«Ҳикматли дунё» диний-маърифий дастурининг навбатдаги «Васатия – ҳаёт йўли» деб номланган сони видеотасвирга туширилди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2005 йил май ойи охирида Кувайт давлатида бўлиб ўтган "Мўътадиллик (васатия) ҳаёт йўли" мавзусидаги умумжаҳон Ислом илмий анжуманида иштирок этдилар. Анжуманга ушбу мавзуни танлашдан мақсад ёшларнинг нотўғри йўлларга кириб кетиши, динда ҳаддан ошиши, диний мутаассибликка берилиши каби муаммоларни муҳокама қилиш эди. Ушбу анжуманда муҳокама қилинган масалалар билан Сиз азизларни ҳам таништириш мақсадида дастурнинг аввалидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шу мавзудаги маърузалари ўрин олган.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Ҳикматли дунё” 4-қисм “Васатия – ҳаёт йўли” (DVD video)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2008
Ҳажми: 65 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
Дастуримизнинг давомида шайх ҳазратларининг қуйидаги саволларга берган жавоблари билан ҳам танишишингиз мумкин:
1. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби қандай бошланган?
2. Жумъа намозининг хутбасидан аввал имом маъруза қилаётганида намоз ўқиш мумкинми?
3. Жумъа намозига умуман бормайдиганларнинг қиёматдаги ҳоли қандай бўлади?
4. Жамоатда имомнингтаҳоратига гумон бўлса, унга иқтидо қилиш мумкинми?
5. Имомликка қироат ва тажвидни билмайдиган одам ўтиб қолди, Имомни қандай танлаш керак?
6. Субҳдан то бомдодга иқомат айтилгунча қандай намоз ўқиш мумкин?
7. «Таҳорат ҳақи» намозиининг ҳукми ва ўқилиш пайти қандай?
8. Отамнинг моли нисобга етган, бироқ закот бермайдилар. Шу молдан бизга олиб берган таомларини ейишимизжоизми?
9. Менга негадир кўзи ожизлар учун нашр этилган Қуръони Каримни тушун-маяпман. У араб тилига ихтисослашган кўзи ожизлар алифбосими?
10. Айтишларича, қарзи бор инсон садақа қилиши мумкин эмас экан. Қарздан узилгунча садақанингсавобидан бебаҳра юриладими?
11. Тадбиркор аёлнинг мижозлари асосан эркаклар бўлса, сафарга маҳрамсиз чиқиши мумкинми?
12. Соғлом аёл бепушт эркак билан фарзанд кўрмай яшаса, ўзига-ўзи жабр қилган бўлиб қолмайдими?
13. Азон эшитиладиган жойда азон айтмай намоз ўқиса бўладими?
14. Руку ва саждага бораётиб ёки қайтаётиб шимни кўтариш мумкинми?
15. Ярим йил аввал онамиз вафот этдилар. Эндиликда 77 ёшли отамизни уйлантирмоқчимиз. Бу ишимиз тўғри бўладими?
16. «Кўп қаватли уйда яшайдиганлар масжидга кирмасинлар» дейиш мумкинми?
17. Бир гуруҳ намозхонлар «Киши ибодат қилса ҳам жаҳаннам ёки жаннатга тушмаслиги, ёки аксинча ибодатсиз ҳам жаннатга тушиши мумкин. Бу тақдир қилинган бўлади», деган маънодаги ҳадисни ўқидик, деб ибодатларини тарк этишди. Улар «Агар бу тақдир қилинган бўлса, ибодатнинг нима ҳожати бор?» дейишмоқда. Бу ҳолатга қандай муносабатда бўлиш лозим?
18. Авваллари ота-оналаримиз «Шундай сура борки, уни ўқиса, сув тескари оқади» дейишарди. Чиндан ҳам шундай сура борми?
19. «Офтоб қиздириб турган ерга сув сепмагин, ер жабрланади» дейишади, шу гап тўғрими?
20. Мучал ҳисоби ва «мучал тўйи» ҳақида
«Ҳикматли дунё»-4 (DVD) «Васатия»
- Нашриёт: «Hilol Studio»
- Маҳсулот коди: C184
- Сотувда: Мавжуд
-
16 000 сўм