. Уйқуолди ўйинларини биргаликда ўйнанг                

55. Қўрқинчли тушлардан алаҳлаганида ёнида бўлинг 

56. Уйқудан жазо ўрнида фойдаланманг 

57. Фарзандингизга ўз муаммоларига ўзи ечим 

Топа олиши учун имконият яратиб беринг                     

58. Ухлаши учун унинг кўнглига мос ўрин ҳозирлаб беринг                

59. Тунги ҳордиқни кечиктирманг            

60. Уйқу вақтида хушбўй ҳидлардан фойдаланинг       

Учинчи бўлим

Овқатланиш жараёнидаги муаммоларга мўъжизавий ечимлар

Тўғри овқатланиш нима учун муҳим?     

Овқатланиш муаммоларига мўъжизавий ечимлар        

61. Фарзандингизни она сути билан озиқлантиринг       

62. Қўшимча озуқаларга ўтишда эҳтиёткор бўлинг      

63. Нотўғри тасаввурлардан халос бўлинг                    

64. Қўшимча овқатларга секин-аста ўргатинг              

65. Болани алоҳида курсига ўтқазиб қўйманг, оилавий дастурхон атрофида овқатланишини таъминланг        

66. Овқатланиш вақтида телевизорни ўчириб қўйинг  

67. Фарзандингиз учун намуна бўлинг     

68. Овқатланиш пайтини жанжалга айлантирманг       

69. Фарзандингизнинг тийнатига қулоқ тутинг              

70. Уч одимли «омр» формуласидан фойдаланинг        

71. Овқат порциясини озайтиринг            

72. Сув ичишга ўргатинг    

73. Дастурхонингизни фарзандингизга мос қилиб ҳозирланг               

74. Овқатни жазо тариқасида едирманг 

75. Бола наслиятини эътибордан қочирманг                  

76. Ҳиссиётларингизни бошқаришни ўрганинг              

77. Физиологик муаммоларни ажрата олинг                  

78. Боланинг иштаҳаси бор ёки йўқлигини назорат қилинг                 

79. Болангизни носоғлом овқатлардан узоқ тутинг       

80. Она-бола биргаликда ошхонага киринг                    

81. Ошхонангизни болангиз учун хавфсиз ҳолга келтиринг                 

82. Болангизни бошқалар билан солиштирманг             

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим»
50 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4078
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943912953
Сотилган сони: 77
Кўрилган сони: 21109
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.